UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  0 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  14 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1

Суперлига учрашувларининг бошланиш вақтлари қулайми? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Суперлига учрашувларининг бошланиш вақтлари қулайми? (Бекзод Толибов блоги)

Ҳаш-паш дегунча Суперлигамиз ўзининг ҳал қилувчи палласига келиб улгурди.

Куни кеча иккинчи давранинг дастлабки 14-тур учрашувлари якунига етди. Ижодий жамоамиз ҳар бир ўйин алоҳида ёндашди, фото ва видеолар тайёрлади, матнли трансляцияларни олиб борди, хуллас барчасига ўзингиз гувоҳ бўлиб улгурдингиз албатта.

Барчамизни бирдек қувонтирадиган жиҳат бор, эндиликда турнинг ҳар бир ўйини худди финалдек ўтаяпти. Марказий мақомда қайсидир учрашув эътироф этилса-да, қолган ўйинлар ҳам ундан асло қолишаётгани йўқ. Айниқса жадвалнинг юқори ва қуйи қисмида кураш қизғин кечмоқда. Тўғри, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби қўлга киритилган очколар эвазига таъқибчиларидан бир оз илгарилаб кетган бўлиши мумкин, лекин бу улар ушбу мавсумда яна бир бор чемпион бўлди дегани эмас. Жадвалнинг биринчи бешлигига разм солсангиз интрига қандай юқори суръатда эканига гувоҳ бўласиз, хатто тўплар нисбати, ўзаро ўйинлар каби омилларга асосланган математик ҳисоб китоблар ишга тушишига тўғри келаяпти. Шунингдек, қуйи ўринларда бораётган жамоалар ҳам юқорида айтилганидек ҳар бир ўйинга финал каби ёндашаяпти. Буларнинг барчаси футбол мухлисларини қувонтириши бор гап. Бизга шундай ҳиссиётларга тўла футбол керак, шунинг учун ҳам ушбу спорт турининг шайдосига айланганмиз.

Сўнги йилларда футболимиз мутассаддилари томонидан клубларга лицензиялаш талабларини тўла-тўкис бажаришлари учун қатъий чора-тадбирлар белгиланиб келинмоқда. Шу каби талаблар асосида Республикамизнинг кўплаб худудларида кечки вақтларда ҳам футбол томоша қилиш имконияти юзага келди. Тўғри ҳозирги кунда пандемия шароити туфайли стадионларда мухлислар йўқ. Лекин сизу-биз умид қилаётганимиз - вақти келиб футбол ихлосмандларига ўйинларни томоша қилиш учун рухсат берилса, улар ишдан чиқиб кечки вақтда мароқли ҳордиқ чиқаришларига замин яратилмоқда. Бундан ташқари майдонда 90 дақиқадан кўпроқ вақт давомида югурадиган футболчилар учун ҳам салқин об-ҳавода ўйнаш қулайлик яратади.

Ёзнинг сўнги ойи - августга ҳам етиб келдик. Эндиликда кунлар қисқаришни бошлади. Водийда бўлиб ўтган 14-турнинг икки ўйинини стадиондан кузатдим, чиндан кунлар анча қисқарибди. Ўйиндан олдинги машғулотлар вақтидаёқ стадион мутасаддилари прожекторларни ёқишларига тўғри келди, чунки қоронғу тушиб қолаётганди. Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб футбол стадионларининг ёритиш тизимларини талаб даражасига олиб келинаяпти. Суперлига учрашувлари ёп-ёруғ майдонларда ўтказилаяпти, бу айтиб ўтганимиздек мухлисларга ва футболчиларга бирдек қулайлик яратади. Август ойида кунлар қисқараётган экан, турдан-турга ўйинлар вақтини 20:00дан сал олдинроққа суриб борилиши яхшироқ бўлади назаримда. Чунки ҳозирги кундаги 20:00 ўтган ойдаги худди шу вақтдан қуёшнинг ботишига эътибор қаратсак анчайин фарқ қилаяпти. Бу ҳақида ЎзПФЛ мутасаддилари албатта ўйлаб чиқишган ва режа асосида ўйинларнинг бошланиш вақтлари хусусида олдиндан чора-тадбирлар белгилаб қўйишган бўлсалар керак.

Охирги йилларда ЎзПФЛда очиқлик сиёсати ҳукмрон, қандай саволингиз ёки эътирозингиз бўлса мутахассислар сизга батафсил тушунтириш берилаяпти. Мурожаат кўриб чиқилишини пайсалга солиш ёки жавоб беришни рад этиш холатлари учраётгани йўқ. Шундан келиб чиқиб мақолада ёзилганлари ичида эътирозлар йўқ, барчаси таклифлар холос.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика