UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  3 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  2 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  4 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  49 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0

"Сурхон" ва легионерлар муаммоси давом этади. Игорь Петкович ФИФАга арз қилмоқчи Янгиликлар

"Сурхон" ва легионерлар муаммоси давом этади. Игорь Петкович ФИФАга арз қилмоқчи

Сербиялик футбол агенти Игорь Петкович куни кеча сайтимизга интервью берганди.

"Сурхон"даги ички муҳит, қарздорликлар, бир кун ишлаган Хомяков", - сербиялик футбол агентидан сенсацион иқрорликлар          


Ушбу интервьюдан кейин "Сурхон" клуби ҳам ўз позициясини тақдим этди.

"Сурхон" ФК: "Футболчиларга 3 ойлик маошлар тўланган. Ваҳимага ўрин йўқ. Хомяков билан узоқ вақт давомида музокара олиб борилди"   



Кеча Игорь Петкович фейсбукдаги ўз саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди.
Рус тилидан таржима:

"Сурхон" клубидаги мижозларим Дарко Станоевич ва Владимир Бубанья борасида интервью берганимдан сўнг "Сурхон" ФК менеджменти ОАВ орқали ўз муносабатини билдирди.

Мен Ўзбекистонда 4 йил ўйнаганман, Ўзбекистон бозорида биринчи йил ишлаётганим йўқ, айтганимдек Ўзбекистондаги деярли барча сербиялик футболчилар менинг мижозларим ҳисобланишади. Аммо бундай вазиятга биринчи бор тўқнаш келишим.

Клуб футбол жамоатчилигига нотўғри маълумот бермоқда, мени ва футболчиларимни ёмонга чиқармоқда. Ўзбекистонда жуда кўплаб дўстларим бор ва гап мен ҳамда футболчиларим ҳақида бораётган экан жим тура олмайман. Буларни оммага олиб чиқмоқчи эмасдим, аммо шунга мажбур қилишди!!!

"Сурхон" клуби муносабати бўйича.
2019 йилги мавсум тугагач, бошқа клублардан футболчиларим билан шартнома тузиш борасида кўплаб таклифлар келиб тушди. Бу вақтда эса "Сурхон" раҳбарияти уларни ўз сафида олиб қолиш ва ҳамкорликни давом эттиришни истади. Музокаралар узоқ ва оғир ўтди. Барча мажбуриятлар тўлиқ бажарилишини ҳамда футболчилар клуб билан янги шартнома тузишларига мени бир амаллаб кўндиришди. Якунда 2020 йил 6 январь куни Дарко Станоевич ва Бубанья Владимир "Сурхон" билан шартнома тузишди.

Шартнома бўйича клуб мажбуриятларига келсак - Раҳбарият футболчиларга 3 ойлик маош тўланганини айтмоқда, бу ёлғон, мижозларимда банкдан олинган ҳужжат бор, унда клуб томонидан тўланган барча маблағлар ҳақида маълумот бор.

Бундан ташқари "Сурхон" клуби карантин вақтида 16 мартдан 1 июнга қадар ҳатто бухгалтерия ҳам ишламаганини ёзмоқда. Менда шу жойда савол туғилмоқда - агар клуб раҳбарияти ва бухгалтерия ишламаган бўлса менинг футболчиларим 24.03 - 22.05.2020 оралиғида маош олишганини қандай тушуниш мумкин.

Бу тўловлар футболчиларга карантин вақтида овқатланиш ва яшаш учун дейилган, аммо юқорида айтган банк ҳужжатига кўра бу пуллар аванс тариқасида берилган.

Муносабатда футболчиларим карантин вақтида маошлари камайишига қарши бўлишгани ҳақидаги банд ҳам ёлғон. Эслатиб ўтаман ФИФА циркулярига пандемия вақтида профессионал футболчиларнинг маошлари камайиши музокара орқали ҳал қилинади ва клуб бир томонлама маошларни камайтира олмайди. Бутун дунёда пандемия эканини яхши тушуниб турибмиз ва мен ҳамда мижозларим доим клуб билан музокара ўтказишга тайёр. Аммо бу борада ҳеч қандай музокара бўлгани йўқ.

Футболчиларни 3 кун олдин чақиришган ва ҳеч қандай музокарасиз бир томонлама қарор қабул қилиб, вазиятни тушунтирмай маошларни пасайтиришларини айтишган.

Шартнома тузилганига 6 ойдан ошди, аммо клуб раҳбарияти футболчиларга рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномасининг учинчи нусхасини ҳамон бермаган бу эса регламентнинг бузилишидир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, агар яқин кунларда вазият яхшиланмаса мен ФИФАнинг низоларни ҳал қилиш Палатасига мурожаат қилишга мажбур бўламан.

Клуб раҳбариятига шуни эслатиб қўймоқчиман:
ФИФА футболчилар статуси ва трансфери регламенти 14bis бобида қуйидагилар ёзилган:
Маош тўланмаганлиги боис шартномани бекор қилиш.
Агар клуб қонунга зид равишда футболчига камида 2 ой белгиланган маошни тўламас, ўйинчи шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга. Фақат бунда футболчи клубга ёзма равишда бу ҳақда мурожаат қилиши ва барча молиявий масалаларни ижобий ҳал қилиш учун 15 кун муҳлат бериши шарт, - деб ёзади Игорь Петкович фейсбукдаги ўз саҳифасида.


Юқоридаги масала бўйича "Сурхон" легионерларидан бири ПФЛга мурожаат қилган ва "Сурхон" ҳамон меҳнат шартномаси нусхасини бермаганини маълум қилган. Меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади бири ПФЛда, бири "Сурхон"да ва бири футболчида бўлиши шарт. ПФЛ бу борада футболчига ёрдам берган ва "Сурхон" клубига огоҳлантириш юборгани маълум бўлди.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика