UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  4 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  3 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  4 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  20 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  14 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1

Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди Янгиликлар

Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди

Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Париж-2024 якунларига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этди.

Ушбу тадбир давомида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарган Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги ташкилотчилик масалалари бўйича ҳам ўзи фикрларини билдирди. Хусусан, мураббий ташкилотчилик масаларидан бироз кўнгли тўлмаганини, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мусобақанинг биринчи кунлариданоқ муаммоларга дуч келгани ҳақида гапирди. Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда Тимур Кападзенинг фикрлари турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Олимпия терма жамоамиз бош мураббий Тимур Кападзе ушбу ҳолат бўйича тушунтириш бериб ўтди ва унинг гаплари нотўғри талқин қилинаётгани ҳақида гапирди.

"Кеча матбуот анжуманидаги гапларимни интернетда нотўғри талқин қилинаётганига кўзим тушди. Тармоқларда гўёки мен кимнидир айбдор қилиб, етарли шароитлар яратиб берилмаганини айтди, деб ёзишибди.

Шу ўринда бу сўзларга ойдинлик киритиб кетсам, биз билан боғлиқ юзага келган барча вазиятлар учун саволлар Олимпиаданинг маҳаллий ташкилий қўмитасига қаратилган эди. Олимпия шаҳарчасидаги шароитларда ташкилий қўмитанинг баъзи камчиликларини санаб ўтгандим. Баъзилар эса бу фикрларим бошқача талқин қилди. Хорижлик бошқа спортчилар билан гаплашганимизда ҳам бу каби муаммолар уларда учраб турганини айтишди.

Жамоамиз билан бир неча бор йирик турнирларда иштирок этганмиз, ФИФА ва ОФК миқёсидаги мусобақаларда ташкилотчилик бироз бошқачароқ. Спорт вазирлиги, ЎФА ёки МОҚ томонидан доим бизга барча шароитлар тақдим этилган. Олимпиадада ҳам муаммоларимиз айнан ЎФА, МОҚ ҳамда Спорт вазирлиги мутасадилларига мурожаатимиздан кейин бартараф этилди. Шу сабабли менинг гапларимни уларга қаратишга уриниш умуман нотўғри", -дейди Тимур Кападзе.

Баҳодир Жалолов Олимпия шаҳарчасидаги шароитларни танқид қилганлар ҳақида: "Ўша спортчи нонкўр экан"


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика