UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  0 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  1 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  4 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  12

Тибо Куртуа: "Бельгия Европа чемпионатини ютмоқчи" Янгиликлар

Тибо Куртуа: "Бельгия Европа чемпионатини ютмоқчи"

Бельгия дарвозабони Тибо Куртуа Евро-2020 бошланишидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сўнгги турнир ўтказилганига беш йил ўтди. Менда 2016 йилдаги муваффақиятсизлик учун бировдан ўч олиш туйғуси йўқ. Биз интилишда давом этишимиз керак, ушбу турнирда ғалаба қозониш истагимиз юқори. Аввалгидан-да яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Қийинчиликларни енгиб ўтсангиз, кучли бўласиз. ‘Реал’ билан мавсумни яхши ўтказдим.

Евро-2020'да яхши натижага эришамиз деган умиддаман. Ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз керак, турнирдаги иштирокимиз эртага бошланади. Россияга қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз, худди Россиядаги Жаҳон чемпионатида бўлгани каби ўйиндан ўйинга кучайишимиз керак.

Албатта, учрашув қийин руҳда ўтади. Футболчилар майдонда жуда кўп энергия сарфлайди, бу аниқ. Томошабинлар қаршисида футбол ўйнаш ажойиб ва биз мураккаб учрашувга тайёрмиз", — дейди Куртуа.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика