UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Футзалда кам кузатиладиган ҳолат. "Металлург" - "Динамо" баҳсида бор йўғи иккита гол урилди  0 16:56"Бухоро" очко йўқотишда давом этади. Бакаев шогирдлари бу сафар аутсайдерни енга олишмади  5 16:27Про лига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 1:1 (ЖОНЛИ ЭФИР)  0 15:58Футзал. "Оил Стар" - "Локомотив" баҳсида 7та гол урилди  0 14:36Футзал. "Насаф" ва "Сурхон" баҳсида жанговар дуранг  0 14:20Это'Онинг ўғли Ла Лига клуби сафида гол урди  1 13:59Насруллаев 2та, "Сурхон" ва ОКМК футболчилари учтадан ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 13:40"Навбаҳор"да ҳам 14 футболчининг шартномаси тугамоқда  13 13:16Роналду жамоаси Кубокдан чиқиб кетгач: "Ҳар бир чақирув — бу ўсиш учун имконият"  41 13:02Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди"  43 12:39"Насаф"нинг бир йўла 14 футболчиси қишда клубдан кетиши мумкин  24 12:22Эшитдик-да! Бабаян қайтмоқдами?!  26 11:25Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 11:00Абдуқодир Ҳусанов - октябрь ойининг энг яхши футболчиси  4 10:05"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"  5

Евро-2024да порлаган Нико Уильямс ҳақида ҳикоя (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Евро-2024да порлаган Нико Уильямс ҳақида ҳикоя (Бекзод Толибов блоги)

Ака-ука Иньяки ва Нико Уильямслар асли келиб чиқиши Гана давлатидан бўлган муҳожирлар Феликс ва Мария Уильямснинг фарзандлари ҳисобланишади.

Мамлакатда юзага келган иқтисодий инқирозлар сабаб яшаш жойини ташлаб, Испания томон жўнаган Феликс ва Мария йўлда катта қийинчиликларга дуч келишади. Саҳрои Кабирдан пиёда юришга мажбур бўлган ёш оила ўша вақтда фарзанд кутаётганди. Машаққатлар эвазига манзилга амаллаб етиб келган Уильямслар оиласи вакиллари чегара деворларидан ошиб ўтаётганларида полиция томонидан қўлга олинади. Бироқ, уларни олдинда қамоқ жазоси кутмаётганди, тасодиф билан либериялик қочқинлар орасига тушиб қолишади ва Испания ҳукумати Феликс ва Марияни ҳам қочқинлардан деб ҳисоблаб, бошпана беради. Ёш оила Бильбаодаги черковга ишга жойлаштирилади. Бу черковда уларнинг катта фарзандлари дунёга келади. Феликс оиласига қилган яхшиликлари учун катта ўғлига черков руҳонийси Иньяки Мардонеснинг исмини беради. Катта ўғил Иньяки Уильямс шу тариқа дунёга келганди.




Мария Нико учун хомиладорлик вақтида Бильбаода ҳам қийинчилик кунлар юзага келади. Шундан сўнг оила иш қидириб Памплонага кўчиб ўтади. Нико Уильямс айнан шу шаҳарда дунёга келади. Бу орада оила бошлиғи Феликс бир муддат Лондонга боради ва "Челси" клубига тегишли бўлган "Стэмфорд Бридж" стадионида хавфсизлик хизматчиси лавозимида ишлайди.

Бу орада катта ўғил Иньяки катта футболга қадам қўяди ва Бильбаонинг "Атлетик" клубида ўйнай бошлайди. Укасидан фарқли равишда Уильямсларнинг каттаси Гана терма жамоаси сафида ҳаракат қилади. Укаси Нико Уильямс эса Испания терма жамоасини танлаган.




Иньяки ва Нико баъзан майдонда ҳам баҳслашиб туришади. Кунлардан бир кун Испания чемпионати доирасидаги "Алавес" билан ўйинда Иньяки Никони шерикларига узатма бермасликда айблайди ва ака-укалар тортишиб кетишади. Улар ўртасидаги жанжални телевизор орқали кўрган оналари Мария икки фарзандига ҳам қўнғироқ қилиб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги ҳақида қаттиқ огоҳлантиради. Иньяки ва Нико бу талабга қатъий бўйсунишади ва бошқа тортишишмайди. Чунки иккиси ҳам ота-онаси бошдан кечирган қийинчиликларни яхши билганликлари учун уларни қаттиқ ҳурмат қилишарди.




Евро-2024 вақтида Иньяки яқиндагина уйланган эди. Ёш оила асал ойи учун Гавая оролларини эмас, айнан Германияни танлашди. Иньяки Испания терма жамоаси иштирокидаги ҳар бир ўйинни стадионнинг ўзидан кузатиб боради ва турли нашрларга берган интервьюларида укасининг ўйинлари уни ҳайратлантираётгани ҳақида айтади.

Кичик Уильямс ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Барселона"га ўтишга яқин турибди. Каталонияликлар футболчи учун товон пули тўлайди. Уильямснинг "Барселона"даги маоши йилига 12 млн еврони ташкил қилади. Шу тариқа у ярим ҳимоячи Френки де Йонг (йилига 37,5 млн евро) бошчилигидаги энг кўп маош олувчи "кўк-анорранглилар" футболчилари рўйхатида еттинчи ўринни эгаллайди. "Атлетик"да Уильямс йилига 10,4 млн евро ишлаб топган.

sports.ru маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика