UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  2 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  5 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  20 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  3 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   9 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2

Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик таҳлили: ОКМК офсайд ҳолатида рақиб дарвозасини ишғол қилди, "Сўғдиёна" голи билан боғлиқ эпизодда тўп майдонни тарк этмаганди Янгиликлар

Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик таҳлили: ОКМК офсайд ҳолатида рақиб дарвозасини ишғол қилди, "Сўғдиёна" голи билан боғлиқ эпизодда тўп майдонни тарк этмаганди

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram саҳифаси муаллифи) Суперлиганинг 5-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 5-турнинг учта учрашуви бошқа муддатга қолдирилган.


"Локомотив" - "Андижон"

ВИДЕО

Менимча, ВАРнинг эпизодга аралашгани тўғри иш бўлди, ҳакам эса ҳақли равишда “Локомотив” дарвозасига белгиланган пенальтини бекор қилди. “Андижон” футболчиси дарвозага зарба йўллаганидан сўнг у инерция билан (беихтиёр) рақиб посбони томон, дарвозабон ҳам футболчи томон ҳаракат қилди. "Локомотив" қўриқчиси "Андижон" ўйинчисига ортиқча ҳаракат қилмаган, унинг ҳаракатларида бемулоҳазалик кўзга ташланмайди, шу боис ўйин давом эттирилиши лозим.


 "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Ўйин видеошарҳининг ушбу қисмида футболчилар ўз қилмишлари учун жазоланган-жазоланмаганлиги ноаниқлигича қолган. Жанжал уюштирганларга сариқ карточка кўрсатиш энг мақбул ечим ҳисобланади.

P.S. Учрашув бош ҳаками Равшан Абдувоҳидов ушбу эпизодда ҳар икки жамоа футболчиларига сариқ карточка кўрсатмасликка қарор қилди.


 "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Менимча, ҳакамлар “Сўғдиёна”нинг голини ҳисоблаб тўғри қилишди. Биринчидан, тўп дарвоза линиясидаги чизиқдан ўтиб кетганига 100% исбот йўқ. Катта эҳтимол билан тўп проекциясининг бир қисми дарвоза чизиғига тегиб турганди. Иккинчидан, дарвоза устуни рўпарасида офсайд ҳолатида турган “Сўғдиёна” футболчиси вазиятга халақит бергани йўқ. Гол тўғри ҳолатда ҳисобланди.


"Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни давом эттиргани тўғри иш бўлди. "Қизилқум" футболчиси оёғига ёлғондакам зарба қабул қилиб олгандай, “нимадир бўлиб қолар” дегандек йиқилди. Факт асосида айтадиган бўлсак, навоийликлар ўйинчиси ўнг оёғининг товон қисми билан рақиб оёғини босиб олди ва йиқилди. Қўл ва тана ўртасида енгил тўқнашув (контакт) мавжуд, аммо бу қўполлик қайд этиш учун етарли эмас. Эпизод ВАР томонидан текширилгандан сўнг футболчига оғзаки танбеҳ берилиши керак.


"Бунёдкор" - "Динамо"

ВИДЕО

ВАР ўйинга тўғри ҳолатда аралашди ва ҳакам томонидан ҳақли равишда қизил карточка кўрсатилди. "Бунёдкор" ўйинчиси рақиб тўпиғидан юқори қисмига бутсасининг таг қисми билан ташланган ва рақиб оёғини "қайириб" юборган. Бу ҳолат жиддий қоидабузарлик саналади ва футболчи, албатта, четлатилиши лозим.


"Сурхон" - ОКМК

ВИДЕО

Ҳакам ОКМКнинг голини адашиб ҳисоблади, аммо ВАР эпизодга тўғри аралашди. Ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган ОКМК аъзоси тўпга тегмаса-да, вазиятда иштирок этди. Меҳмонлар вакили тўпга қараб интилди, у томон сакради. Футболчи бу ҳаракати билан зарбани қайтаришга ҳозирлик кўраётган "Сурхон" дарвозабонини чалғитди. Бу ҳолатда офсайд қайд этилиши ва гол бекор қилиниши керак эди.


Шу тариқа, Суперлига 5-туридан ўрин олган тўртта учрашувда иккита хатога йўл қўйилди ("Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашувида содир бўлган жанжал ҳамда "Сурхон" - ОКМК учрашувида урилган гол).

Рейтинг: -5   

Фикрлар

+2   
08 апр 15:11:23
Сайдулло Азамов
Миржалолга булаверади Андижон про лигада уйнаганда кубок уйинида 3 та пеналти берилмаган жаноб Агишев миржалолдан куркиб
+2   
08 апр 15:02:19
Abbos fcN
AGKM urgan golni hisobga olish hakamning qo'pol xato edi, buni butun futbol jamoatchiligi bilib turibdi. Tortishadigan vaziyat ham emasda. Bu past saviyadagi hakamni keyingi o'yinlarga tayinlamaslik kerak.
+1   
08 апр 14:57:32
Sherzod Alimov
Aral988 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хакам Миржолалдан куркди бошка жамоа булганда хисобламасди. Хакмани Катосига жарима борми
Офсайди хамма кориптию Насаф билан финалда йок жойдан берилган пенальтини кормаганга об отип кетилиптиде. Судья ла тренер ланимас тепадилани этканини килади хамма озига кере пайт кор кар болип колади.
+1   
08 апр 14:42:00
Bekzod Sharipov
Sharhlovchi ham qayta va qayta aytdi. Rostdan ham adashdi hakam. Darvozabonni chalg'itgan edi OKMK futbolchisi. Yaxshiyamki natijaga ta'sir qiladigan gol emas edi
   
08 апр 16:20:17
Бахтийор Ашуров
Aral988 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хакам Миржолалдан куркди бошка жамоа булганда хисобламасди. Хакмани Катосига жарима борми
Ҳакамлар ўзи шунақа қўрқоқ. Бу сафар миржалолдан қўрқан бўлса. Кубок финалида аса Асимов Рўзиқулдан қўрққан!
   
08 апр 16:18:58
Пахтакорим
Қачонки чизиқлар бўйича камералар бўлмагунча шундай англашилмовчиликлар давом этаверади
   
08 апр 14:50:21
Aral988
Хакам Миржолалдан куркди бошка жамоа булганда хисобламасди. Хакмани Катосига жарима борми
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика