Тэмми Римда! У "Рома" тарихидаги энг қиммат харидми?

17 авг 2021, 16:34
"Бўрилар" матбуот хизмати Абрахамнинг трансферини эълон қилди.

"Рома" мазкур футболчи учун "Челси" ҳисоб рақамига 40 млн евро ўтказиб беради

Эътиборли жиҳати, "аристократлар" тарбияланувчиси "Рома" тарихидаги энг қиммат харидлардан бирига айланди. У мазкур рўйхатда фақат чехиялик Патрик Шикдан орқада. Қуйида "бўрилар"нинг топ-10 харидлари билан танишинг.


ўйинчиёшқачон?клубтрансфер нархи
1Патрик Шик222018-19"Сампдория"42 млн евро
2Тэмми Абрахам232021-22"Челси"40 млн евро
3Габриел Батистута312000-01"Фиорентина"36 млн евро
4Антонио Кассано182001-02"Бари"31 млн евро
5Леонардо Спинаццола262019-20"Ювентус"29,5 млн евро
6Стевен Нзонзи292018-19"Севилья"26,65 млн евро
7Винченсо Монтелло251999-00"Сампдория"25,82 млн евро
8Хавьер Пасторе292018-19ПСЖ24,7 млн евро
9Хуан Итурбе212014-15"Верона"24,5 млн евро
10Пау Лопес242019-20"Бетис"23,5 млн евро


Эслатиб ўтамиз, "Рома" 3 август куни ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олганди. Ўзбекистонлик футболчининг трансфери Рим клуби учун 17,5 млн еврога тушди. У "бўрилар" тарихидаги энг қиммат харидлар рейтингида 20-ўринни банд қилиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia