UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Локомотив" U-13 ва U-15 тайёрлов гуруҳлари мусобақасини бошлади Янгиликлар

"Локомотив" U-13 ва U-15 тайёрлов гуруҳлари мусобақасини бошлади

Август ойи бошида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Республика тайёрлов гуруҳлари мусобақасига старт берилди.

Маълумки, ушбу мусобақада Суперлига ва Пролига жамоалари қошидаги футбол мактаблари тарбияланувчилари иштирок этади. 

"Локомотив" футбол мактаби ҳам бунда иккита ёш тоифасида иштирок этмоқда. U-13 жамоасида 2006 йил туғилган тарбияланувчиларимиз (бош мураббий Суннат Рўзиев) ва U-15 жамоасида 2005 йилда туғилган футболчилар (бош мураббий Сайдулло Турсунов) тўп тепмоқда. 

Аслида U-15 жамоасида 2004 йилда туғилганлар ўйнаши лозим эди, бироқ "Локомотив" ПФК раҳбарияти қарорига кўра бир ёш кичикларни ўйнатиш лозим топилди. U-13 жамоамиз дастлабки турни "Бунёдкор"га қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. U-15 номидан ўйнаётган 2005 йилда туғилган тарбияланувчиларимиз илк турда "Бунёдкор"нинг 2004 йилги футболчиларига қарши майдонга тушиб, 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. 

2-тур баҳслари 6 август куни "Пахтакор" билан бўлиб ўтиши керак эди, бироқ бу ўйинлар бошқа кунга қолдирилди. 3-турни "Локо" тарбияланувчилари 12 август куни уйда "Металлург"га қарши ўтказишади. Ҳар иккала баҳс ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади ва 9:00 ҳамда 10:00да бошланади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика