UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00ПСЖ Угарте учун 70 млн евро хоҳламоқда  0 16:36Расман: Мората – "Милан" футболчиси!  2 16:20"Бухоро"нинг 3 нафар футболчиси жамоадан кетди  0 15:53Сержи Роберто фаолиятини АПЛда давом эттирмоқчи  1 15:29Нико Уильямс "Барселона"да қанча маош олиши маълум  4 15:03"Челси" Бразилия терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  1 14:39Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада учун расмий қайдномаси маълум ёхуд кимлар захирада қолди?  18 14:19"Барселона" собиқ ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтади  1 13:53"Барселона" Ольмони қайтариш учун асосий таркиб футболчиси билан хайрлашишга тайёр  8 13:29"Барселона" иш ҳақи харажатларини сезиларли даражада камайтирди  3 13:01Қозоғистон футбол федерацияси Черчесов олдига қандай вазифа қўйган?  6 12:37"FourFourTwo" Яшинни барча даврларнинг энг яхши дарвозабони деб топди  8 12:10"Ювентус" "Верона" футболчисини трансфер қилди  1 11:46"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  2 11:25Олимпиада олдидан. Элдор Шомуродов билан очиқчасига суҳбат  6

"Сурхон" қишки "пауза"да қандай ўзгарди: янги мураббий, Кримецнинг қайтиши ва деярли қуриб битказилган стадион Янгиликлар

"Сурхон" қишки "пауза"да қандай ўзгарди: янги мураббий, Кримецнинг қайтиши ва деярли қуриб битказилган стадион

Championat.asia сизга Суперлига клублари ҳақида маълумот беришда давом этади.

Бугун "Сурхон"нинг қишки паузада қандай ўзгаргани ҳақида гаплашамиз.


Таркиб ва трансферлар

"Сурхон" учун энг катта йўқотиш деб Артём Соколни айтсак бўлади. Беларуслик ҳимоячи Самарқанднинг "Динамо" жамоасига ўтди. Сокол ўтган йили термизликларнинг асосий ҳимоячиси бўлган ва умумий олганда ишончли ҳаракат қилганди. Шунингдек Тамирлан Жамалутдинов ва уч дарвозабон кетди – Азиз Исаков, Азамат Аҳмедов ва Шохруҳ Эшбўтаев. Бундан ташқари, клубни Нуриддин Ҳасанов тарк этди, Шаҳзод Тоиров эса "Олимпик"га қайтди.


Мавсумлар оралиғида "Сурхон" сафини қуйидагилар тўлдирди:

Ҳужумчи Улуғбек Хошимов ("Нефтчи");

Ярим ҳимоячи Дмитрий Плетнёв ("Слуцк", Беларусь);

Ҳимоячи Нодирхон Нематхонов ("Нефтчи");

Ҳимоячи Сардор Маҳмудов ("Локомотив");

Дарвозабон Дилшод Йўлдошев ("Олимпик");

Ярим ҳимоячи Сарвар Абдуҳамидов ("Металлург");

Дарвозабон Владимир Назаров ("Олимпик");

Дарвозабон Максим Муркаев ("Олимпик-Mobiuz");

Ҳимоячи Егор Кримец (клубсиз эди).



Улуғбек Ҳошимов ва Дмитрий Плетнёвга эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, Егор Кримецга кўриш ҳам қизиқ – у 2021 йилнинг ёзидан бери расмий ўйинларда ҳаракат қилмаган.

Владимир Назаров билан ҳолат эса тушунарсиз. У мавсумлар оралиғида ўзи ҳаракат қилган "Нефтчи"дан "Сурхон"га ўтди, шундан сўнг "Пахтакор"га ижара ҳақида маълумот чиқди. Назаров "Сурхон" таркибида ҳам, "Пахтакор" таркибида ҳам йиғинда қатнашди, аммо якунда икки клуб учун ҳам мавсумга қайдномага киритилди (гарчи бундай қилиш иложсиз бўлса ҳам).


Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинларидаги натижалар

"Сурхон" мавсумга Туркияда тайёргарлик кўрди. Термизликлар йиғинда 10та ўртоқлик ўйини ўтказишди (гарчи аввалига улар атиги 6та бўлиши керак бўлган бўлса ҳам):


16 январь | "Сурхан" - "Баллкани" (Косово) – 0:0

20 январь | "Сурхан" - "Радник" (Сербия) – 1:2

Гол: Асадбек Каримов.

23 январь | "Сурхан" - "Кайсар" (Қозоғистон) – 1:1

Гол: Камрон Сайдазимов.

24 январь | "Сурхон" - "Шамс Азар" (Эрон) – 1:2

Гол: Абдугофур Хайдаров.

31 январь | "Сурхан" - "Нови Пазар" (Сербия) – 3:1

Голы: Камрон Сайдазимов, Жахонгир Абдусаломов, Достон Турсунов.

1 февраль | "Сурхан" - "Марибор" (Словения) – 0:3

3 февраль | "Сурхан" - "Вележ Мостар" (Босния ва Герцеговина) – 2:1

Голлар: Муҳаммадали Абдураҳмонов, Улуғбек Хошимов.

4 февраль | "Сурхон" - "Видовре" (Дания) – 2:2

Голлар: Сильванус Нимели, автогол.

7 февраль | "Сурхон" - "Крилья Советов» (Россия) - 1:1

Гол: Асилбек Жумаев.

8 февраль | "Сурхон" - "Кёге" (Дания) – 1:4

Гол: Асадбек Каримов.



Янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичи Ўзбекистонда бўлиб ўтди. "Сурхон" ватанда учта иккита ўртоқлик ўйини ўтказди: "Орол" (0:1 ҳисобидаги мағлубият) ва "Дўстлик"га қарши ўйинларда мағлубият  (2:3 ҳисобидаги мағлубият) ва "Хоразм"га қарши баҳсда ғалаба (1:0).

Шундай экан, "Сурхон" мавсумлар оралиғида 13та ўртоқлик ўйини ўтказди. Жамоалар учта ғалабага эришди, олти бор мағлуб бўлди, тўртта баҳсда эса дуранг қайд этилди.


Мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятидаги ўзларишлар

Ўтган мавсум сўнггида клубдан Сергей Токовнинг кетиши ҳақида маълумот чиқди. У расмий равишда Сергей Арслановнинг ёрдамчиси бўлган, аммо миш-мишларга кўра "Сурхон"да бош мураббий бўлган. Кейинроқ Токов ҳам, Арсланов ҳам уларда мураббийлик жуфтлиги эканлигини ва уларнинг ҳар бири ўзларининг вазифаси, кимдир кўпроқ тактика, кимдир машғулот ва ўйинчиларга кўрсатма беришга жавоб беришларини айтишди.



Қизиқарлиси, якунда Токов ҳам, Арсланов ҳам жамоадан кетди: биринчиси клубдан бутунлай кетган бўлса, Арсланов қолди, аммо эндиликда у селекция учун жавоб беради. "Сурхон"га бош мураббий этиб Февзи Давлетов тайинланди – олдинроқ Бекободнинг "Металлург" (ассистент сифатида турли мутахассисларнинг мураббийлар штабида бўлган) клубида ишлаган таниқли собиқ футболчи.


Бошқа маълумотлар

"Сурхон"нинг 2024 йилги мавсум илк даврасини Тошкентда ўтказиши кутилмоқда: жамоа ўтган йилгидек уй ўйинларини "Пахтакор" стадионида ўтказади. Иккинчи даврада эса катта эҳтимол билан Термиздаги уйида ҳаракат қилади. У ердаги стадион деярли қуриб битказилган.

"Сурхон" учун янги мавсумда формани Kelme компанияси тайёрлайди. Ўтган мавсум термизликларда форма ва экипировка Jako'дан бўлганди.



"Сурхон"нинг 2024 йилдаги тахминий таркиби

Илк турларда "Сурхон" асосий таркибига шундай кўриниш олиши мумкин: Потапов, Хамиджонов, Аскаров, Кримец, Шайдулов, Абдусаломов, Рамазанов, Плетнёв, Турсунов, Ҳошимов, Нимели (4-4-2).



Николай Егоричев тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика