

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар Лигасида гуруҳдан чиқиш учун нима қилиши кераклигини тушунтириб берди.
"Биз ўйиндан ўйинга кучайишимиз керак. Кўрдикки, осон ўйинлар бўлмайди. "Копенгаген" яхши ўйнади, биз ғалаба қозониш йўлини топишимиз керак эди.
Кейинги учрашув яна улар билан бўлади. Агар ўз даражамизда ўйнамасак, муаммога учраймиз. Гуруҳдан чиқмоқчи бўлсак, очколар ишлашимиз лозим. Бизга яна камида иккита ғалаба керак", – деди мутахассис.
"Манчестер Юнайтед" 3-турдан сўнг 3 очко билан "А" гуруҳида 3-ўринда бормоқда. Манкунианлар турнирдаги навбатдаги ўйинини 8 ноябрь куни сафарда ўтказади.



