UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

Тимур Кападзе: "Камерунга қарши қандай услубда ўйнашимиз мураббийнинг кўрсатмаси, талабларига боғлиқ" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Камерунга қарши қандай услубда ўйнашимиз мураббийнинг кўрсатмаси, талабларига боғлиқ"

Серчко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореядаги йиғин доирасида Камерун ва Коста-Рика билан куч синашади.

Мазкур баҳслар олдидан ўз вақтида терма жамоа бош мураббийи сифатида Африка қитъасининг Сенегал ва Марокаш терма жамоаларига қарши терма жамоамизни бошлаб тушган Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик.

- Олдиндаги учрашувларда терма жамоамиздан қандай ўйин кутяпсиз?

- Албатта терма жамоамиздан доим ғалаба кутамиз. Ўйлайманки, йигитлар чиройли ўйин кўрсатиб ютуқни ўзлариники қилишади.

- Африка қитъаси жамоалари борасида сизда тасаввур ва кўникма шаклланган. Камерун ҳам Сенегал ва Марокаш каби кучга эгами?
- Уларнинг асосий кучи жисмоний бақувватлигида. Лекин ҳозир бизнинг футболчиларимиз ҳам жисмоний ҳолатини анча яхшилаб олишган.



- Бу ўйинлар қайси томонлама самара келтириши мумкин?
- Халқаро учрашувларнинг ҳар бири фойдали бўлади. Камерун Африканинг номдор ва кучли терма жамоаларидан бири. Кўп футболчилари Европада тўп тепади.

- Мураббий сифатидаги дастлабки учрашувни Сенегалга қарши ўтказгансиз. Нималар ёдда қолган?
- Бу ўзига ҳос масъулият эди. Сенегалнинг жисмонан кучли эканлигини билган ҳолда кўпроқ тўпсиз қолдириб, югуртиришга ҳаракат қилганмиз. Ўзимизнинг кучли жиҳатларимизни ишга сола билганмиз. Шуниси аниқки, яхши ўйин кўрсатганмиз, дея оламан.

- Демак вакилларимиз ҳам Камерунга қарши кўпроқ тўп билан муомалада бўлиши керак?
-  Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак. Қўрқадиган жойи йўқ. Майдонда ҳаммаси ҳал бўлади. Қандай услубда тўп тепишимиз мураббийнинг кўрсатмаларига боғлиқ. Қандай тактика танлайди, нима талаб қилади. Катанец рақибни ўрганган. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика