

Суперлига
6-тур
“Қўқон-1912” — “Насаф” 1:1
Қўқон. “Марказий” стадиони. 18:00
Гол: Тома Табатадзе пенальти 88’ – Бобир Абдихолиқов 54’
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ëрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Акмал Ғиёсов
Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов
VAR: Иброҳим Исмоилов
AVAR: Ринат Серазитдинов
Назоратчи: Олимжон Абдувасилов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
🔵 "Қўқон-1912": 1.Рустам Нортожиев, 4.Аслиддин Тоштемиров, 7.Жавоҳир Сидиқов (9.Жавоҳир Ҳусанов, 64), 8.Шота Гвазава, 10.Шоҳруҳ Гадоев (99.Муҳаммаданас Ҳасанов, 46), 11.Сильванус Нимели, 19.Шаҳзод Акрамов, 20.Иқболжон Маликжонов, 21.Ғуломҳайдар Гулямов (22.Тома Табатадзе, 64), 44.Андро Гиоргадзе, 69.Егор Кондратюк (15.Зафар Ҳакимов, 90+4).
Захира: 13.Азизхон Исақов, 6.Алишер Салимов, 18.Муҳриддин Пазилдинов, 47.Алпер Александров, 70.Шоҳруҳ Маҳмуҳожиев.
🔴 "Насаф": 1.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (22.Диёр Абдуназаров, 90+4), 6.Сардор Баҳромов, 7.Аденис Шала (80.Давронбек Усмонов, 90+9), 8.Зафармурод Абдирахматов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Мурод Раҳматов, 32.Қувонч Хушвақтов, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 21.Самандар Муратбаев, 2.Алибек Давронов, 4.Акрамжон Комилов, 20.Юсуф Отубанжо, 27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 33.Баҳодир Халилов, 76.Зафар Садуллаев.
Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов (18), Ғуломҳайдар Гулямов (27), Мурод Раҳматов (76).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+9. “Насаф”да ўзгариш: Шала ўрнига Усмонов майдонга тушди.
90+4. “Насаф”да ўзгариш: Ғайбуллаев ўрнига Абдуназаров майдонга тушди.
90+4. “Қўқон-1912”да алмаштириш:: Кондратюк ўрнига Ҳакимов туширилди.
90+3. Ғолиб Ғайбуллаевнинг оёқ томирлари тортишиб қолди ва унга ёрдам кўрсатилди.
90. Иккинчи таймга 10 дақиқа қўшиб берилди.
88. ГОЛ! Табатадзе пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1!
87. Майдондаги муҳокама ҳамон давом этмоқда.
84. Бердиев футболчиларидан майдонни тарк этишни сўрамоқда. Футболчилар ҳакам билан тортишиш билан банд.
82. Пенальти! Эшмуродов ва Ғайбуллаев сариқ карточка олди, Рўзиқул Бердиев эса қизил карточкага лойиқ кўрилди. 🟨🟥
80. Нимели тўпга интилиш чоғида Неъматов тўсиғига учраган эпизод VAR’да кўриб чиқилмоқда. Пенальти белгиланиш эҳтимоли бор.
78. Абдирахматовнинг пасидан сўнг Шала уни Абдихолиқовга узатишга ҳаракат қилди, аммо офсайдлиги қайд этилди.
76. Раҳматов Ҳасановга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 🟨
72. “Насаф” тўпни бермасликка, “Қўқон-1912” эса уни олиб қўйишга уринмоқда.
69. Зарба! Ҳасановнинг зарбасидан кейин тўп Табатадзега тегиб қайтди.
67. Зарба! Шаланинг ерлатиб берган зарбасини Нортожиев ушлаб олди.
66. Зарба! Маликжоновнинг пасидан кейин Нимели дарвозани пойлашга уринди, аммо ноаниқ.
64. “Қўқон-1912”да 2 та алмаштириш: Гулямов ўрнига Табатадзе, Сидиқов ўрнига Ҳусанов баҳсни давом эттиради.
60. Ууух! Ойбек Рустамов яқин масофадан дарвозани нишонга олди, Нортожиевдан сэйв! 💥
58. Кондратюк қанотдан катта тезликда олдинга бораётган Абдирахматовни йиқитди.
54. ГОЛ! Абдирахматовнинг зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди, қайтган тўпни Абдихолиқов дарвозага йўналтирди — 0:1! ⚽️

52. Ғайбуллаев Нимели тўп билан олдинга ўтиб кетишига йўл қўймади ва хавфни бартараф этди.
50. Зарба! Баҳромов чап оёқда берган зарбаси ноаниқ кетди.
48. Маликжонов майдон марказида Шалани йиқитди ва бу учун узр сўради.
46. Иккинчи тайм бошланди!
46. “Қўқон-1912”да ўзгариш: Гадоев ўрнига Ҳасанов туширилди.
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб — 0:0. Танаффус!
45+4. Бош ҳакам VAR’ни тинглади ва баҳсни давом эттириш мумкинлигини билдирди.
45+2. Эшмуродов жарима майдончаси ичида Нимелини йиқитган бўлиши мумкин…
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
44. Гадоев ўнг оёғини ушлаган ҳолда майдонда ётибди. Тиббиёт вакиллари унинг ҳоли билан танишмоқда.
"Нефтчи" ёрдамчи мураббийи Ханс-Юрген Гёде, селекционер мураббий Анвар Бердиев Қўқондаги "Марказий" стадионида "Қўқон-1912" – "Насаф" учрашувини кузатиб бормоқда.
Фарғоналиклар 8-тур доирасида айнан "Насаф" билан баҳс юритади.

41. Зарбаа! Тоштемиров ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвоза томон йўналтирди, зарба кучли, аммо ноаниқ эди.
39. Зарбааа! Гулямовнинг жаримадан берган зарбаси хавфли чиқди, бироқ бу Неъматовга муаммо туғдирмади.
37. Баҳромов Гадоевни ортдаг туриб йиқитмоқда, жарима зарбаси. Бироқ дарвоза томон масофа анча узоқ.
34. Тўп назорати бўйича статистика 66% га 34%. Устунлик мезбонлар томонида.
31. Зарба! Гадоев узоқдан дарвозани пойлашга уринди, ноаниқ.
29. Зарба! Аденис Шаланинг ерлатиб йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
27. Гулямов Баҳромовга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 🟨
25. Раҳматов Гулямов билан тўқнашиб кетди, қўқонликлар вакилига тиббий ёрдам зарурати туғилди.

24. Кондратюк ҳаводаги курашда Ғайбуллаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилди.
21. Гадоев тўпни қўли билан ўйнагани учун жарима зарбаси белгиланди.
18. Ойбек Рустамов кечиктирилган фоль учун огоҳлантирилди, у Акрамовнинг оёғига тепганди. 🟨
15. Рустамов Сидиқовга нисбатан фоль ишлатишга мажбур бўлди.
13. Рустамов узун пас орқали Абдихолиқовни тўп билан таъминлашга ҳаракат қилди, аммо Нортожиев дарвозадан чиқиб келиб тўпни тепиб юборди.
11. Гвазаванинг узатмасидан сўнг жарима майдончаси ичидаги Нимели тўпни тўхтата олмади, якунда Абдирахматов тўпни узоқлаштирди.
8. Зарба! Ғуломҳайдар Гулямов олисдан зарба йўллаб, омадини синаб кўрди. 💥
4. “Қўқон-1912” Гадоев ва Акрамов орқали яхши ҳужум ташкил этаётганди, бироқ сал аввал Кондратюк офсайдда қолган экан.
1. Ўйин бошланди!
Баҳс 18:00 да бошланади.



