UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Тахминларни йўқ қилаётган "Сурхон" "Бунёдкор"га қарши, Левченко Бухорода Саркисяннинг натижасини такрорлай оладими? Янгиликлар

Тахминларни йўқ қилаётган "Сурхон" "Бунёдкор"га қарши, Левченко Бухорода Саркисяннинг натижасини такрорлай оладими?

Тонгнинг тароватидаги рамазон хайити кайфиятига ҳамоҳанг равишда кеч оқшомда Суперлиганинг 7-тур учрашувларига старт берилади.

Чемпионатнинг 4дан 1 қисми ўтиб бўлди. Биринчи давранинг экваторига етиб келдик.  Жамоаларнинг имкониятлари секин-аста юзага чиқиб бормоқда. 2-3та тур ўтсин, ҳозирдан бирон нарса деб бўлмайди каби баҳоналар ортга чекинишни бошлади. Бугун старт оладиган 7-тур учрашувлари ҳам кўп нарсага ойдинлик киритиб берса ҳеч гапмас. Демак бугунги беллашувлар олдидан жамоаларнинг имкониятларини чамалаб кўрамиз. 


Сурхон

Асилбек Жумаев - 52'

Суперлига. 7-тур

21/04/2023, 17:00

0
:
1
Тугади

Бунёдкор

45'
90'
40'  Нуриддин Ҳасанов (Асадбек Каримов)
46'  Тамирлан Жамалутдинов (Камрон Саидазимов)
52'  Асилбек Жумаев
72'  Асадбек Каримов
85'  Асилбек Жумаев (Диёр Рамазонов)
90'  Силванус Нимели (Азиз Пирмуҳаммадов)
90'  Азиз Пирмуҳаммадов
35'  Игорь Иванович
36'  Виктор Сотников
46'  Виктор Сотников (Диёр Жалолиддинов)
57'  Жасур Ёқубов (Дониёр Абдуманнопов)
64'  Жасур Ҳакимов (Музаффар Олимжонов)
80'  Диёр Жалолиддинов (Аҳмаджон Анваров)
80'  Акбар Исматуллаев (Фарҳод Ўткиров)

"Сурхон" - "Бунёдкор"


— "Бу йил "Сурхон" Суперлигада жон сақлаш учун курашади",- дейилган эди мавсум бошида. Лекин 6та турдан сўнг 8 очко жамғариб қўйди. 8-ўринда кетмоқда ва юқоридагилар билан тафовут катта эмас. Футболчиларнинг кўзи ёниб турибди, иштиёқ кучли. Лекин жамоа 2 бор кучли рақиб билан тўқнаш келди ва иккисида ҳам мағлубиятга учради. Бугун айнан даража асосий планга чиқади. "Бунёдкор" эса меҳмонда қандай ўйнаш ва натижа билан қайтиш керак бўлса, барчасини қиляпти, 4та ўйин 4та ғалаба 12 очко, тўплар нисбати 9-2. Меҳмонда очко жамғариш борасида "қалдирғочлар" етакчи бўлиб турибди. "Бунёдкор" ҳимоячилари Нимелига хушёр туришлари талаб этилади. Чунки ярим ҳимоячилар бевосита айнан Нимелига ўйнашади, уни ёпа олишса ва бўш худуд беришмаса "Сурхон" ҳужумига "стоп" белгисини қўйган бўлишади.

Имкониятлар: 45/55


Факт. "Бунёдкор" 2018 йилги натижани янгилаш арафасида. Ўшанда "қалдирғочлар" 6та турда мағлубиятга учрамаган эди.


Бухоро

Александар Станисавлевич - 52', Александар Станисавлевич - 90'

Суперлига. 7-тур

21/04/2023, 18:30

2
:
2
Тугади

Нефтчи

Улуғбек Ҳошимов - 32', Иззат Абдуллаев - 82'

45'
90'
20'  Всеволод Нихаев
52'  Александар Станисавлевич
52'  Обид Жўрабоев
62'  Рўзимбой Аҳмедов (Александр Касьян)
87'  Ҳумоюнмирзо Иминов (Файзуллобек Жуманқўзиев)
87'  Жамолиддин Убайдуллаев (Асил Бегимқулов)
87'  Всеволод Нихаев (Соҳиб Муҳаммадиев)
90'  Александар Станисавлевич
90'  Александр Касьян
32'  Улуғбек Ҳошимов
32'  Умар Адҳамзода
45'  Зоир Жўрабоев
62'  Ғуломҳайдар Ғуломов (Юрий Батюшин)
81'  Юрий Батюшин
82'  Улуғбек Ҳошимов (Иззат Абдуллаев)
82'  Нурилло Тўхтасинов (Диёр Туропов)
82'  Иззат Абдуллаев
82'  Зоир Жўрабоев
89'  Андрей Мишченко
90'  Мирзоҳид Ғофуров

"Бухоро" - "Нефтчи"

— "Нефтчи"нинг стартдаги харакатлари алдамчи бўлиб чиқмади. Бироқ улар ҳам билиб туришибдики битта қоқилиш ҳам пастга бадарға қилади. "Бунёдкор" билан очколар тенг, бугун фарғоналиклар энг яқин таъқибчисининг натижасидан хабар топган ҳолда майдонга чиқади. Шундай экан Виталий Левченко учун эндиликда ҳар бир ўйин синов ҳисобланиши табиий. "Бухоро" эса Бакаев билан ҳам бурилиш қила олмаяпти. Асосий муаммо олдинги чизиқда, жамоа 6та ўйинда бор йўғи 2та гол ургани уятли ҳолат. Бухороликлар рақиблари дарвозасига 12 бор аниқ зарба йўллаган, битта ўйинда ўртача 2та. Шундан 2таси дарвозага кирган, холос. "Нефтчи" ўз ўйинини йўқотмаган ҳолда сафардан очко билан қайтишларини тахмин қилиш мумкин. 

Имкониятлар: 40/60


Факт. "Нефтчи" Суперлига доирасида "Бухоро"ни 2015 йилдан бери мағлубиятга учрата олмаяпти. Бухородан эса 12 йилдан бери ғалабасиз ортга қайтмоқда, сўнгги ғалаба 2011 йил қўлга киритилган. Ўзаро сўнгги 10та ўйинда Фарғоналиклар фақат 2 бор ғалаба қозонган, 1бор дуранг ўйнаган.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика