UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  4 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  4 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  1 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  12 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269

Тарихда шу кун. Бакаевнинг бенефисига айланган баҳс ёхуд Ўзбекистон - Иордания 2:1 Янгиликлар

Тарихда шу кун. Бакаевнинг бенефисига айланган баҳс ёхуд Ўзбекистон - Иордания 2:1

Қатар мезбонлиги остида ўтказилган 2011 йилги Осиё кубоги Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳозирча тарихдаги энг яхшиси бўлиб турибди.

Боиси, аввалги турнирларда чорак финалдан ортга қайтган жамоамиз бу сафар ярим финал босқичига қадар етиб борди. Гарчи, кейинги икки беллашувда мағлуб бўлган бўлсакда якунда қитъанинг кучли тўрт жамоаси қаторидан жой олди. Демак, бугун бизга тарихий ғалабани тортиқ қилган Иордания билан ўйинни ёдга оламиз.

Вадим Абрамов шогирдлари гуруҳ босқичининг сўнги турида Хитой билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган ҳолда биринчи ўрин билан чорак финалга чиқди. Рақиб Аднан Ҳамад бошчилигидаги Иордания терма жамоаси эди. Улар ҳам ҳудди биз каби гуруҳда етти очко тўплади. Фақат, иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу ҳал қилувчи ва бир баҳсдан иборатлиги футболчиларга қўшимча масъулият юкларди. Боз устига ортга ҳеч қандай йўл йўқлиги сабаб икки жамоани фақат ғалаба қониқтирарди. Таркибда олдинги ўйинларга қараганда сезиларди ўзгаришларга қўл урилганини кўришимиз мумкин. Максим Шацких, Виктор Карпенко, Станислав Андреев, Олим Навкаровларнинг ўрни Санжар Турсунов, Саҳоб Жўраев, Улуғбек Бакаев, Шавкат Муллажонов, Жасур Ҳасановлар билан тўлдирилди.


Футболчилар учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан асосан эҳтиёткорликка урғу қаратишди. Биргина гол ўйинни буткул ўзгартириб юбориш ҳеч гапмаслигини билишарди. Бизнинг ҳужумларимиз Жасур Ҳасановнинг қанотидан уюштирилди. Жамоа Ҳасановнинг тезкорлигидан ва дриблингларидан унумли фойдаланиш пайида бўлишди. Айнан унинг тўп узатмалари иорданиялик ҳимоячиларни шошириб қўйди. Шунингдек Гейнрих бир қатор кескин вазиятларни голга айлантира олмади. Тенг курашлар остида ўтган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ғалабага бўлга иштиёқ ва хоҳиш терма жамоамизда кучли эканлиги яққол кўзга ташланди. 46-дақиқада Иордания терма жамоаси ўйинчиси Сервер Жепаровни қўполлик билан тўхтатиб қолинади. Стандартни Жепаровнинг ўзи амалга оширади, унинг заргарона узатмасини Улуғбек Бакаев боши билан голга айлантиради. Жарима майдончаси ичида ҳимоячилар ҳужумчимизни эътиборсиз қолдиришганди.

Қизиқ бир маълумот, Вадим Абрамов мусобақага тайёргарлик жараёнида Бакаени якуний таркибга киритишни ўйламаган эди. Ўқув йиғин машғулотларида ўзини кўрсатган ва катта эҳтимол билан турнирга бориши кутилган Ярослав Крушельницкий жароҳат олади. Унинг ўрнини тўлдириш мақсадида тезкорлик билан таркибга ҳужумчи Улуғбек Бакаев таклиф қилинади. 2-рақам аслида Крушельницкий тегишли эди. Орадан уч дақиқа ўтгач таблодаги ҳисоб ўзгарди. Тўпни марказда назорат қилаётган Гейнрих қанотда тезлик билан кетаётган Жасур Ҳасановга оширади, у эса ўз услубида тўпни марказий ҳужумчи Бакаевга узатади. Махоратли форвард жамоадошининг пасини Амир Шафи қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйяди.


Ўйинчиларимизнинг икки голига 58-дақиқада Башар Бани Ёсин Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол қилиб жавоб қайтаради. Бурчакдан оширилган тўпни посбонимиз қайтаришга муваффақ бўлади, қайтган тўпга эса Башар биринчи бўлиб етиб келади ва орадаги фарқни қисқартиради. Зарбани қайтаришда жароҳат орттириб олган Нестеровнинг ўрнига Темур Жўраев майдонга тушади. Гарчи, ушбу баҳсда тўп ўтказмаган бўлсада, Австралия ва Жанубий Кореяга қарши кечган ўйинларда ўз дарвозасидан тўққизта тўп олиб чиқади. Биз учун ярим финал эшикларини очган учрашув тўлақонли Бакаевнинг бенефисига айланган дея оламиз.


Ўзбекистон – Иордания 2:1
21.01. 2011. Доха. “Халифа” стадиони. 16073 томошабин.
Бош ҳакам:
Абдул Малик Башир (Сингапур)
Голлар: Улуғбек Бакаев 46, 49 - Башар Бани Ёсин 58.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Темур Жўраев, 62), Шавкатжон Муллажонов, Саҳоб Жўраев, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Жасур Ҳасанов (Станислав Андреев, 57), Александр Гейнрих (Анзур Исмоилов, 70), Улуғбек Бакаев





Видео. Бир ўйин тарихи. Қатар - Ўзбекистон 0:2 (тўлиқ томоша қилинг)         

Видео. Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 2:1 (тўлиқ томоша қилинг)         

Видео. Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - КХДР 1:0 (тўлиқ томоша қилинг)         

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика