"Ювентус" собиқ ўйинчиси Алессио Таккинарди "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ҳозир футболчи бўлганида унинг трансфер нархи қанча бўлиши ҳақида фикр билдирди.
"Ҳозир Зиданни қанчага сотиш мумкинлигини билмоқчиман. Ўйлашимча, у учун 200 млн. евродан кам тўлашмаган бўлишарди. Зиданинг йиллик маоши 25 млн. бўларди" - дейди Таккинарди.