

Нашрнинг ёзишича, “Челси” ҳимоячи Тиагу Силва билан янги битим имзолашга яқин ва бразилиялик бунга розилик берган.
Силва ўтган ёз эркин агент сифатида “аристократлар” сафига келиб, 1+1 кўриниши (бир йил ва яна шунчага узайтириш)да битим тузганди.
У “кўклар” либосида 21 ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди. Қайд этиш жоиз, 36 ёшли ҳимоячи оёғидан олган жароҳати туфайли сўнгги ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмаяпти.



