Тен Хаг: "Амрабат Каземиро билан дуэт ҳосил қилиши ҳам мумкин"
04 сен 2023 17:56
Янгиликлар
Тен Хаг: "Амрабат Каземиро билан дуэт ҳосил қилиши ҳам мумкин"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоанинг янги футболчиси Софьян Амрабатнинг имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.
"Амрабат марказда Каземиро билан биргаликда ҳам ўйнай олади. У майдонда бироз юқорироқ жойлашиши ҳам мумкин. Ўйлашимча, у таркибимизни янада кучайтиради. Софьян АПЛ ва Чемпионлар Лигасига мос келадиган даражадаги футболчи. Амрабат трансфери аввалроқ амалга ошмаганига муносабатим? Барчаси ўз вақти билан бўлади", – дея тен Хаг сўзларидан иқтибос келтиради "Манчестер Юнайтед" расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 10 миллион еврога ижарага олди. Мавсум охирида инглизлар ярим ҳимоячини 20 миллионга сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар