UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  1 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  3 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  10 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  4 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  11 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  2 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  7 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  1 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  1 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  3 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  4 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  26 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор”да ғалаба ва мағлубият Янгиликлар

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор”да ғалаба ва мағлубият

Мусобақанинг учинчи кунида тарбияланувчиларимиз битта ғалаба ва битта мағлубият қайд этишди.

“Бунёдкор” футбол мактабининг 2002 ва 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари Малайзия пойтхти Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган “SuperMokh Cup 2015” мусобақасининг учинчи кун учрашувларида иштирок этишди.

Даставвал маҳаллий вақт билан соат 09:00да (Тошкентда 06:00 бўлади) Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги 2002 йилда туғилган футболчиларимиз Испаниянинг “Райо Валлекано” жамоаси аъзолари билан куч синашишди. Қизиқарли кечган баҳсда европаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-13. 9 декабрь
“С” гуруҳи. 3-тур
09:00. “Шоҳ Алам” стадиони
“РАЙО ВАЛЛЕКАНО” (Испания) – “БУНЁДКОР” 2:0 (0:0)
Голлар
: Франсиско Лопес, Алберто Родригес
“Бунёдкор” таркиби: 25.Мўминмирзо Қодиров, 3.Любомир Бондаренко, 6.Аброрбек Нейматов, 15.Абдуқодир Хусанов, 16.Сардор Абдурашидхўжаев, , 9.Абдурауф Бўриев (С), 4.Диёрбек Раҳимқулов, 18.Собир Норбоев, 7.Жасурбек Жалолиддинов10.Шоҳжаҳон Иброҳимов, 11.Отабек Жўрақўзиев
Захирадан майдонга тушганлар: 1.Глеб Харин, 2.Абдул-Азиз Юсупов, 17.Жасурбек Абдулеков, 5.Аббосбек Аширалиев, 6.Жўрабек Рихсибоев, 19.Фарруҳбек Хожибеков

Соат 10:20да эса Фурқат Самегов ва Алишер Иброҳимов устозлигидаги 2003 йилда туғилган тарбияланувчиларимиз маҳаллий “Тунас афсонаси” жамоаси билан беллашишди. Ушбу учрашув сўнгги сонияларгача шиддатли ва ҳужумкор руҳда ўтди. Учрашувнинг асосий вақти сўнгги сонияларида Умарали Раҳмоналиев томонидан киритилган гол “Бунёдкор-2003”га ғалаба келтирди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-12. 9 декабрь
“А” гуруҳи. 3-тур
10:20. “Майбанк” футбол академияси. “В” майдони
“ТУНАС АФСОНАСИ” (Малайзия) – “БУНЁДКОР” 0:1 (0:0)
Гол:
Умарали Раҳмоналиев
“Бунёдкор” таркиби: 1.Хумоюншох Сайётов (С), 3.Зуфаржон Абдубаннопов, 4.Сардор Дусебаев, 5.Баҳодир Тохиров, 6.Хусан Мўминов, 7.Иброҳимбек Баҳодиров, 8.Пўлатхўжа Холдархонов, 11.Константин Усов, 13.Усмонжон Равшанов
Захирадан майдонга тушганлар: 9.Саидмурод Каримов, 14.Мустафо Абдуманнопов, 15.Ўткирбек Раҳимов, 17.Диёрбек Одилжонов, 2.Усмонали Абдукаримов, 18.Умарали Раҳмоналиев, 20.Ойбек Шомуродов

Ушбу ҲАВОЛАга ўтган ҳолда “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчиларининг “SuperMokh Sup 2015” мусобақасидаги 3-кун суратларини томоша қилишингиз мумкин.

П.С.Гуруҳлардаги вазият ҳақида ҳамма учрашувлар якунланиб олгач, кейинроқ алоҳида маълум берамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика