UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  0 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  4 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  4 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  80 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  12 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1

Григалашвили учта гол уриб, "Қизилқум"га мавсумдаги илк ғалабани келтирди Янгиликлар

Григалашвили учта гол уриб, "Қизилқум"га мавсумдаги илк ғалабани келтирди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 

Ўйиннинг 24-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминовнинг зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди. 43-дақиқада Артур Геворкяннинг жаримадан йўллаган зарбасини Дилшод Ҳамроев ажойиб сейв билан қайтарди. Биринчи тайм сўнггида мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди, аммо Жабборов ўз ўрнида.

Иккинчи тайм бошида Элгужа Григалашвили ажойиб рейд ташкил этди ва ҳисобни очди - 0:1. 

58-дақиқада мезбонлар тезкор қарши ҳужумдан сўнг Алишер Зиёвуддиновнинг зарбаси жуда хавфли чиқди. 60-дақиқада Геворкян ажойиб тарзда тўпни қабул қилиб олди ва рақиб жарима майдонасига кириб, бир ҳимоячини алдаб зарба берди, Дилшод Ҳамроев тўпни қайтаришга эришди. 

67-дақиқада Геворкяннинг ўнг қанотдан узатган тўпини Йованович яқин масофадан дарвозага йўллай олмади. 72-дақиқада Геворкян узатган тўпни Усмонов қабул қилиб олиб кучли зарба берди, ноаниқ. 78-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, аммо Норхоновнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

85-дақиқада Григалашвили яна чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва кучли зарбаси билан ҳисобни оширди - 0:2.

87-дақиқада яна ўши тиниб тинчимас Григалашвили дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни йириклаштирди - 0:3. 

89-дақиқада Сардор Азимов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп ҳимоячиладан бирига тегиб дарвозадан жой олди - 1:3.



Сўғдиёна

Сардор Азимов - 89'

Суперлига. 4-тур

29/03/2018, 18:00

3
:
1
Тугади

Қизилқум

Элгужа Григалашвили - 46', Элгужа Григалашвили - 85', Элгужа Григалашвили - 87'

45'
90'
11'  Жаҳонгир Абдумўминов
25'  Тоҳиржон Шамситдинов
41'  Фарҳод Мираҳматов
46'  Дониёр Одилов (Нурилло Тўхтасинов)
72'  Азамат Исроилов (Сардор Азимов)
79'  Иззат Абдуллаев (Сирож Мелиев)
89'  Сардор Азимов
89'  Нурилло Тўхтасинов
24'  Дониёр Усмонов
34'  Алишер Санаев (Самандар Шодмонов)
46'  Элгужа Григалашвили
68'  Артур Геворкян
79'  Дониёр Усмонов (Ҳумоюн Абдуалимов)
85'  Элгужа Григалашвили
85'  Артур Геворкян
87'  Элгужа Григалашвили
87'  Неманья Йованович
90'  Неманья Йованович (Акмал Рустамов)

Суперлига. 4-тур.
“Сўғдиёна” – “Қизилқум” 1:3
29 март 2018 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 9380 томошабин
Ҳакамлар
: А. Рисқуллаев (Тошкент), Р. Нугманов (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Ф. Янсупов (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент)
Комиссар: Б. Арипов
Голлар: Элгужа Григалашвили 46, - 0:1 (Дониёр Усмонов). Элгужа Григалашвили 85, - 0:2 (Артур Геворкян). Элгужа Григалашвили 87, - 0:3 (Неманья Йованович). Сардор Азимов 89, - 1:3.
"Сўғдиёна": 23.Дилшод Ҳамроев, 3.Азамат Исроилов (9.Сардор Азимов, 72), 4.Элёр Орифов, 5.Фарҳод Мираҳматов, 7.Дониёр Одилов (99.Нурилло Тўхтасинов, 46), 10.Шоҳруз Норхонов, 15.Шохрух Холматов, 19.Алишер Зиёвуддинов, 31.Жаҳонгир Абдумўминов, 33.Тоҳир Шамситдинов, 77.Иззатилла Абдуллаев (14.Сирож Мелиев, 79)
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 26.Акмал Холмуродов, 39.Ойбек Нурматов, 85.Руслан Мелзиддинов, 98.Жасурбек Ўринов,

“Қизилқум”:
1.Эркин Жабборов, 7.Нодирхон Камолов, 10.Алишер Саноев (18.Самандар Шодмонов, 34), 11.Дониёр Усмонов (9.Ҳумоюн Абдуалимов, 79), 14.Файзулла Қамбаров, 17.Артур Геворкян, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 44.Миржалол Қосимов, 84. Неманья Йованович (8.Акмал Рустамов, 90+2).
Захира: 77.Евгений Черемисин, 5.Георги Квесиешвили, 6.Суҳроб Ярашев, 16.Алишер Юсупов, 19.Сергей Прохоров, 22.Артём Макосин.

Огоҳлантиришлар: Дониёр Усмонов 24, Тоҳир Шамситдинов 25, Артур Геворкян 68.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика