UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  0 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Темур Турдиев: "Арал Самали"ни босқичма-босқич Суперлигага олиб чиқишни ният қилганмиз" Янгиликлар

Темур Турдиев: "Арал Самали"ни босқичма-босқич Суперлигага олиб чиқишни ният қилганмиз"

Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Арал Самали" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Темур Турдиев фикрларини билдириб ўтди.





"Бу ўйинга икки жамоа ҳам пухта тайёргарлик кўргани билинди. Бизнинг йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди. Майдонда борларини ташашгани учун раҳмат айтаман. Рақиб майдонида дуранг адолатли натижа бўлди, дея оламан. 

Асосий ўйинчиларимизнинг захирада қолгани тактика билан боғлиқ. Уларни захирадан тушириб ўйинни кучайтиришни режалаштиргандик. Учрашувда ҳисобни "Хоразм" очганига қарамасдан, мувозанатни тиклай олдик. Ўйинни сурати дурангга қараб кетаётганди. Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик. 

Жорий йилда молиявий ҳолатимиз яхши. Раҳбарият қўллаб-қувватламоқда. Футболчиларни олдида қарздорлик йўқ. Юртбошимиз мавсум бошида келиб далда бериб кетдилар. Насиб қилса босқичма-босқич жамоани Суперлигага олиб чиқамиз. Трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтириш режаларимиз бор",- дейди Темур Турдиев. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика