UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  1 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  2 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  22 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  12

Тен Ҳаг еврокубоклар ҳақида: "Бу каби баҳслар доим муҳим саналган. "Сосьедад"га қарши ўйинни интиқлик билан кутяпмиз" Янгиликлар

Тен Ҳаг еврокубоклар ҳақида: "Бу каби баҳслар доим муҳим саналган. "Сосьедад"га қарши ўйинни интиқлик билан кутяпмиз"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Европа Лигаси гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтувчи "Реал Сосьедад"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу гуруҳ босқичининг старти ҳисобланади. Биз ушбу турнирдаги ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Айнан шундай менталитет ҳозир бизга зарур. Гуруҳдан чиқиш учун камида 2-ўринни эгаллаш керак. Шундай экан, илк ўйиндаги ғалаба жуда ҳам муҳим.

Менга еврокубоклар ёқадими? Бу ўйинлар ҳар доим ўзгача бўлиб келган. Турли мамлакатларнинг турли хил услуб ва тизимга эга яхши клублари билан рақобатлашиш ёқимли. Мен буни интиқлик билан кутяпман.

Кетма-кет 4 ғалабага келсак, биз ривожланмоқдамиз, у учрашувлар ўтиб бўлди, энди эса бор эътиборимизни келгуси ўйинларга қаратишимиз керак. Ва биз бу учрашувларни сабрсизлик билан кутмоқдамиз", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" – "Реал Сосьедад" баҳси 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:55 да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика