UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50“Милан”га “Бёрнли” футболчиси керак   0 09:44Суперлига битта шаҳарда давом этадими, ўйинларга ОАВ киритиладими, ПРО-лига қандай бўлади? Диёр Имомхўжаев билан эксклюзив суҳбат  7 09:31“Боруссия Д” Фаврни ишдан олмайди   0 09:28Шота Арвеладзе Тошкентга қайтган ва карантинга кирган  3 09:19Диёр Имомхўжаев: "Суперлига 5 июнда бошланиши шарт эмас..."  12 09:09Вератти ПСЖдан кетадими? Унинг ўзи бунга жавоб берди   3 08:49“Эвертон” “Рома” футболчисига кўз тикди   0 08:30“Челси” Кепага А Cериядан ўринбосар топди   2 08:19Ўзбекистонда футбол ўйинларини 5 июндан давом эттиришга рухсат берилди   35 08:11Фигу: “Роналду “Реал”ни, “Реал” эса Роналдуни буюк қилди”   7 07:50Хаверц яна бир бор рекорд ўрнатди   1 07:29АПЛ тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар аниқланди   10 01:30Бундеслига. “Байер” сафарда уч очкони қўлга киритди  1 01:03Каррагер: "Манчестер Сити" - ЕЧЛ фаворити. "Ливерпуль" чиқиб кетди, "Барселона" эса олдингидек эмас"  21 00:53Юртимизда қачондан футбол мусобақаларига рухсат берилади?  5

"The normal one". Барчаси Юрген Клопп ҳақида Янгиликлар

"The normal one". Барчаси Юрген Клопп ҳақида

Юрген бақироқ мураббий, аммо самимий инсон.

Бугун биз сиз билан ҳозирда мураббийлик фаолиятининг чўққисида турган, дунё футболида порлаётган немис ҳақида гаплашамиз. 

Таржимаи ҳол

Германиялик футболчи ва Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп "Майнц" клубидаги фаолияти туфайли тан олинган. Меҳнатсеварлик ва тиришқоқлик Юргенга юқори чўққиларни забт этишга имкон берган.  

Юрген Норберт Клопп 1967 йил 16 июнда Германиянинг Штутгарт шаҳрида туғилган. Отаси Норберт Клоппнинг аввалроқ, дунёга келган икки қизи бор эди, лекин у ўғил кўришни хоҳларди. Юрген туғилганда отасининг қувончи чексиз эди. Юрген болалигининг кўп қисмини Глаттенда ўтказган. Шундай бўлса-да, у "Штутгарт" клубининг мухлиси бўлиб қолди: боланинг севимли ўйинчиси - марказий ҳимоячи, афсонавий Карл-Хайнц Фёрстер эди. Клопп тан олганидек, инсоннинг ишга бўлган муносабати у учун муҳимдир.

Юрген ҳақли равишда футболчи бўлган деб ҳисобланади: чунки, ёшлигида отаси умидли дарвозабон эди. Норберт ҳатто "Кайзерслаутерн"да кўрикдан ўтган. У ўзи эришмаган натижага ўз боласи етишишини яъни болакайни профессионал футболчи қилишни истаган.

Ёш Юрген қишда чанғида учган, ёзда отаси билан теннис ўйнаган. Қолган вақтини эса футболга бағишлаган: бу бўйича йигитга ҳеч қандай имтиёз берилмади. Футбол майдонида ва кортда отаси ўғлига қараганда тезроқ ва чаққонроқ эди. Бундай ҳол боланинг феъл-атворини юмшатди ва ривожланиши учун қўшимча туртки берди.

Юрген таржимаи ҳоли унчалик "силлиқ" эмаслигини тан олади: отаси унга "шафқатсиз" муносабатда бўлган. Унинг сўзларига кўра, отаси билан чанғида учганида Юрген олдида фақат қизил нуқта кўрган. Норберт, ўғлининг бошланғич билимдалигидан бохабар бўлса-да, бунга аҳамият қаратмаган. Чунки, ота Юргеннинг ҳамма нарсада мукаммал бўлишини хоҳларди.

Футбол

Юргеннинг фаолияти ўзига хос тарзда бошланган. Қуйи дивизионлар Клоппнинг нормал ҳаётини тўлиқ таъминлай олмади, шунинг учун йигит қўшимча пул топишга мажбур бўлди. Юрген дўконда юк ташувчи бўлиб ишлаган. 23 ёшда Юрген ўзининг биринчи профессионал шартномасига имзо чеккан. 

Клопп "Рот-Вайсс" - "Майнц" ўртасидаги плей-офф баҳсида кашф этилган. Ўша пайтларда "Майнц" ҳеч қачон элит дивизионга чиқмаган. Асосий мақсад иккинчи Бундеслигада ўз ўрнини сақлаб қолиш эди, ўшандагина футболчилар маош олишарди. Юрген ушбу клубга ҳужумчи сифатида келган, аммо 1995 йилда у ниҳоят ўзини ҳимоячи сифатида намоён қилган. У техник жиҳатдан яхши эди, ўйини ҳам тажовузкор, аммо қўпол эмасди. Клопп "Майнц"нинг бошқалардан ажралиб турадиган етакчи ўйинчиси ҳисобланарди. Юргеннинг мураббийлик фаолияти айнан шу клубда бошланган. 

Собиқ футболчи Юрген Франкфурт ўқув юртини тамомлаган ва у ерда "спорт олими" сифатида таҳсил олган. Кейинчалик, Кёльн институтида ўқиб, профессионал мураббий лицензиясига эга бўлган.

Журналистлар ва жамоа аъзолари Юргенни мураббий сифатида дарҳол қабул қилишмади. Матбуот анжуманида баъзилар буни "ҳийла" ва ёлғон деб ўйлаганди. 

Жамоада эса унинг мураббий бўлишига ҳеч ким қарши чиқмади ва у бош мураббий деб эълон қилинди.  Клопп билан бўлиб ўтган жамоанинг биринчи машғулоти "Майнц" спорт директори Кристиан Хайделни ҳайратда қолдирди. Унинг сўзларига кўра, Клопп бутсаларини кийиб, майдонга чиқишга тайёр эди.

2005-2008 йилларда Клопп мураббийлик фаолиятини футбол дастурлари бўйича мутахассис сифатида олиб борди. Юрген электрон "тактик жадвал" билан кўп ишлади, ўйин "саҳналар"и, хавфли ҳужумлар ёки гол ўтказиб юборилган вазиятларни ўрганди, хатоларни аниқлади ва таҳлил қилиб чиқди. 

Юргеннинг фаолиятидаги навбатдаги клуб - бу Дортмунднинг "Боруссия"сидир, бу ўз вақтида, энг мақбул вақтда амалга ошган. Ўшанда клуб "жар ёқаси"да қолганини ва клуб банкрот бўлишга оз қолганини мухлислар яхши эслашади. Ҳозир эса Дортмунд учун 3-ўриндан паст бўлган ҳар қандай поғона "ҳалокат"га олиб келиши мумкин.

"Боруссия" жамоасининг фалсафаси  ёш футболчилар атрофида янги клуб қуришга қаратилди. Айнан ўша лаҳзада Юрген "Мацнц"дан кетганди ва "янги чиқиб келаётган юлдуз" деб ҳисобланарди. Клопп "Боруссия" бош мураббийи бўлганида, клуб 13-ўринни эгаллаб турганди. Кейинги мавсумда Дортмундликлар 6-ўринни олишди, 2010/2011 ва 2011/2012 йилги мавсумда жамоа Германия чемпионига айланган.

2013 йилда Юрген ҳакамга том маънода ҳужум қилганлиги сабабли қизил карточка олди. Ҳакамга қараб бақирган мураббийнинг видеоси бутун Интернет бўйлаб тарқалганди.

2013/2014 йилги мавсум бошида Клопп "Боруссия" билан шартномасини 2018 йил ёзигача узайтирди. Аммо жамоанинг натижалари ёмонлашгани сабабли 2015 йил апрель ойида Клопп "Боруссия"дан кетаётгани маълум бўлди.

Юрген Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаб, 2015 йил кузида мураббий сифатида ишга қайтди. 

У дастлабки матбуот анжуманида ўзини “The normal one” деб атаган ва ҳаммани кулдирган (эсингизда бўлса, 2004 йилда “Челси” бош мураббийига айланган Моуринью ўшанда ўзини “The special one” деб айтганди).   2015/2016 йилги мавсумда "Ливерпуль" клуби Англия Лига кубоги финалига қадар етиб борди, аммо пенальтилар сериясида "Манчестер Сити"га ютқазиб қўйди. Кейинги мавсумда "Ливерпуль" 4-ўринни эгаллади, бу эса УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2017/2018 йилги мавсумида ўйнашга имкон берди.

Шаҳсий ҳаёти

Клоппнинг шахсий ҳаёти ҳар доим матбуотни қизиқтириб келган. У 2 марта уйланган. Биринчи хотини - Сабина, уларнинг Марк исмли 1988 йил 13 декабрда туғилган фарзандлари бор. Марк отасининг изидан бориб, футболчи бўлди, аммо бугун футболчилик фаолиятини аллақачон якунлаган.

2005 йилда Юрген иккинчи марта уйланди. Рафиқаси - Улла Сандрок. Ижтимоий ишчи, ўқитувчи ва ёзувчи. Улар Октоберфестда учрашиб қолишган, ўша пайтда Улла барлардан бирида ишларди. Юрген барга бир бокал пиво ичиш учун кирган, у ердан эса мафтункор аёл билан бирга чиқиб кетган. Бир неча ой ичида улар эр-хотига айланишди. Юрген ва Улланинг фарзандлари йўқ, шунинг учун оила икки кишидан иборат.

Юрген Клопп ҳозир

Эндиликда ҳам Юрген Клопп мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқда. Кўплаб клублар Юргенга қизиқишади, аммо инглиз жамоаси мураббийни қўйиб юборишни асло истамайди.

Маълумот учун, Юргеннинг бўйи – 193 см, оғирлиги – 83 кг атрофида. Лақаби – Клоппо, у немис миллатига мансуб.

Жамоавий ютуқлари


"Боруссия Дортмунд":

Германия чемпиони: 2010/11, 2011/12

Вице-чемпион: 2012/13, 2013/14

Германия кубоги ғолиби: 2011/12

Германия кубоги финалчиси: 2013/14, 2014/15

Германия суперкубоги соҳиби: 2013, 2014 

Германия суперкубоги финалчиси: 2011, 2012

УЕФА Чемпионлар Лигаси финалчиси: 2012/13


"Ливерпуль":

УЕФА Европа Лигаси финалчиси: 2015/16

Лига кубоги финалчиси: 2015/16

Вице-чемпион: 2018/19

УЕФА Чемпионлар Лигаси финалчиси: 2017/18

УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби: 2018/19

УЕФА суперкубоги ғолиби: 2019

Клублар ўртасида ЖЧ чемпиони: 2019


Шахсий ютуқлари:

Йилнинг энг яхши спорт мутахассиси (HERBERT-Award): 2007, 2009, 2011

Германияда йилнинг энг яхши мураббийи: 2011, 2012

Англияда ой мураббийи: 2016 йил сентябрь

Йил мураббийи: 2019


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +6   

Фикрлар

+4   
28 мар 20:05:56
Abdunazar
Maqolaga 5 baho, Klopp ajoyib murabbiy.
+4   
28 мар 19:58:51
Jo'rabek Mamutov
Jahon futbolini oʻzgacha tarzda oʻzgartirgan murabbiy.unga avtobus qoʻyish yarashmaydi , qoʻymaydi ham.muxlislar uchun chiroyli oʻyin tarafdori.yutqazsa ham chiroyli yutqazadi , hech kim xafa boʻlmaydi.BUYUK MURABBIY natijalariga havas qilaman faqat.kimdir hozir Gvardiola , Mourino yoki Zidan deyishi mumkin.unutmang Klopp bu Klopp.
+1   
28 мар 23:18:25
Edikdinho
Арсенал фанати химобланган Кевин Кабрера Диверпул бош мураббийи хакида макола ёзибди. Профессионаллик
+1   
28 мар 22:21:01
Quvonch
Juda zur
+1   
28 мар 22:20:00
Quvonch
Juda chiroyli maqola
   
29 мар 03:37:49
Aaron Ramsey_16
Edikdinho фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Арсенал фанати химобланган Кевин Кабрера Диверпул бош мураббийи хакида макола ёзибди. Профессионаллик
Rahmat)
   
28 мар 23:19:07
Edikdinho
Edikdinho фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Арсенал фанати химобланган Кевин Кабрера Диверпул бош мураббийи хакида макола ёзибди. Профессионаллик
хисобланган* Ливерпул*
-3   
28 мар 19:54:13
Rakuten
Finalchi, vitse-chempion deb chaynalibsizlar. Olgan kuboklari deb alohida, finalchi deb alohida yozish kerak. Shunda imformatsiya juda tushunarli bo'ladi. Maqolaga baho 3!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг