

"Милан" ва Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Паоло Мальдини энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб топилди.

Энг яхши марказий ҳимоячи номига "Бавария" ва ГФР терма жамоаси либосида тўп тепган Франц Беккенбауэр лойиқ кўрилди.

Энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси – "Милан" ва Бразилия термасида ўйнаган Кафу.

Нашр 3-4-3 схемаси асосида барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан таркиб топган рамзий жамоани йиғмоқда. Номинация ғолиблари "Олтин тўп" учун овоз беришда иштирок этадиган 140 нафар журналистдан иборат ҳакамлар ҳайьати томонидан аниқланди.



