UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  9 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Терма жамоа Тошкентда: Катанец кетиб қолди, Турсунов жароҳат билан қайтди Янгиликлар

Терма жамоа Тошкентда: Катанец кетиб қолди, Турсунов жароҳат билан қайтди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил қилинди.

Йиғин давомида жамоамиз Малайзия (5:1) ва Иордания (0:3) термаларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқди. Бугун жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Истанбул — Тошкент йўналишида ҳаракатланган учоқ маҳаллий вақт билан 01:15 да Ислом Каримов номида халқаро аэропортга келиб қўнди.

Аммандаги йиғинда иштирок этган 23 кишилик таркибдан фақат 15 киши Тошкентга қайтди. Аэропортда қаршилашганимиз қуйидагилар:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Ўткирбек Юсупов ("Навбаҳор"), Валижон Раҳимов (АГМК)

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Ислом Қобилов ("Локомотив"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), Достон Турсунов ("Чунцин", Хитой), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизбек Амонов ("Локомотив"), Ойбек Бозоров ("Насаф")

Ҳужумчи: Ҳусайн Норчаев ("Насаф")

Хабарингиз бор, Иорданияга олиб кетилганлардан Жалолиддин Машарипов 10 октябрь куни "Ал-Насср"нинг илтимосига биноан Саудия Арабистонига қайтган эди. Шунингдек, йиғин якунида Рустам Ашурматов (Жанубий Кореяга), ИброҳимҲалил Йўлдошев (Россияга), Отабек Шукуров (БАА), Шаҳбоз Умаров (Беларусь), Азиз Ғаниев (БАА), Игор Сергеев (Қозоғизтон) ва Элдор Шомуродов (Италия) каби легионерларимиз ўз жамоалари ихтиёрига жўнаб кетишгани айтилди.

ЎФА вакилларининг сайтимизга маълум қилишича, Сречко Катанец ва унинг мураббийлар гуруҳи ўз ватанига жўнаб кетган. Словениялик мутахассисга кўмаклашаётган Равшан Ҳайдаров Тошкентга қайтди.

Иорданияга қарши ўйинда сафдан чиққан Достонбек Турсуновнинг жароҳати жиддийга ўхшайди. Ҳамюртимиз оқсоқлангани ҳолда ҳаракатланяпти. У ҳозирча жароҳати ҳақида гапиришни хоҳламади ва барчаси МРТ хулосасидан кейин ойдинлашишини айтди. Шунингдек, "Пахтакор" хавбеки Одил Ҳамробековнинг эски жароҳати безовта қила бошлагани айтилганди. Сайтимиз жамоаси ва ўқувчилари номидан ҳар икки футболчига саломатлик тилаймиз. Умид қиламизки, Достон ва Одил тез орада сафга қайтишади.

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Топ-11. Катанецдан чақирув олмаган футболчилар 

Муаллиф :
Рейтинг: -63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика