UZ

Сўнгги янгиликлар

22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  12 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  13

Терма жамоамиз 2014 йилни дуранг билан бошлаб дуранг билан тугатди Янгиликлар

Терма жамоамиз 2014 йилни дуранг билан бошлаб дуранг билан тугатди

Кеча Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йил ҳисобидаги сўнгги ўйинни ўтказди.
Ироққа қарши баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Шу тариқа футболчиларимиз бу йилни дуранг билан бошлаб дуранг билан якунлашди. 5 март куни Тошкентда БАА билан бўлган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Умуман олганда жамоамиз 2014 йилда жами 13та ўйин ўтказди. Шундан 6тасида вакилларимиз ғалабага эришишди. 4 бор рақиб билан муроса кўчаси танланди. Қолган 3та ўйинда жамоамиз мағлубиятга учради (Уммонга икки бор ва Қатарга бир марта).

Бу йил давомида рақиблар дарвозасига 14та гол урилди, 8 бор дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик.

2014 йилдаги барча ўйинлар:
Ўзбекистон - БАА 1:1
Ўзбекистон - Уммон 0:1
Ўзбекистон - Уммон 0:1
Озарбайжон - Ўзбекистон 0:0
Ўзбекистон - Иордания 2:0
Ўзбекистон - Янги Зеландия 3:1
Қатар - Ўзбекистон 3:0
Баҳрайн - Ўзбекистон 0:0
БАА - Ўзбекистон 0:4
Фаластин - Ўзбекистон 0:1
Иордания - Ўзбекистон 1:2
Ироқ - Ўзбекистон 0:1
Ироқ - Ўзбекистон 0:0

2015 йил терма жамоамизга бунданда омадли келишини тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика