UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Жароҳатига олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   0 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  3 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  4 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  17 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  2 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  3 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  3 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5 08:25Стерлинг кечирим сўради  3 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  5 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0

⚡️ Тарихий рекордни такрорлаган Шомуродовнинг Шацких билан статистикасини солиштирамиз. "Супер Макс" гол урган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган Янгиликлар

⚡️ Тарихий рекордни такрорлаган Шомуродовнинг Шацких билан статистикасини солиштирамиз. "Супер Макс" гол урган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган

Ўзбекистон МТЖ Боливияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, Элдор Шомуродовнинг ягона голи эвазига зафар қучди.

27 ёшли футболчи миллий терма тарихидаги энг яхши тўпурар – Максим Шацкихга етиб олди. Энди уларнинг иккисида ҳам 34 тадан гол бор.

Икки ўйинчининг термадаги ўйинлари солиштиришга қарор қилдик.

Максим Шацких (1999 йил дебют қилган ва 2014 йил охирги ўйинини ўтказган)

61 учрашувда қатнашган;

29 ғалаба;

14 дуранг;

18 мағлубият.

Ўртоқлик ўйинларидаги голлари – 7 та (14 учрашувда);

ЖЧ саралаши – 15 та (28);

Осиё кубоги финал босқичи – 4 та (10);

Осиё кубоги саралаши – 8 та (9).

Маълумот ўрнида, Шацких гол урган ўйинларда Ўзбекистон МТЖ умуман ютқазмаган: 24 учрашув, 19 ғалаба, 5 дуранг.

Бир мартадан пента-трик (Хитой-Тайпейи – 9:0) ва хет-трик (Озарбайжон – 5:1) қайд этган. Шунингдек, 3 марта (Бангладеш – 5:0, Туркманистон – 3:0, Бангладеш 6:0) дублга эришган.

Голли серия – 4 ўйинда 8 та гол.

Элдор Шомуродов (2015 йил дебют қилган ва ҳозиргача фаолиятини давом эттирмоқда)

62 учрашувда қатнашган;

34 ғалаба;

7 дуранг;

21 мағлубият.

Ўртоқлик ўйинларидаги голлари – 17 та (31 учрашувда);

ЖЧ саралаши – 8 та (22);

Осиё кубоги финал босқичи – 4 та (4);

Осиё кубоги саралаши – 3 та (3);

Бошқа мусобақалар – 1 та (2).

Элдор гол урган ўйинлардаги Ўзбекистон МТЖнинг статистикаси: 24 баҳс, 17 ғалаба, 1 дуранг, 6 мағлубият.

Икки марта хет-трикка (Мальдив ороллари – 4:0, Уганда – 4:2) ва 6 марта (Ж.Судан – 3:0, Фаластин – 2:0, Сингапур – 3:1, Сурия – 2:0, Туркманистон – 4:0, Грузия – 2:2) дублга эришган.

Голли серия – 5 ўйинда 7 та гол.

*Алишер Никимбаевнинг ёзишича, 2010 йил Эстония ва Ўзбекистон (3:3) ўртасидаги ўртоқлик учрашувида урилган голларнинг иккитаси баъзи манбаларда Шацкихга (шунда 35 та бўлади), бошқаларида автогол сифатида қайд этилган. Бироқ, ЎФАнинг аввалги маълумотларида “Супер Макс”нинг термадаги голлари 34 талиги кўрсатилганди.

Ўша учрашув видеосинин кўриб, ўзингиз баҳо беринг...

Шундай қилиб, Элдор Шомуродов Венесуэлага қарши 28 март куни (23:00) ўтадиган ўртоқлик баҳсида мутлақ рекордчига айланиб олиши мумкин.

Узбекистан

Жасур Яхшибоев - 79'

Товарищеские матчи . 1-тур

29/03/2023, 00:00

1
:
1
Тугади

Венесуэла

Алекс Гонсалес - 7'

45'
90'
79'  Жасур Яхшибоев
7'  Алекс Гонсалес

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика