Тиаго Силва қайси ҳолатда "Челси"дан кетиши мумкинлигини айтди
14 май 2023 14:31
Янгиликлар
Тиаго Силва қайси ҳолатда "Челси"дан кетиши мумкинлигини айтди
"Челси" ҳимоячиси Тиаго Силва қайси ҳолатларда жамоадан кетиши мумкинлигини айтди.
"Челси" билан амалдаги шартномам бор. Ўз келишувларимни доимо охиригача бажарганман. Фақатгина келаси мавсумда мени ҳисобдан чиқарадиган бўлишса, "Челси"дан кетишим мумкин. Масалан, жамоанинг янги бош мураббийи мени келаси мавсум асосий футболчи бўлмаслигимни айтса, янги чақирувларни излайман. Бошқа ҳолатларда ўз шартномамни охиригача бажараман. Келаси мавсумда мухлислар "Челси"нинг нималарга қодирлигини кўришади", - деди футболчи.
Ушбу мавсумда 38 ёшли бразилиялик футболчи барча турнирларда 33 ўйинда қатнашди ва 2та голли пас амалга оширди. Унинг клуби билан шартномаси 2024 йилгача давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар