”Локо–2006” – Республика чемпиони!
23 ноя 2019 16:07
Янгиликлар
”Локо–2006” – Республика чемпиони!
2006 йилда туғилган футболчилар ўртасида ўтказилган Суперлига ва Пролига клубларининг тайёрлов гуруҳлари мусобақаси ўз якунига етди.
Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувига дадил етиб келган ”Локомотив” футбол мактабининг 2006 йилда туғилган тарбияланувчилари бугун чемпионликни нишонлашди.
Чиғатой майдонида ташкил етилган финал ўйини Қаршининг ”Насаф” клуби ёшларига қарши кечиб, бунда ”Локо” футболчилари 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувнинг биринчи таймида Мирсалиев Дилшод томонидан киритилган гол ўйин охиригача сақланиб турди ва шу тариқа баҳс 1:0 ҳисобида ”Локо” фойдасига ҳал бўлди.
Мусобақа якунлангач ғолиб ва совриндорларга медаллар ва фахрий ёрлиқ топширилди. Чемпионлик Кубогини кўтариш еса ёш "темирйўлчилар"га насиб етди. Қўлга киритилган ушбу муваффақият билан Суннат Рўзиев ва унинг шогирдларини табриклаб қоламиз.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар