UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  8 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  0 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  4 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  0 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  10 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  11

"Термиздаги ўйин 17:00да бошланяпти. Бундай офтобда мухлисларга футбол керакми?". АГМКда иккинчи ёшлигини ўтказаётган Санжар Турсунов билан интервью Янгиликлар

"Термиздаги ўйин 17:00да бошланяпти. Бундай офтобда мухлисларга футбол керакми?". АГМКда иккинчи ёшлигини ўтказаётган Санжар Турсунов билан интервью

Олмалиқнинг АГМК жамоаси бу мавсум ўз тарихида илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этди.

Мусобақа гуруҳ босқичидан ортга қайтган олмалиқликлар ички чемпионат доирасида бир нечта учрашувларда майдонга тушишди. "Турон", "Сурхон" билан сафардаги учрашувларда қийинчилик билан ғалаба қозонган бўлса, Муборакда "Машъал" майдонида мағлубиятга учради, ўз майдонида "Бунёдкор" устидан зафар қучди. Албатта қисқа фурсатда кетма-кет ўйинлар ўтказиш футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилиши табиий. Яқинда шу ва бошқа мавзулар юзасидан АГМКнинг етакчиси, сардори Санжар Турсуновни суҳбатга чорладик.

-  ОЧЛ ва чемпионат ўйинларидан сўнг ҳозирда тикланиш жараёни қандай кетмоқда... 

-  Чемпионлар лигасидан келиб Суперлига баҳсларига киришиб кетиш қийин бўлди. ОЧЛда Ўзбекистон учун ўйнадик.  Қанча очко жамғарган бўлсак ҳам, Ўзбекистонга маълум бир коеффицентларни олиб бердик. Қайтиб келиб тикланиш мураккаб кечди. Ҳар уч кунда майдонга тушдик. ОЧЛ сабабли тақвим тиғиз кўриниш олди. Кўп куч йўқотдик, десам муболаға бўлмайди. Термизда "Сурхон" билан кечган ўйин соат 17:00да бошланди. Ўзингиз ўйлаб кўринг. Боз устига учрашув рўза кунига тўғри келиб қолди. Майли биз ўз ўйинимизни ўтказиб олдик. Бироқ у ерда стадионга келган кўплаб мухлисларни ўйлаш керак. Бундай офтобда уларга футбол керакми, деган савол туғилади. Агарда шу ўйинни Олмалиққа кўчирилганида кечки соат 19:00да ўйнаган бўлардик, мухлислар ҳам футбол томоша қилар оларди. Учрашувларнинг 19:00, 20:00дан кейин ўтказилиши тарафдориман. "Сурхон"га бу борада таклиф киритилди. Нима учундир буни қабул қилишмади. Майли ўйин ўтиб кетди. Агарда футболимизни ривожлантиришни истасак, соат 17:00да ўйин ўтказмаслигимиз лозим. Бу ерда аввало мухлис манфаати ётибди. Уларнинг айримлари келишмайди. Бундай шароитда мухлислар ташриф буюрмаса, жамоалар ўйнай олмаса, футболимиз олдинга эмас орқага кетишни бошлайди. Баҳона қилмоқчи эмасман. "Сурхон" билан баҳсда икки карра мотивация билан ўйнадик ва ғалаба қозондик.

- Жамоа сардори ва етакчиси сифатида АГМКнинг ОЧЛдаги иштироки ҳақида фикр билдирсангиз. Биринчи турдаги "Ал Ҳилол" билан қайд этилган 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг кўпчилик жамоанинг имкониятларини юқори баҳолади. "Истиқлол" билан баҳсда футболчилар осон ғалаба қозонишни ўйлагандек кўринди ва якунда мағлубиятга учради...

- Гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз бор эди. Иккинчи турдаги мағлубиятдан кейин ҳам имконият сақланиб қолинганди. Барчасига ўзимиз айбдормиз. Қайсидир маънода бироз омад ҳам биздан юз ўгирди. ОЧЛдаги дебютимизни яхши, деб бўлмайди-ку, лекин катта тажриба тўпладик. 

- Барибир Саудия Арабистони жамоалари билан ўзбек клубларини таққослаб бўлмайди. Аммо ОЧЛда кўрдик, ҳаракат қилса натижани қўлга киритиш мумкин экан. Нима деб ўйлайсиз клубларимиз яқин йилларда "Ал Ҳилол" каби жамоаларини мағлуб эта олишга қодирми? 

- Ҳаракат қилса, ютса бўлади. Бир нарсани айтиш керак, Ўзбекистон чемпионатининг Саудия Арабистони чемпионатига етиб олишига анча бор. Биринчидан стадионлар, иккинчидан шароитлар, ўйинлардан кейинги тикланиш борасида ортдамиз. Саудия Арабистони клублари билан ўйнай оламиз. Фақатгина 1-2 та баҳсга бор кучни тўплаб тўп тепа олишимиз мумкин. Кейинчалик майда деталлар юзага чиқишни бошлайди. Витаминизация ва ҳоказо. Масалан, Корея биринчи лигаси жамоаларида ўйинга тайёргарлик ва баҳсдан кейинги тикланишга катта эътибор қаратилади. Буни тўғри қабул қилиш керак. 

- Клубларимиз қатори мана энди терма жамоамиз ҳам саралаш ўйинларини Саудия Арабистонида ўтказади. Бу борада уларда ташкилотчилик қандай экан? Баъзида ОФК Саудия Арабистонига ён босмоқда, деган фикрлар ҳам юзага келади...

- Саудия Арабистонига ён босаётгани ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Терма жамоамиз учта ўйинга жанговар руҳда тайёрланса, барча рақибларини мағлуб эта олади, деб ўйлайман. Терма жамоа ўз номи билан терма жамоа.

- Биласиз, бизда 30 ёшдан ошган футболчиларни қарияга чиқариш одат тусига кирган. Лекин мана сиз АГМКда юқори спорт формасида ўйнамоқдасиз, голлар уряпсиз. Кўп нарса футболчининг ўзига боғлиқми ёки Ўзбекистондаги футбол муҳитигами? 

- Бу фикрингизга қўшилмайман. Тўғрисини айтганда аксарият футболчилар 30 ёшдан сўнг иккинчи ёшлигини ўтказади. Ўзбекистонда бундай одат қачон чиқарилган, билмадим. Ўша 33-34 ёшдаги футболчилар бизнинг 20 ёшдаги ўйинчилар билан бир хил югуришади. Керак бўлса улардан ҳам кўп югуради. Мен ҳеч қачон паспортга эътибор бермайман. Агарда кимдир мен билан баҳслашадиган бўлса, статистикани очиб қарасин. Гоҳида ёш футболчи ҳаракат қилмаса, ёши катта ижрочи кўп фойда келтириши мумкин. Шунинг учун жамоалар ёши катта футболчиларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишади. Айни пайтда ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Ҳали кўп йиллар тўп тепишимга кўзим етяпти. 

- Ўзбекистон миллий терма жамоасини Саудия Арабистонида 3та ҳал қилувчи баҳслар кутмоқда. Барча мезбонлардан хайиқиб турибди. Қисман ишончсизлик ҳам бор. Лекин Саудия Арабистони чақилмас "ёнғоқ" эмас. Уларни олдин ҳам ютганмиз. Вакилларимизга ёрдам берадиган асосий нарса нима?

- Кўп нарса руҳий тайёргарликка боғлиқ. Яман ва Сингапурга қарши баҳслар ҳам осон ўтмайди.  Ҳамма учрашувга жиддий қараш керак. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика