UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Ла Лига. "Реал" "Леванте" қаршисида ожиз қолди  108 02:51А Серия. "Милан" яна очко йўқотди  3 01:24Неймар Францияда узоқроқ муддатга қолиши мумкин  5 01:12Месси "гол+пас" тизимида 1000лик довонни забт этди  20 00:54Ўртоқлик учрашуви. "Спартак" - "Пахтакор" 4:0  2 00:45Ла Лига. "Сосьедад" – "Валенсия" учрашувида 3та гол урилди  2 00:34Бундеслига. "Шальке" ўз майдонида шарманда бўлди  4 00:24АПЛ. Турнинг марказий учрашувида Гвардиола шогирдлари зафар қучишди  45 00:12А Серия. Ибрагимович "Фиорентина"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди  4 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 00:04Ла Лига. "Леванте" – "Реал". Асосий таркиблар билан танишинг  44 23:56А Серия. "Ювентус" мутлақ аутсайдердан битта тўп фарқи билан устун келди  11 23:31Роналду фаолиятидаги 1000-баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди  11 23:10Месси яна бир рекорд ўрнатди  14 22:54Туғилган кунда бўйинбоғ совға қилишга мажбур бўлган "Пахтакор"нинг "Спартак"ка қарши ўйини ҳақида  30

Суперлигага қайтган "Машъал"га собиқ футболчилар табрик йўллашди Янгиликлар

Суперлигага қайтган "Машъал"га собиқ футболчилар табрик йўллашди

Муддатидан аввал А ПРО-Лига ғолиблигини қўлга киритиб, Суперлигага йўл олган «Машъал» жамоасини бир қатор мутахассислар, собиқ ва бошқа жамоаларда ижара асосида тўп сураётган футболчилари ўзларининг табрикларини йўллашди.


Александр Хомяков - «Андижон» жамоаси бош мураббийи


Биласизми, мен «Машъал»дан кетаётиб жамоани Суперлигада кутишимни айтгандим. Ниҳоят улар ҳам яна кейинги йил Суперлигада ўйнашади. Бундан жуда хурсандман, жамоани чин қалбимдан табриклайман. Улар кейинги йили жуда яхши ўзгаришлар қилишлари ва томошабоп ўйин кўрсатишлари аниқ. Жамоага чин қалбимдан омад тилайман.

Бахтиёр Саттаров - "Шердор" жамоаси бош мураббийи


Ўзбек футболини ёрқин алангаси ва устунларидан бири бўлган ПФК "МАШЪАЛ" жамоасини Суперлига йўлланмасини қўлга киритгани билан ўзим ва жамоамиз номидан табриклайман! "Машъал"нинг Суперлигада иштироки ўзбек футболини ютуғи бўлади. Ўйлайманки, жамоа яна ўз мавқеини тез орада тиклаб, Ўзбекистонни турли ёшдаги терма жамоаларига муносиб футболчилар етиштиришда давом этади. Бу борада клубда тизим тўғри йўлга қўйилган. У ердаги раҳбарлар ҳақиқий футбол мутахассислари, И. Қурбонов эса ҳозирги кундаги футбол менежерларини энг яхшиларидан бири. "Машъал" кучлилар сафига қайтганидан хурсандмиз.

Ҳумоюн Муртазоев - «Насаф» футбол клуби


Икки йил «Машъал» Суперлигадан четда қолди. Шу вақт мобайнида «Машъал»ни бутун ўзбек футболи мухлислари йўқламаган ва тилга олмаган куни бўлмади ҳисоб. Мана ҳозир мен терма жамоа йиғинига таклиф этилдим, таркибга назар солиб қарасам Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва ўзим бор эканман. Бу катта натижа ва бунга осонликча эришилмаган. Чин қалбимдан «Машъал»ни табриклайман, оғир мавсумда мардонавор курашиб чемпион бўлишди. Чемионлик муборак бўлсин дўстларимизга!

Шаҳзод Убайдуллаев - «Андижон» футбол клуби


Ниҳоят бу сафар «Машъал» мақсадига эришди. Чемпионлик муборак бўлсин, бу ғалаба бутун ўзбек футболиники улар «Машъал»ни икки йил кутишди. Менимча бу йил «Машъал» Суперлигада кучли жамоа бўлиб қайтади. Клубдаги дўстларимни ва клуб раҳбариятини яна бир бора табриклайман.

Жавоҳир Илёсов - «Локомотив» футбол клуби


Аввало «Машъал»ни яна ўз жойига қайтгани билан табриклайман. Болалар жуда катта меҳнат қилишиб мана якунда чемпион бўлишди. Мен доим «Машъал» билан биргаман. Ўйлайманки кейинги Суперлигада «Машъал» ўзини ҳар томонлама кўрсатади. Шуни алоҳида таъкидлаган бўлардимки, «Машъал»га раҳмат бизни шундай даражаларга етказган клуб бўлади. Омад тилайман барча барчаларига!

Жамолиддин Убайдуллаев - «Бухоро» футбол клуби


Аввало мен барча Мубораклик футбол муҳлисларини «Машъал»нинг ашаддий фанатларини жамоанинг Суперлигага чиққани билан самимий қутлайман. Очиғи мен жуда хурсанд бўлдим жамоани яна юқори элитага қайтганидан. Ўйлайманки«Газчи»лар Суперлигада супер ғалабаларни қўлга киритишади. Чемпионлик муборак бўлсин !

Сардор Абдуримов - «Насаф» футбол клуби


Икки йиллик ўзбек футболидаги янгиликлар «Машъал»сиз ўтди. Бу эса барибир кўпгина ўзбек футболи муҳлисларини ранжитди. Чемпионлик билан алоҳида табриклайман. Муборак халқига янги футбол баҳори, янги лига муборак бўлсин!

Воҳид Шодиев - «Қизилқум» футбол клуби


Очиғи «Машъал» учун жуда хурсандман, чунки бундай клубнинг жойи қуйи лигада эмас. Шу боис «Машъал»нинг Суперлигага қайтиши нафақат Мубораклик балки бутун ўзбек футболи мухлисларини жуда қувонтирди. Мен чемпионлик билан собиқ жамоамни табриклайман. Кейинги йил янгича ва ўзгача «Машъал»ни кўрамиз деган умиддаман. Омад ёр бўлсин!

Зафар Тўраев - «Қўқон-1912» футбол клуби


Икки йил олдин «Машъал»ни тарк этган бўлсамда шу вақт ичида доим «Машъал»ни соғиниб собиқ жамоамни тезроқ элитага қайтишини ҳоҳладим. Ҳар-бир баҳсни кузатиб бордим нихоят мен ва «Машъал» муҳлислари орзиқиб кутган кун келди. Чемпионлик ва Суперлига билан «Машъал»чиларни табриклайман!

Санжар Қувватов - «Пахтакор» футбол клуби


Кейинги йили «Машъал»га қарши майдонга чиқамиз. Бу шахсан мен учун қизиқарли. Муборакда шундай жамоа икки йил ПРО-Лигада юрди. Аммо Муборакда футбол профессионал тарзда йўлга қўйилгани мана яна исботини топди. Суперлигага чиққани билан собиқ жамоамни самимий табриклайман.

Шаҳзод Шайманов - “Навбаҳор” футбол клуби


“Машъал” ни Суперлигага қайтгани билан табриклайман. « Навбаҳор »да мен билан яна 4-5 нафар собиқ «Машъал»чилар бор улар ҳам «Машъал»нинг элитага қайтганидан хурсанд. Чунки бу клубнинг ўзбек футболи олдида тутган ўрни, мавқеи бор. Клубнинг барча ходимлари ва «Машъал»ни Суперлигага йўл олгани билан қутлайман!


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг