Тарихда учинчи маротаба Осиё жамоаси клублар ўртасидаги ЖЧ финалига чиқди

Eldor Akmurzayev
8 фев 2023, 09:45
Марокашда клублар ўртасидаги 19-жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дастлабки ярим финалда “Ал Ҳилол” 3:2 ҳисобида “Фламенго”дан устун келиб, мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсига йўл олди. Тарихда учинчи маротаба Осиё клуби мундиал финалига чиқди. Аввалроқ, бундай натижага “Ал Айн” (2018) ҳамда “Кашима Антлерс” (2016) эришган. БАА клуби “Реал”га 2:4 ҳисобида, японияликлар эса қўшимча бўлимларда мадридликларга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, “Ал Ҳилол”нинг финалдаги рақиби “Реал” ёки “Ал Аҳли” бўлади. Улар ўртасидаги учрашув бугун, 8 феврал куни 23:59 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›