UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  6 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  34 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3

Тибо Куртуанинг "Реал"даги статистикаси ёхуд жамоанинг 8 йиллик юриши тугади Янгиликлар

Тибо Куртуанинг "Реал"даги статистикаси ёхуд жамоанинг 8 йиллик юриши тугади

Ўтган йили ёзда "Реал" раҳбарияти "Челси"нинг бельгиялик кипери Тибо Куртуанинг трансфери учун 35 миллион евро сарфлаганди.

Куртуа жорий мавсумда "Реал"нинг асосий дарвозабони сифатида иштирок этмоқда. Куртуа "Реал"га келиши биланоқ жамоанинг кетма-кет 3 маротаба ЕЧЛда ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшган кипери Навас захирага ўтказилди. Натижада бельгиялик посбон "Реал"нинг ички чемпионат ва ЕЧЛдаги ўйинларида асосий таркиб футболчисига айланди. Навасга эса ЕЧЛ гуруҳ босқичи ҳамда Ла Лигада фақатгина 3тадан ўйин ва Испания Кубоги учрашувларида имконият берилди.



Куртуа "Реал" сафида ҳозирга қадар 30та ўйин ўтказишга улгурди. Статистикага назар соладиган бўлсак, посбон ўтказилган учрашувларнинг фақатгина 10тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлашга эришган. Қолган 20 учрашувда "Реал" дарвозаси рақиблар томонидан жами 39 маротаба ишғол этилган.



"Реал" айни пайтда Ла Лигада пешқадам "Барселона"дан 12 очко ортда қолиб 3-ўринда бормоқда. ЕЧЛда эса жамоа 8 йилдан буён узлуксиз камида ярим финалга қадар бориб,  бу орада 4 маротаба мусобақада ғолибга айланганди. Жорий мавсум ЕЧЛда "Реал" ўз иштирокини нимчорак финалдаёқ тугатишга мажбур бўлди. Бундай кўрсаткич сўнгги бор 2009/10 йилги мавсумда қайд этилганди. Шу тариқа "Реал" охирги 9 йилликдаги энг ёмон натижасини қайта такрорлади.



Тибо Куртуанинг "Реал"даги статистикаси:

Ўйинлар сони: 30

Қуруқ ўйин: 10

Ўтказилган голлари сони: 39

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика