UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  3 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  1 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдида Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  4 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  3 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  22 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  5 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  17 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0

Суперлиганинг 2022 йилги энг яхши ассистенти: "Ўзбек футболининг тепасида нима қилишни яхшироқ биладиганлар бор" Янгиликлар

Суперлиганинг 2022 йилги энг яхши ассистенти: "Ўзбек футболининг тепасида нима қилишни яхшироқ биладиганлар бор"

"Қизилқум"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Александар Станиславлевич жорий мавсумда жамоадошларининг 12та голига ҳамуаллифлик қилди.

Бу эса жорий мавсумда Суперлигадаги ассистентлар бўйича энг яхши кўрсаткич сифатида қайд этилди. Мавсум давомида яхши таассурот қолдирган Станиславлевич чемпионат қандай ўтгани ва кейинги режалари билан ўртоқлашди. 

- Александар бу йил сиз учун Ўзбекистон чемпионатидаги дебют бўлди. "Қизилқум" таркибида илк бор тўп тепдингиз. Хўш, мавсум ҳақида қандай фикрлар билдира оласиз? Қайси режалар ўхшади, нималар қолиб кетди?

- Ортда қолган мавсумда эсда қоларли хотиралар қолди. 6та гол ва 12та голли узатма билан муваффақиятли натижага эришдим. Дебют учун ёмон эмас, деб ўйлайман. Лекин биз кўпроғига лойиқ эдик. 

- 5-ўрин жамоанинг жорий йилги ҳаракатларига мос бўлдими?

- Ортда қолган мавсумга назар ташласам, кучли учликка кира олмаганимдан афсусдаман. Чунки бизда юз фоизли сифатли ўйинимиз бор эди. 

- Аммо охирги турларда жамоа футболчиларида кайфият кўрмадик. Айниқса "Пахтакор" билан учрашувда...

- Ҳозир бўлиб ўтган ишлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Клуб янада яхшиланиши учун ишлаши керак. Уларга энг яхши тилакларимни билдираман. 

- Кейинги мавсумда яна қайси жиҳатлар, камчиликлар бартараф этилишини истардингиз?

- Ўзбек футболининг тепасида нима қилишни яхшироқ биладиганлар бор. Мен ўз ишимни қўлдан келганча бажаришга ҳаракат қиламан. Бу - футбол. 

- Бу йилги шахсий кўрсаткичларингиз ҳақида...

- Ўзбекистондаги илк мавсумимда энг яхши ассистент бўлганимдан хурсандман. Бир нарсани айтишим керакки, мен Тимурдек ажойиб ва юқори даражадаги кучли ҳужумчи билан ўйнадим. Бундан шодман. 

- Ўз позициянгиздаги энг яхши футболчини айта оласизми?

- Бу - мен. 

- Кейинги режаларингиз қандай? Сизни 2023 йилда қайси жамоада кўрамиз?

- Ҳозирги режам оилам даврасида бўлиш ва футбол ҳақида ўйламаслик. Ҳаммасини вақт кўрсатади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика