UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  9 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  4 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  24 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  98 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0

Тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги биринчилик натижалари Янгиликлар

Тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги биринчилик натижалари

Хабарингиз бор, 1999-2000, 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳлари ўртасида мамлакат биринчилиги бўлиб ўтмоқда.


Мусобақанинг 6-гуруҳидан жой олган жамоалар ўртасидаги бир учрашув бугун Навоий вилоятида бўлиб ўтди. Иккинчи босқичнинг сўнгги 8-тур баҳси “Қизилқум”(Навоий)-“Машъал”(Муборак) жамоалари тайёрлов гуруҳлари ўртасида бўлди.

1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги баҳсда икки жамоа жанговор 2:2 ҳисобидаги дурангга рози бўлишди.

2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги навбатдаги тур учрашувлари эса қизғин ва муросасиз кечди.

Жонибек Эгамбердиев ва Икрем Репатов шогирдлари бўлган ёш ”машъал”чилар сафарда ўзларининг ажойиб учрашувларидан бирини ўтказишди. Мубораклик ёш чарм тўп усталари Навоийлик тенгдошларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади, улар тенқурларига нисбатан 2:0 ҳисобида устун келишди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада “Машъал” жамоаси ўз майдонида “Қизилқум”га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба нашидасини сурган эди.

Мубораклик ёш футболчилар сафардаги муҳим ғалабадан сўнг 13 очко билан турнир пешқадамига айланиб олишди.

Эртага “Қизилқум” жамоаси икки тайёрлов гуруҳининг қийин учрашувлар кутиб турибди, уларни “Насаф”ФМ тайёрлов гуруҳлари жамоаларига қарши учрашувлар кутиб турибди. Шуниси диққатга сазоворки мазкур футбол мактаби тарбияланувчилари ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган.

Қаршидаги бўлиб ўтган учрашувларда Навоийликларнинг икки гуруҳи, ёш “аждарлар”дан мағлуб бўлишган, яъни 1999-2000 йилларда туғилган тайёрлов гуруҳи 6:1 ҳисобида, 2001-2002 йилларда туғилган тайёрлов гуруҳи эса 4:0 ҳисобида.

1999-2000 йилларда туғилган тайёрлов гуруҳи 2 -давра жадвали (8-турдан кейинги ҳолат)

т/р

 Жамоалар

 Ў

Ю

Д

М

Т-Н

Очко

1  “Насаф”  4 3  1  13-3 10
 2  “Аланга”  4  3 1  –  12-5  10
 3  “Машъал”  6  1  3  2  12-6  6
 4  “Шўртан”  5  1  1  3  5-14  4
 5  “Қизилқум”  5  –  2  3  5-16  2

2001-2002 йилларда туғилган тайёрлов гуруҳи 2 давра жадвали (8-турдан кейинги ҳолат)

т/р

 Жамоалар

 Ў Ю Д М Т-Н Очко
1  “Машъал”  6 4  1 1  16-9 13
 2  “Насаф”  4  4  –  17-2  12
 3  “Шўртан”  5  2  1  2  5-5  7
 4  “Аланга”  4  1  –  3  5-12 3
 5  “Қизилқум”  5  –  –  5  2-12 0

 

  Фахриддин Чориев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика