UZ

Сўнгги янгиликлар

01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  5 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  4 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  16 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  6 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  13 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  97 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0

Терма жамоа бугун “Жар”да машғулот ўтказади Янгиликлар

Терма жамоа бугун “Жар”да машғулот ўтказади

Бугун миллий терма жамоамизнинг деярли тўлиқ таркибда машғулот ўтказиши кутилмоқда.
Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунлари хориж чемпионатларида ички биринчилик ўйинлари давом эттирилди ва бунда легионерларимиз ҳам майдонга тушишди. Легионерларнинг баъзилари Тошкентга етиб келишган бўлса, қолганлар бугун келишади.

Кеча терма жамоа аъзолари “Бунёдкор” спорт мажмуасида тикланиш машқларини олиб боришди. Машқлар куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтди. Футболчилар асосан бассейнда сузишди, шунингдек, сауна қабул қилишди. Бугундан эса яна тўп билан ишлаш давом этади. “Жар” стадионида ўтказиладиган машғулот соат 17:00да бошланади. Яна бир гап. Футболчиларимизнинг кайфияти ҳам, соғлиги ҳам жойида. Ҳеч кимни жароҳат безовта қилаётгани йўқ.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика