UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг “Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” мусобақаси учун таркиби маълум  0 15:07Анчелотти Каземиронинг "Манчестер Юнайтед"га трансферидан норози  1 14:44Обамеянг "Челси"га ўтишга рози, аммо лондонликлар "Барселона"га 30 млн евро тўламоқчи эмас  1 14:20"Бавария" Мусиала билан шартномани 2027 йилга қадар узайтирмоқчи  1 14:14Coca Cola Суперлигаси. 16-тур рамзий терма жамоаси  12 13:53Манба: Роналду тен Хагнинг ишидан норози, аммо "Манчестер Юнайтед"да қолишга тайёр  3 13:50Шерали Бабакулов: "Босқичма-босқич амалга оширган меҳнатларимиз самара бермоқда"  3 13:30Каземиро яқин кунларда "Манчестер Юнайтед"га ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтади  4 13:07Милик Депайнинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, "Ювентус" учун захира варианти ҳисобланади  1 12:45Каземиро "Манчестер Юнайтед"да ҳафтасига 400 минг евродан кўп маош олади  10 12:32Иброҳим Ибрагимов: "Сурхон"га қарши бошқача тактика ўтмас эди"  2 12:17Кавани "Вильярреал" билан "1+1" схемасида шартнома имзолайди  1 12:11Паул Комолафе: "Қизилқум" учун рақибнинг қайси ўринда эканлиги муҳим эмас"  6 11:53Янузай "Эвертон"га ўтмоқчи  0 11:30"Ноттингем Форест" Ауар учун 10 миллион евро таклиф қилди  1

Суперлига. "Пахтакор" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Тошкент дербиси"да "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Тошкент дербиси"да "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Бунёдкор" учрашуви якунига етди.

Суперлига, 13-тур

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Рустам Чориев

ВАР: Раҳимбек Каримов

АВАР: Руслан Серазетдинов

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

Комиссар: Саид Шоҳруҳ

Пахтакор

Аббосбек Файзуллаев - 18', Фаррух Сайфиев - 86'

Суперлига. 13-тур

29/06/2022, 20:00

3
:
2
Тугади

Бунёдкор

Жасур Ҳакимов - 51', Умарали Раҳмоналиев - 81', Умарали Раҳмоналиев - 90'

45'
90'
18'  Аббосбек Файзуллаев
67'  Хожимат Эркинов
73'  Диёр Холматов (Хожиакбар Алижонов)
86'  Фаррух Сайфиев
46'  Фарход Мирахматов (Билол Туплиев)
51'  Жасур Ҳакимов
56'  Францис Нарх (Усмонали Исмоналиев)
72'  Жасур Ҳакимов (Расул Йўлдошев)
81'  Умарали Раҳмоналиев
90'  Умарали Раҳмоналиев
90'  Умарали Раҳмоналиев (Ғайрат Азизхўжаев)
90'  Иброҳим Томива (Ҳусайин Эргашбоев)

"Пахтакор" – "Бунёдкор" 2:3

29 июнь, 2022 йил. "Пахтакор" стадиони, 20.00

Голлар: Аббосбек Файзуллаев (Фарруҳ Сайфиев) 18', Фарруҳ Сайфиев (Драган Черан) 86'  – Жасур Ҳакимов (Музаффар Олимжонов) 51', Умарали Раҳмоналиев (Билол Туплиев) 81', Умарали Раҳмоналиев 90+4'

Гол урилмаган пенальти: Умарали Раҳмоналиев 90+4' (дарвозабон)

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 23.Шерзод Аъзамов, 21.Камен Хаджиев, 8.Азизбек Турғунбоев, 6.Икром Алибоев, 27.Сардор Собирхўжаев, 42.Аббосбек Файзуллаев (18.Ҳожимат Эркинов, 63), 10.Драган Черан (с), 28.Диёр Холматов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 73), 66.Рустам Турдимуродов

Захира: 44.Азизхон Исақов, 5.Алексей Ларин, 32.Беҳруз Асқаров, 43.Муҳаммад Мансуров, 52.Кирилл Тодоров, 63.Муҳаммадали Ўринбоев, 88.Шаҳзод Азмиддинов

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 4.Даврон Эргашев (с), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Франсис Нарх (22.Усмонали Исмоналиев, 56), 15.Жасур Ҳакимов ( 10.Расул Йўлдошев, 72)17.Фарҳод Мираҳматов (19.Билол Туплиев, 46), 25.Муҳаммадсафо Фозилов, 29.Музаффар Олимжонов, 33.Умарали Раҳмоналиев ( 21.Ғайрат Азизхўжаев, 90+5), 34.Суҳроб Иззатов, 49.Иброҳим Томива (14.Ҳусайн Эргашбоев, 90+5)

Захира: 71.Сарвар Каримов, 7.Одилжон Абдураҳмонов, 29.Жасур Холдоров, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов

Огоҳлантириш: Ҳожимат Эркинов (67)

ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+5. "Бунёдкор"да 2 та ўзгариш: Иброҳим Томива ўрнига Ҳусайн Эргашбоев, Умарали Раҳмоналиев ўрнига Ғайрат Азизхўжаев ўйинни тугатиб қўяди.

90+4. ГООООООООООООООООЛ! Умарали Раҳмоналиев дастлаб пенальтидан гол уролмади, Қувватов зарбани тўсди, бироқ кейин ёш ярим ҳимоячи қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 2:3!


Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшилди.

90+2. ПЕНАЛЬТИ! 

90. Илгиз Танташев Исионалиев ва Черан тўқнашувини кўриш учун ВАРга мурожаат қилмоқда. "Бунёдкор" фойдасига пенальти белгиланиши мумкин.

86. ГОООООООООООООООЛ! Чераннинг пасидан сўнг деярли бирга-бир ҳолатга чиққан Фарруҳ Сайфиев ҳисобни тенглаштирди! 


81. ГООООООООООООООЛ! Билол Туплиев Умарали Раҳмоналиевни тўп билан таъминлади. Унинг тепган тўпи рикошет орқали дарвоза тўридан жой олди – 1:2! 


79. "Пахтакор"нинг комбинацион ҳужуми Азизбек Турғунбоевнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.

73. "Пахтакор"да алмаштириш: Холматов ўрнига Алижонов майдонга тушди. 

72. "Бунёдкор"да ўзгариш: Ҳакимов ўрнига Йўлдошев майдонга туширилди.

69. Зарбаааа! Иброҳим Томиванинг чамаси 22 метрдан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кўриниш олди.

68. Яна бир бор Ҳожимат Эркинов Олимжоновга нисбатан қўполлик ишлатди.

67. Ҳожимат Эркинов қоидани бузгани боис сариқ карточка олди. 

63. "Пахтакор"да ўзгариш: Файзуллаев ўрнига Ҳожимат Эркинов баҳсни давом эттиради. 

59. Азизбек Турғунбоев жарима майдончаси ичига ёриб кириб, зарба беришга уринди, бироқ ҳимоячилар бунга тўсқинлик қилишди. 

56. "Бунёдкор"да ўзгариш: Нарх ўрнига Исмоналиев ўйинга қўшилди. 

51. ГОООООООООООООООЛ!  Музаффар Олимжоновнинг марказ томон ерлатиб узатган пасини Жасур Ҳакимов голга айлантирди – 1:1! 


49. Азизбек Турғунбоевга нисбатан қўполлик ишлатилди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Бунёдкор"да алмаштириш: Фарҳод Мираҳматов ўрнига Билол Туплиев майдонга тушди.

Биринчи тайм ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.

41. "Пахтакор" тўп назоратини ўз қўлига олган. "Бунёдкор" эса уни олиб қўйишга уринмоқда. 

37. Зарба! Файзуллаевнинг зарбасини Султонов қайтаришга эришди.

33. Рустам Турдимуродов қулай позицияга чиқиб бориб, зарба берди, аммо зарба аниқлик етишмади. 

31. Турғунбоев ва Нарз қанотда тўқнашишди, "Бунёдкор" легионери қоидани бузди. 

"Пахтакор"нинг нидерландиялик собиқ устози Питер Хюистра "Пахтакор" – "Бунёдкор" учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.

27. Азизбек Турғунбоев жарима зарбаси анча олис масофадан белгиланган бўлса-да, уни тўғри дарвозага йўллади, ноаниқ.  

26. Умарали Раҳмоналиев Драган Черанга нисбатан қўполлик ишлатди. 

22. Мухлислар 22-рақам остида тўп тепган марҳум Николай Ширшов шарафига қарсак чалишди.  

18. ГООООООООЛ! Сайфиевнинг узатмасидан кейин Файзуллаев бош билан тўп киритиб, ҳисобни очди – 1:0!  


14. Холматовнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди. 

8. Ууууух!  Собирхўжаев 3 футболчини ортдқ олдириб, Диёр Холматовни узатма билан таъминлади, аммо олимпия термамиз вакили ноаниқ пас ижро этиб, қулай ҳужумни йўққа чиқарди. 

7. Нарх Томивага пас берди, ҳужумчининг зарбаси йўлига эса ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

4. Майдон марказида "Пахтакор" фойдасига жарима зарбаси белгиланди. Уни Икром Алибоев ўйинга киритди. 

1. Ўйин бошланди!

Фото: Толибжон Қосимов

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

+24   
29 июн 22:38:14
Баходиржон 1912
Ия пахтакор ютқаздими табриклайман бутун республикани
+18   
29 июн 21:51:34
Samsiti
Isqirt sharxlovchi molsan sifat nol
+17   
29 июн 22:21:54
Loykasoy
Бунёдкор галаба Муборак.Пахтакор 1-чи магдубият Муборак .яхши уйин булди,факат шархловчини хисобга олмаганда. СПОРТ ТВ да абдулладан бошка шархловчи йукми. Бутун уйин давомида асабга тегди.
+17   
29 июн 22:09:16
Aziz Ibragimovich
Karpenko zo'r boshqaryapti o'yinda o'sish bor azart bor Bunyodkorda Paxtakor murabbiydi almashtrish kere o'yin nol shunde futbolchilar uhlayapti stdda yugurmasdan muxlislarga kese uyat sharmanda hayriyamush yana Toshkentda futbol o'lmagan Paxtakor o'ldirdi o'zvek futbolini suniiy chempionlar
+14   
29 июн 21:02:13
Nazarov Sodiq
Афсуслар бўлсинки пойтахтда футболга қизиқиш йўқ . Пахтакор - Бунёдкор ўйинида билет топилмай қолиш керак аслида.
+13   
29 июн 22:47:17
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
nimaga Sharxlovchilar profissional emas Penalti bòlganin man oddiy muxlis bilib turipmanku
+12   
29 июн 22:08:31
Насаф.............
Muhammadxon Mamatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор ўз ўрнига қайтсин 1-ўрин ярашади қоганлар кўтаролмаябди
Яна Юрт боши чемпионликни никохлаб берса халиям чикволади
+12   
29 июн 21:51:07
JAFAR FCQIZILQUM
Penaltikuuuuu
+11   
29 июн 22:39:34
JAFAR FCQIZILQUM
⚽️ I S L O M ⚽️ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
E qoysençi zombi ohşap şu fikrri mieynga quyvogansalla sezondan oldin bu yil qişloni kamandasi çempion bosin digan kamanda bogan tak şto PAKHTAKOR yarim kuç bilan oynidi bu sezon futbolga çunadigan odamla srazi oyinidan bilvoladi kamandani bolla yugirvotkaniyam yogu korgin oyinni
Cheran boshchiligida butun jamoangni og‘zi ochilib qoldiyu yana yarim kuch bilan o‘ynadi Paxtakor deysan.
Mag‘lubiyatni har kim ham tan olomiydi.
Ikki jamoang ham menga 1 tiyin lekin Bunyodkor haqli g‘alabaga erishdi
+11   
29 июн 20:37:11
Футбол.
Адашмасам мана шу ўйиндан тушган маблағ хайрия сифатида Ширшов оиласига берилиши керак эди. Шу хабар чиққанда кўпчилик Пахтакор бошқалардан бир қадам олдинда ўрганинглар худо ҳоҳласа ўша куни стадион тўлиб тошади дейишганди. Стадионда иккала жамоа фан клуб аъзолари ўт ўчириш ходимлари ва ички ишлар ходимларидан ташқари саноқли мухлислар кўриняпти. Мани Пахтакор ёки бошқасига хусуматим йўқ иккаласини ҳам омадини берсин фақат ўйиндан олдин кариллаб бошқаларни ерга уриш керак эмас.
+10   
29 июн 23:27:00
Футбол.
⚽️ I S L O M ⚽️ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
E qoysençi zombi ohşap şu fikrri mieynga quyvogansalla sezondan oldin bu yil qişloni kamandasi çempion bosin digan kamanda bogan tak şto PAKHTAKOR yarim kuç bilan oynidi bu sezon futbolga çunadigan odamla srazi oyinidan bilvoladi kamandani bolla yugirvotkaniyam yogu korgin oyinni
Қишлоқни командаси??? Ўзбекистонда Тошкентдан бошқа шаҳар йўқ деб ўйлайсизлар шекилли. Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарлари Ўрта Осиёнинг энг йирик шаҳарлари сифатида эътироф этилганда Тошкент режада ҳам йўқ эди. Ўзбекистоннинг дастлабки пойтахти Бухоро бўлган кейин Самарқандга кўчирилди 1930-йилда Тошкент пойтахтга айланди. Тошкент пойтахтимиз гап йўқ. Аммо бу дегани қолган ҳамма жой қишлоқ дегани эмас. Футбол ўз йўлига бир юртда яшаб миллатчилик қилмайлик шаҳар -қишлоқ деб.
+10   
29 июн 23:20:48
Пахтакор - Ҳакамлар жамоаси!
Neytral... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Manimcha Rahmatli Nikolay Shirshovni hayriyasini bunaqa oyinga tugirlamas edi. Paxtakor-Nasaf yoki Paxtakor-Navbaxor oyiniga qilish kerak edi hayriyani. Qarela stadion bom bow. Sharmanda. Uyat
Пахтакор Эл қарғишига учраган жамоа бӯлганидан кейин стадион бӯм бӯш бӯлади-да. Хозирги Пахтакорни фан клубидаги 5-6 та мухлисидан бошқа хеч кими йӯқ. Бу сайтдаги Пахтакорчиларни эса камида 90%и аслида админларни профиллари!
+10   
29 июн 22:50:11
Насаф.............
Muhammadxon Mamatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сабр!!!
Сабр нега.пахтакорни Бирон марта хеч булмаса тоза чемпион булишини хохламайсиларми.
Яна буйрук булишини булишини кутасизарми
+10   
29 июн 22:08:41
International
Adminla Autoplayni o'chirib qo'yila zzzzzzz, xabarga kirishim bn 5 ta golni videosi birdan boshlanvotti
+9   
29 июн 22:30:51
Forever NASAF
Bunyodkor zo'r o'ynadi va haqli yutdi tabriklayman Buyodkorchila davomli bo'lsin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика