UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  0 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  8 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  1 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22

Тарихда бугун. 2:6 ҳисобидаги мағлубиятни 5:0 ғалабага айлантирган "Локомотив" Янгиликлар

Тарихда бугун. 2:6 ҳисобидаги мағлубиятни 5:0 ғалабага айлантирган "Локомотив"

Беш йил олдин айнан шу куни "Локомотив" ўз майдонида Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилганди.

17 март куни Доҳада бўлиб ўтган ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳсда "Локомотив" "Ал Садд"га 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қайтган, шу боис жавоб ўйинида вазиятни ўнгламаса бўлмасди. 

"Темирйўлчилар" жавоб беллашувига жиддий тайёргарлик олиб боришади. Эсингизда бўлса, биринчи ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовнинг бироз тоби қочиб, касалхонада даволаниб чиққанди. 

Албатта, 2:6 - бу йирик мағлубият, вазиятни ўнглаш осон бўлмайди, лекин имконият ҳам йўқ эмасди. 2015 йилнинг 8 апрель санасида зўр ҳаво бўлди. Қуёш чиқди, кун исиб кетди. Шу куни "Локомотив"ни қўллаш мақсадида кўпчилик мухлислар ташриф буюрганди. ОАВ ходимлари ўтирадиган трибуна ҳам тўлганди. 

 

ОФК мазкур беллашувни Ким Донг Жин бошчилигидаги кореялик ҳакамлар бригадасига ишониб топширади. Соат 16:00да бошланган баҳс илк дақиқалардан "Локо"нинг ҳужумлари билан авж олади. 

Бунинг натижасига 7-дақиқага келиб Марат Бикмаев ўйинда ҳисобни очади. Орадан яна етти дақиқа ўтиб Бикмаевнинг ўзи ҳисобни 2:0га етказади. Биринчи таймда бошқа гол киритилмайди ва томонлар 2:0 ҳисобида танаффусга йўл олишади. 

Мураббийдан керакли кўрсатмаларни олган "Локо" футболчилари иккинчи бўлимда яна ҳужумга зўр беришади. Бунинг натижасида иккинчи таймнинг 10-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда Санжар Шоаҳмедов тўп киритиб ўз номини таблога ёздириб қўяди - 3:0.

 

Кейинги иккита гол захирадан тушган футболчилар томонидан урилганди. Аввалига Дамир Кояшевич 79-дақиқада ҳисобни 4:0га етказган бўлса, 90+1-дақиқада бошқа бир легионер Руслан Корьян ўйинга якуний нуқтани қўяди - 5:0. 

Афсуски, "Локомотив" йирик ҳисобда зафар қучгани билан ўша йил гуруҳдан чиқа олмаганди. Чунки жамоа кейинги тур "Ал Ҳилол"га ва охирги турда "Фулад"га имкониятни бой берган.


ОЧЛ. Гуруҳ босқичи, 4-тур. 08.04.2015 

"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Садд" (Қатар) 5:0 

"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 3. Шавкат Муллажонов, 8.Сардор Мирзаев, 10.Марат Бикмаев, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Жасур Ҳасанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич, 77.Жасур Ҳасанов. 

Захирадан тушганлар: 7.Руслан Корьян, 99.Дамир Кояшевич. 

Голлар: Бикмаев (7, 14), Шоаҳмедов, 55. Кояшевич,79. Корьян, 90+1. 

Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Жанубий Корея).

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика