Суперлига. "Пахтакор" 298 кундан сўнг мағлуб бўлди
19 сен 2021 18:11
Янгиликлар
Суперлига. "Пахтакор" 298 кундан сўнг мағлуб бўлди
Суперлиганинг 19-турида "Пахтакор" сафарда "Андижон"га қарши ўйнади.
Учрашувда "бургутлар" Фарҳод Соҳибжоновнинг урган голи эвазига ғалаба қозонишди - 1:0.
Бу "Пахтакор"нинг ушбу мавсум Суперлигадаги илк мағлубияти бўлди. Жамоа Ўзбекистон чемпионатида 2020 йил 25 ноябрь куни, 24-тур доирасида "Насаф"га мағлуб бўлганди.
Шундай қилиб, "Пахтакор"нинг Суперлигадаги 20та ўйинлик (298 кунлик) мағлубиятсиз серияси Андижонда барҳам топди.
Маълумот учун, "Андижон" бугун "шерлар"нинг 6та ўйинлик "қуруқ серия"сига ҳам якун ясаган эди.
|
Андижон Фарҳод Соҳибжонов - 25' |
Суперлига. 19-тур 19/09/2021, 16:00 0
:
1
Тугади
|
Пахтакор |
45'
90'
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар