UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  7 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  11

Яйпанда кечган учрашувда "Турон" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади Янгиликлар

Яйпанда кечган учрашувда "Турон" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тур ўйинлари бошланади.

Тур Яйпанда "Турон" ҳамда "Металлург" жамоалари ўртасидаги ўйин билан бошланади.  

Ҳар икки жамоа устозлари асосий таркибни аниқлаб олишди. 


05.10.2023
"Турон" - "Металлург" 1:1 (ТУГАДИ)
Гол: Ҳумоюн Муртозаев (Рустам Азимов) 35, 1:0, Шаҳзод Убайдуллаев (Ризо Яздандўст)
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Ришат Нугманов, Амал Султонов
Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов
VAR: Акмал Раҳимов
АVAR: Тимур Гайнуллин
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шерзод Ражабов.

"Турон" — 35. Раҳимбек Давронов, 3. Акбар Абдирасулов, 5. Марлен Чобанов, 9. Рустамхон Азимов (15. Азиз Холмуродов, 72(, 10. Ҳумоюн Муртозаев ( 40. Абега Энянг Нгу,88), 14. Хуршидбек Мухторов, 17. Нодирбек Мукаров, 44. Абубакир Ашуров, 45. Асадбек Саитхонов (36. Нодирбек Абдураззоқов,80), 55. Аслбек Айсаров (19. Равшан Хайруллаев,88), 88. Сардор Садуллаев (2. Абдулазизхон Абдурашидов, 72)

Захира: 1. Достонбек Тўхтабоев, 4. Аслиддин Тоштемиров, 34. Ўрал Чориев, 41. Сарвар Аблаев.

"Металлург" — 87. Акмал Ортиқов, 3. Даниал Махини, 4. Керим Палич, 8. Искандар Шайқулов, 9. Забихилло Ўринбоев, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 15. Сардор Абдураимов (11. Дамир Темиров, 90+5), 17. Реза Яздан Дўст, 22. Шохзодбек Ғофурбеков (7. Хусниддин Ғафуров, 68), 77. Шаҳзодбек Убайдуллаев, 97. Муҳаммадали Алиқулов

Захира: 12. Александр Лобанов, 6. Худойшукур Сатторов, 19. Эргаш Исмаилов, 20. Далер Шарипов, 21. Муҳаммадазиз Ибраҳимов, 23. Бехруз Шодмонов, 70. Алишер Хайруллаев.

Огоҳлантириш: Марлен Чобанов ("Турон") 37, Рустам Азимов ("Турон") 55, Ризо Яздандўст ("Металлург"), Раҳимжон Давронов ("Турон") 77, Искандар Шойқулов ("Металлург") 82



Учрашув якунланди. 

Ўйиннинг асосий вақти тугади. Ҳакамлар эса бир дақиқа олдинги вазиятни ВАРда кўришмоқда. 

90+5. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Сардор Абдураимов ўрнига Дамир Темиров майдонга тушди. 

90. ЗАРБА. "Турон" яхши ҳужум ташкил қилди. Хайруллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди. Хавфли. 

90. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ЎЗГАРИШ. "Турон", Асилбек Айсаров ўрнига Равшан Хайруллаев, Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Абега Энянг майдонга тушди.

82. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург", Искандар Шойқулов

80. ЎЗГАРИШ. "Турон", Асадбек Саитхонов ўрнига Нодир Абдураззоқов майдонга тушди. 

77. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Турон", Раҳимжон Давронов

72. ЎЗГАРИШ. "Турон", Рустамхон Азимов ўрнига Азиз Холмуродов, Сардор Садуллаев ўрнига Абдулазиз Абдурашидов майдонга тушди.

68. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Шаҳзод Ғофурбеков ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди. 

60. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург", Ризо Яздандўст

55. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Турон", Рустам Азимов

53. ГОЛ. Маҳини тўпни аутдан отиб берди. Яздандўст тўпни боши билан ортга ташлаб берди. Убайдуллаев биринчи бўлиб етиб келиб у ҳам боши билан дарвозани ишғол қилди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

38. ЗАРБА. Шаҳзод Убайдуллаев қайчи услубда зарба йўллади. Ноаниқ. 

37. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Турон", Марлен Чобанов. 

35. ГОЛ. "Турон" барибир ўз ниятига етди. Ҳумоюн Муртозаев бирин кетин рақибларни алдади ва зарба йўллади. Ортиқов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Муртозаевнинг ўзи дарвозага жойлади. 

34. ЗАРБА. "Турон" футболчиси Ҳумоюн Муртозаев жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Акмал Ортиқов оёқлари билан тўп йўлига тўғаноқ бўла олди. 

31. ЗАРБА. Шойқуловнинг 18 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

24. "Турон" вакиллари ҳужумга ўтди. Муҳторов жарима майдончаси ичида аниқлик етишмади.

18. ЗАРБА. Абубакр Ашуров жарима зарбасини амалга оширди. Анча ноаниқ. 

15. Ўйинда темпини баланд, деб бўлмайди. "Турон" ўйинни назорат қилмоқда. 

7. ЗАРБА. Хуршид Муҳторовнинг зарбасини Ортиқов муаммосиз эгаллаб олди. 

- Учрашув бошланди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика