UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  8 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5

Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" мавсумнинг илк турида бир очкодан бўлишиб олди Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" мавсумнинг илк турида бир очкодан бўлишиб олди

"Қўқон-1912" ҳамда "Андижон" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 1-тур учрашуви якунланди.

“Қўқон-1912” — “Андижон” 1:1

08.03.2025. Қўқон, "Марказий" стадиони. 19:30

Бош ҳакам: Достонбек Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умурзоқов

Захира ҳаками: Абдувоҳидов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

ВАР: Найим Қосимов

АВАР: Максим Нехочин

Гол: 0:1 – 36, Рустам Турдимуродов (Абдулвоҳид Ғуломов), 1:1 – 43, Андро Гиоргадзе.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исоқов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов, 8.Бахтиёр Қосимов, 10.Ҳусниддин Ғофуров (18.Баҳром Абдураҳимов, 57), 11.Шаҳзод Бешимов (69.Егор Кондратюк, 56), 14.Жасур Холтўраев (9.Жавоҳир Ҳусанов, 86), 19.Шаҳзод Акрамов, 20.Иқболжон Маликжонов (17.Алишер Хайруллаев, 86), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (23.Бекжон Жўрабоев, 69), 44.Андро Гиоргадзе.

Захира: 1.Рустам Нартаджиев, 5.Жасур Ёқубов, 15.Зафар Ҳакимов, 30.Иброҳимжон Мухторов.

"Андижон": 25.Валижон Раҳимов, 33.Олег Зотеев (14.Абдураҳмон Комилов, 90+2), 4.Исломбек Маматказин, 66.Миомир Журичкович, 22.Усмонали Исмоналиев (23.Дониёр Абдуманнопов, 73), 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 9.Мирзад Меҳанович (11.Ислам Машуков, 73), 8.Искандар Шайқулов (6.Алтин Крезиу, 90+2), 71.Бектемир Абдуманнонов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 80), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 7.Рустам Турдимуродов. 

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 10.Илҳом Абдуғаниев, 13.Сардор Азимов, 32.Лука Ускокович.

Огоҳлантиришлар: Миомир Журичкович (44), Шаҳзод Акрамов (48), Исломбек Маматказин (81).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+2. "Андижон" яна икки ўзгаришга қўл урди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

89. Зарба! Абраҳимов тепган тўпни Раҳимов эгаллаб олди.

86. "Қўқон-1912"да икки ўзгариш амалга оширилди. 

85. Мезбонларда кетма-кет икки хавфли вазият юзага келди, аммо омад етишмади.

83. Қосимовнинг жаоримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

81. Маматказин рақиб футболчиси Кондратюкни қўполлик эвазига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

80. "Андижон"да яна бир ўзгариш содир бўлди.

Учрашувга 6 минг томошабин ташриф буюрибди.

73. "Андижон" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

71. Зарба! Чап қанотдан узатилган тўпга Холтўраев бош билан зарба йўллади, аммо ноаниқ.

69. "Қўқон-1912" таркибида ўзгарииш амалга оширилди.

68. "Андижон" бурчак зарбасига эга бўлди. Узатма Маматказиннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

63. Холтўарев–Абдураҳимов комбинациясидан сўнг мезбонлар рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.

60. Зарба! Меҳанович томонидан пастки бурчак томон берилган зарбага аниқлик етишмади.

59. Зарба! Турдимуродовнинг зарбасига Андро Гиоргадзе тўғаноқ бўлди.

57. "Қўқон-1912" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

55. Зарба! Меҳмонлар томонидан йўлланган жарима зарбасини Азизхон Исоқов қайтарди.

54. Турдимуродов Тоштемиров томонидан тўхтатиб қолинди. Стандарт вазият.

53. Зарба! Меҳановичнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

52. Зарба! Холтўраевнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

49. "Андижон"нинг жарима узатмаси Журичковичдан майдонни тарк этди.

48. Исмоналиевни қўполлик билан тўхтатган Акрамов огоҳлантирилди.

46. Зарба! Ғуломовнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Холтўраевни қўполлик билан тўхтатиб қолган Миомир Журичкович огоҳлантирилди.

43. ГОЛ! Қосимовнинг жаримадан тепган тўпини Раҳимов қайтарди. Қайтган тўпни Андро Гиоргадзе "Андижон" дарвозасига жойлаб қўйди!

42. Фол. Тоиров Ҳасановни қоидабузарлик эвазига тўхтатди.

41. Маликжоновнинг чап қанотдан узатмаси кўнгилдагидек чиқмади. 

38. Хавфли вазият! Ғофуровнинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.

36. ГОЛ! Ғуломовнинг узатмасидан сўнг Турдимуродов бош билан тўпни "Қўқон-1912" дарвозасига жойлаб қўйди!

34. Ҳасановнинг жаримадан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

32. Абдуманнонов рақиб жарима майдонида йиқилди, Салимов қоида бузмаган ҳолда тўпни олиб қўйди.

30. Зарба! Азизхон Исоқов Механовичнинг жаримадан тепган тўпини қайтарди.

29. "Қўқон-1912" жарима майдони яқинида Механович йиқитилди. "Андижон"да стандарт вазият юзага келди.

27. Зарба! Холтўраевнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

25. Гиоргадзе майдонда ётибди. Ҳакам унга майдон ташқарисига чиқиб ёрдам олиши кераклигини айтди.

23. Бурчакдан узатилган тўпни Тоштемиров бартараф этди.

23. Зарба! Механович томонидан тепган тўп рақиб ҳимоячиларига тегиб, майдонни тарк этди.

22. Ғофуров олис масофадан ўз омадини синаб кўрди, лекин тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. 

21. Абдуманнонов "Қўқон-1912" жарима майдонига кириб борди, аммо рақиб ҳимоячилари томонидан тўхтатилди.

19. Ҳасанов "Андижон" жарима майдони яқинида йиқилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

16. Хавфли вазият! Абдуманнон катта тезликда олдинга бориб, рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ ҳаводан келаётган тўпни ўзига бўйсундира олмади.

16. Қосимовнинг жаримадан узатмаси ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдонни тарк этди.

14. Холтўраев марказдан катта тезликда олдинга бораётганди, бироқ у Шайқулов томонидан тўхтатилди.

12. Ён ҳакамнинг техник воситаси жойидан қимирлаган кўринади, унга техник ёрдам кўрсатилди.

11. Фол. Тоиров Бешимов томонидан қўполлик эвазига тўхтатиб қолинди.

6. Маликжонов ўнг қанотдан бир рақибини ортда қолдириб, олдинга бораётганди, бироқ Тоиров уни тўхтатишга эришди.

3. "Қўқон-1912"да яхши имконият юзага келганди, аммо Маматказин ишончли ҳаракат қилди.

1. Ўйинни мезбонлар бошлаб берди.

Бугун "Қўқон-1912" кўк, "Андижон" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика