UZ

Сўнгги янгиликлар

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  2 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  57 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

Суперлига: Тур лауреатлари аниқланди ФОТО Янгиликлар

Суперлига: Тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 13-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.


"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади


Тур ўйини - "Қўқон-1912" - "Қизилқум" (0:1)

Турнинг марказий ўйини Тошкентда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасида кечди. Аммо турнинг энг яхши ва қизиқарли беллашуви Қўқонда ўтказилди. Нўъмон Ҳасанов жамоаси ўз уйида "Қизилқум"ни меҳмон қилган баҳсда бир қатор қизиқарли вазиятлар содир бўлди. Аввалига белгиланган пенальти ва дарвозабонинг маҳорати эвазига бартараф этилган гол. "Қўқон-1912"нинг биринчи бўлимдаги кўплаб ҳавога кетган хавфли вазиятлари, қизил карточка ва ҳоказо. "Қизилқум" эса шу куни қарши ҳужумда мезбонлар дарвозабони Ўткир Юсуповга етарлича ташвиш туғдиришга эришди. Аммо Элгужа Григалашвилининг ягона аниқ зарбаси эвазига муҳим ғалабани тантана қилди. Ушбу ўйин ҳажм жиҳатидан ҳам бошқа учрашувларга қараганда қизиқарли ва шиддатлироқ кечди. Шу боисдан ҳам турнинг энг яхши учрашуви сифатида "Қўқон-1912" - "Қизилқум" (0:1) ўйини эътироф этилди.


Тур мухлислари - Тошкент дербисида

Тошкент дербисини кузатиш учун ўша куни "Пахтакор" стадионига 20 мингдан зиёр ишқибозлар ташриф буюришди. Умуман "Пахтакор" мухлислари шу куни стадионда яхшигина муҳитни шакллантира олишди ва ўйин жозибасига ташқи гўзаллик кўша олишди. Шу боисдан ҳам бу галги тур мухлислари номинациясида "Пахтакор" ишқибозлар гуруҳи ғолиб деб топилди.


Тур ҳаками - Равшан Эрматов

Суперлиганинг 13-турида ишлаган ҳакамлар ичида яна ярқ этиб Фарғонадаги ўйинни бошқариб борган Равшан Эрматов ажралиб турди. ФИФА рефериси, тажрибали Эрматов навбатдаги бор турнинг энг яхши ҳаками дея эътироф этилмоқда. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" учрашувини бир текис бошқарган Равшан Эрматов бошчилигидаги бригада тур ҳаками номинациясида ғолиб бўлишди.


Тур матбуот хизмати - "Пахтакор"

Матбуот хизматлари ичида айни кунда Ўзбекистонда биринчи рақам бўлиб турган "Пахтакор" барқарор ва профессионал ишлашда давом этмоқда. Муҳими, ҳар бир турни барқарор, оператив ва профессионал тарзда ёритиб бормоқда. Ўйин атрофидаги тадбирлар ва учрашувдан кейинги тафсилотларни ёритиб боришда "Пахтакор" расмий сайти, ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари бирдек фаол ва тезкор ишламоқда. Шу боисдан ҳам ушбу турда энг яхши ва фаол ишлаган матбуот хизмати сифатида яна "Пахтакор" эътироф этилди.


Тур иқтибоси: "Футболчиларга мени безовта қилмасликларини айтгандим"

"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин нега учрашувни кайфиятсиз ўтирган ҳолатда кузатиб бордингиз, деган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:
"Йўқ, кайфият жойида эди. Шунчаки футболчилардан хотиржам эдим. Рўза тутганим боис, оғиз очишни кутиб тургандим. Шу боисдан ҳам биринчи бўлимда жойимдан ҳам турганим йўқ. Учрашувдан олдин футболчиларга футболдан роҳатланиб ўйнашни таъкидлаб, иложи бўлса мени безовта қилмасликларини айтгандим. Лекин бусиз иложи бўлмади. Иккинчи таймда оғизни очиб бўлгач барибир бир-иккита яхши, ширин сўзларни ишлатишга тўғри келди. Кейинчалик эса жамоа мен истаган ва мухлисларга ёқадиган ўйинни намойиш этди. Аммо дербида, "Пахтакор"га қарши учрашувларда бир тайм эмас, бутун ўйинни бир маромда ўтказиш лозим" (c) Миржалол Қосимов


Тур голи - Муҳаммад Исаев

"Металлург" футболчиси Муҳаммад Исаев иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб жамоасининг иккинчи голини Нестеров дарвозасига қойилмақом тарзда йўллади ва турнинг энг чиройли голига муаллифлик қилди. Чамаси 17-18 метрлардан йўлланган кучли ва чиройли зарба турни безаб берувчи голга айланди.


Тур дарвозабони - Ўткир Юсупов

"Қўқон-1912" "Қизилқум"га қарши ўйинда гарчи мағлуб бўлган бўлсада, беллашувда мезбонлар таркибидан биргина Ўткир Юсупов ушбу мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмади. Аксинча, бир қатор вазиятларда жамоаси жонига оро кирди. Хусусан белгиланган пенальтини бартараф этган ва иккинчи бўлимда иккита яққол вазиятда Артур Геворкянни зарарсизлантира олган Ўткир Юсупов сўзсиз турнинг энг яхши дарвозабони номига муносиб кўрилди. Ўтказиб юборилган голда эса Ўткир Юсуповнинг деярли айби йўқ.


Тур мураббийи - Ҳамиджон Актамов

"Қизилқум" ушбу турда Қўқонда бир киши кам бўлиб қолишига қарамасдан муносиб ўйин кўрсатди ва якунда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Айнан шу боисдан ҳам Ҳамиджон Актамов тур мураббийи сифатида эътироф этилди. "Қизилқум" иккинчи даврани жуда муваффақиятли бошлади. Дастлаб амалдаги чемпион майдонида жасорат кўрсатган навоийликлар, эндиликда "Қўқон-1912"ни сафарда мағлуб этишди. Ушбу баҳсда "Қизилқум" "Қўқон-1912"ни тактик тарафлама енга олди. Шу боисдан ҳам Ҳамиджон Актамов тур мураббийи номинациясида улоқни илиб кетди.


Тур футболчиси - Зоҳид Абдуллаев

"Металлург" ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев "Локомотив"га қарши баҳсда жамоаси ғалабасига жуда катта ҳисса қўшди. Аввалига Махарадзени хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очган ҳужумчи, кейинчалик Муҳаммад Исаевнинг супер голига ассистентлик вазифасини бажарди. "Локомотив"ни Бекободда мағлуб бўлишига айнан Зоҳид Абдуллаевнинг ёрқин ўйини ва самарали ўйини бош сабаб бўлди, десак муболаға бўлмайди. Шу тариқа Зоҳид Абдуллаев Суперлигада 13-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Рамзий терма жамоа (4-2-3-1)
Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")

Ҳимоячилар: Азамат Исроилов ("Сўғдиёна"), Шерзод Аъзамов ("Пахтакор"), Дарко Станоевич ("Навбаҳор), Муҳсин Убайдуллаев ("Қизилқум")

Ярим ҳимоячилар: Дилшод Раҳматуллаев ("Пахтакор"), Дониёр Ҳасанов ("Сўғдиёна"), Шавкат Саломов ("Бухоро")

Ҳужумкор вингерлар: Тиаго Безерра ("Пахтакор"), Элгужа Григалашвили ("Қизилқум"),

Ҳужумчи: Зоҳид Абдуллаев ("Металлург")

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика