UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Фабиу Карвалью “Ливерпул”га ўтишига ким сабабчи бўлганини айтди  0 07:50Хави Симонс “Реал”га рад жавоб бергани маълум бўлди. У “Барса” тарбияланувчиси  2 01:12Гнабри учун Манчестернинг икки клуби кураш бошлади  0 00:59Навас А Серияга йўл олиши мумкин  1 00:29Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди  13 00:05Ана холос! Африка Миллатлар кубоги ёмғир туфайли олти ой ортга сурилди  2 23:46"Милан" Ибрагимович билан янги шартнома имзоламоқчи  1 23:21Эркин агентлардан иборат энг қиммат рамзий терма жамоа  2 23:04Легионерларимиз. Шерзод Файзиев жамоасида нима гап?  0 22:47"Эвертон" собиқ ҳужумчиси Тосун эркин агент сифатида "Бешиктош"га қайтди  0 22:20Қўшни мамлакатларнинг чемпионатларида нима гаплар?  6 22:03"Барса" "Челси"дан Алонсони харид қилмоқчи. Аспиликуэта бўйича музокаралар тўхтатилган  0 21:52Беларусь чемпионати. Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ"ни мағлубиятдан қутқариб қолди   4 21:32Нето "Барселона"ни тарк этади  1 21:15"Рома" Челик учун 7 миллион евро тўлайди  1

Суперлига. "Локомотив" "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирди, Жером Этамедан дубль! Янгиликлар

Суперлига. "Локомотив" "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирди, Жером Этамедан дубль!

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Локомотив" учрашуви ниҳояланди.



Coca-Cola Суперлига. 9-тур
ОЛИМПИК – ЛОКОМОТИВ 0:3 
16 май 2022 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:00

Голлар: Жером Этаме 17, - 0:1 (Нурмуҳаммад Тошпўлатов). Жером Этаме 20, - 0:2, Диёр Туропов пенальти 80, - 0:3.
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Ҳасан Набиев
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистенти: Эдита Мирабидова
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Русланбек Жиянов, 11.Отабек Жўрақўзиев (22.Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), 19.Достонбек Турсунов, 23.Абдурауф Бўриев, 28.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов (17.Жалолиддин Содиқов, 90+2), 37.Алишер Одилов (9.Темур Мамасидиқов, 73), 44.Шаҳзод Тоиров (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 62), 70.Абубакрризо Турдиалиев, 77.Даврон Анваров (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 46).
Захира: 12.Владимир Назаров, 6.Беҳзод Шамсиев, 10.Фарруҳ Мухторов, 20.Диёрбек Ортиқбоев.

"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Ислом Қобилов, 4.Дилшод Комилов (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 66), 7.Диёр Туропов (98.Маъруф Жумаев, 87), 8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 11.Кахи Махарадзе, 14.Хуршид Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов (9.Жавоҳир Алижонов, 87), 19.Жером Этаме (18.Али Абдураҳмонов, 87), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов (27.Ислом Рашидхонов, 49), 44.Самуэль Опех.
Захира: 13.Рустам Нартадиев, 5.Жавоҳир Абдуалимов, 20.Жалолиддин Жумабоев, 24.Шерзод Комилов.

Огоҳлантиришлар: Алишер Одилов (37), Дилшод Комилов (44), Нурмуҳаммад Тошпўлатов (55). 


Олимпик

Суперлига. 9-тур

16/05/2022, 19:00

3
:
0
Тугади

Локомотив

Мпако Этаме Жером - 17', Мпако Этаме Жером - 20', Диёр Туропов - 80'

45'
90'
37'  Алишер Одилов
46'  Даврон Анваров (Муҳаммадали Ғиёсов)
46'  Отабек Жўрақўзиев (Пўлатхўжа Холдорхонов)
62'  Шаҳзод Тоиров (Муҳаммадазиз Иброҳимов)
73'  Алишер Одилов (Темур Мамасидиқов)
90'  Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (Жалолиддин Содиқов)
17'  Мпако Этаме Жером
17'  Нурмуҳаммад Тошпўлатов
20'  Мпако Этаме Жером
44'  Дилшод Комилов
49'  Ғуломҳайдар Ғуломов (Ислом Рашидхонов)
55'  Нурмуҳаммад Тошпўлатов
66'  Дилшод Комилов (Муҳаммаданас Ҳасанов)
80'  Диёр Туропов
87'  Диёр Туропов (Маъруф Жумаев)
87'  Мпако Этаме Жером (Али Абдураҳмонов)
87'  Санжар Қодирқулов (Жавоҳир Алижонов)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+2. "Олимпик"да ўзгариш: Ҳамиджонов ўрнига Сидиқов майдонга тушди.

Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. "Локомотив"да 3 та алмаштириш: Туропов ўнига Жумаев, Этаме ўрнига Абдураҳмонов, Қодиоқулов ўрнига Алижонов туширилди.  

85. Этаме дарвозабон анча олдинга чиқиб кетганини сезган ҳолда олисдан зарба йўллади, ноаниқ.

83. Зарба!  Мухторов Этаме билан комбинация амалга ошириб, қулай ҳолатга чиқди ва зарба берди. Ҳамидулло Абдунабиев зарбани қайтарди! 

80. ГОООООООООЛ! Диёр Туропов пенальтидан унумли фойдаланди. У дарвозанинг чап тарафини пойлади ва ҳисобни йириклаштирди – 0:3! 


78. Пенальти бор ёки йўқлиги ВАРда текширилмоқда. Қарорга кўра, Абдунабиев Махарадзега нисбатан қоидани бузди. Пенальти!   

77. Махарадзе бирга-бир вазиятга чиқиб борди, рақиб посбони унга қаршилик кўрсатди. 

75. Уууух! Мамасидиқов фаоллик кўрсатиб, ҳимоячиларни алдади ва марказ томон ҳаволатиб пас узатди, сўнг Ҳасанов тўпни дарвозадан узоқлаштирди. 

73. "Олимпик"да ўзгариш: Одилов ўрнига Мамасидиқов ўйинга қўшилди.   

72. Уууух!  "Олимпик" қойилмақом комбинация ташкил қилди. Достонбек Турсуновнинг бўш қолган дарвоза томон йўллаган зарбасини сўнгги лаҳзада ҳимоячилардан бири бартараф этишга эришди. 

69. "Олимпик" ҳимоядан бошлаб ҳужум ташкил қила бошлади. Якунда ноаниқ пас туфайли у поёнига етди.  

66. "Локомотив"да ўзгариш: Комилов ўрнига Ҳасанов майдонга тушди. 

62. "Олимпик"да алмаштириш: Шаҳзод Тоиров ўрнига Муҳаммадазиз Иброҳимов туширилди.  

61. Зарбааа!  Ислом Рашидхоновнинг зарбаси анча хавфли кўриниш олиб, дарвоза устунига тегиб қайтди. 

60. Шаҳзод Тоировга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам намойиш қилигмоқда. 

58. "Олимпик" кетма-кет ҳужум уюштирмоқда, бироқ "темирйўлчилар" дарвозабони ва ҳимояси мустаҳкам турибди. 

55. Нурмуҳаммад Тошпўлатов қоида бузилгач, тўпни рақибга бермагани учун ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

52. Пенальти йўқлиги маълум қилинди. Давом этамиз. 

51. Махарадзенинг узатмасидан кейин тўп Бўриевнинг қўлига тегди, ВАР текширилмоқда. Пенальти берилиш эҳтимоли бор.  

49. "Локомотив"да алмаштриш: Ғулом Ҳайдар Ғуломов ўрнига Ислом Рашидхонов туширилди. 

48. Зарбаааа!  "Темирйўлчилар" сардори Махарадзе Этаменинг қулай пасидан сўнг ноаниқ зарба берди. Ажойиб имконият юзага келганди...

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Олимпик"да 2 та ўзгариш: Анваров ўрнига Ғиёсов, Жўрақўзиев ўрнига Холдорхонов учрашувни давом эттиради. 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:2. Танаффус! 

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Дилшод Комилов ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

39. Ғулом Ҳайдар Ғуломовга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

37. Алишер Одилов Ғулом Ҳайдар Ғуломовга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

35. Русланбек Жиянов ҳужум чоғида йиқилиб тушди, тўп шу пайтда унинг қўлига тегиб кетди. 

33. Суннатиллоҳ Ҳамиджонов Дилшод Комиловга нисбатан қўпол ўйин кўрсатди. 

30. Зарбааа! Абубакрризо Турдиалиевнинг зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. 

24. Тимур Кападзе шогирдларига кўрсатмалар бермоқда. Энди "Олимпик" қийин ҳолатдан чиқиб кетишига тўғри келади. 

20. ГООООООООЛ! "Олимпик" ҳимоясида йўл қўйилган хатодан унумли фойдаланган Жером Этаме дублни расмийлаштирди – 0:2!  Гол урилган ҳолатда Шаҳзод Тоиров сирпаниб кетганди.  


17. ГОООООООЛ! Жером Этаме катта тезликда жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвоза пастки бурчагини нишонга олди – 0:1!  


14. Даврон Анваров бурчак зарбаси орқали тўпни ичкарига ошириб берди, сўнгра унинг шериги бош билан зарба берди, ноаниқ.  

12. Зарба! Жияновнинг зарбаси Абдужалиловга қийинчилик туғдирмади.  

10. Зарбааа! Хуршид Мухторовнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

6. Диёр Туроповнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Ҳамидулло Абдунабиев уриб юборди. 

3. "Олимпик" учрашувни фаол бошлади. Биринчи бурчак тўпини амалга оширишга ҳам улгурди. 

1. Ўйинга старт берилди! 

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

+5   
16 май 20:40:04
Хақиқат.
Уялиш керак кападзе амаки, билиниб қоляпди
+5   
16 май 20:09:45
Anvar Andijon
Кападзе у́йинди берган локога
+5   
16 май 19:37:31
SURXON FAQAT G'ALABA
Актёрлик махоратига 0 бахо Олимпик ҳимоячисининг... Стриптизлиганинг "ўйинлари" давом этади...
+5   
16 май 19:27:27
Б.М
билиниб қолдию атайлаб қигани нагли бериб қояпти
+3   
16 май 20:54:20
Muxlis
Жуда шубхали ўйин ва голлар. Айниқса иккинчи голни Олимпикнинг ҳимоячилари ўзлари ўз дарвозаларига тепиб киритиворсаям бўларди.
+2   
16 май 20:45:43
Avazbek Nasrullayev
Oʻyin shubxali.....shaxsiy fikrim nagli tan olilar yo oʻyin sotilgan yo olimpik superliga darajasidamas super ligan dabdala qilyatti super ligadan keyingi yil super nomini olib qoʻyila muxlisla loʻxmas nima qilasla bunaqa qilib har yili super ligelaga supermas klub qoʻshib mazzami silaga mazzami hamma qoʻshilib ketorsa bizzi mahalladayam bitta kamanda bor qoʻshelik baqoy togʻo asosiy tarkibda nochnoy hujimchi
+1   
16 май 21:57:26
Сардор Бек
3/3
+1   
16 май 21:32:25
Haqiqat_2
KhaDJii ФК “ПАХТАКОР” фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O'tgan turda Superliga o'yinlarini ko'rmima deb yozudz! Har br oynni qoldrmi korarkanszu)
Була Тошкент командаларини зўрлари очко йўқотишини кўргиси келадиде
   
17 май 00:59:23
arsenal1995
Olimpik Super ligani eng barqaror bolmagan jamoasi ekan. Futbolchilani yoshliagidan bosa kere
   
17 май 00:57:22
JAFAR FCQIZILQUM
6 ta Toshkent jamoasi kelishib olib bir-biriga achko ulashaveradi
   
17 май 00:47:58
JAFAR FCQIZILQUM
Muxlis фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жуда шубхали ўйин ва голлар. Айниқса иккинчи голни Олимпикнинг ҳимоячилари ўзлари ўз дарвозаларига тепиб киритиворсаям бўларди.
Tushunarsiz va shubxali o'yin.
Lokomotivni bu tarkibini Olimpik qiynalmasdan yengish kerak edi va yoki kamida durang bo'lishi kerak edi
   
17 май 00:47:17
JAFAR FCQIZILQUM
Muxlis фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жуда шубхали ўйин ва голлар. Айниқса иккинчи голни Олимпикнинг ҳимоячилари ўзлари ўз дарвозаларига тепиб киритиворсаям бўларди.
Tushunarsiz va shubxali o'yin.
Lokomotivni bu tarkibini Olimpik qiynalmasdan yengish kerak edi va yoki kamida durang bo'lishi kerak edi
   
16 май 22:38:18
JAFAR FCQIZILQUM
ODIL AXMEDOV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
#Тезкор ⚡️Тасдиқланмаган хабар Хориж манбааларининг ҳабар беришича Челси жамоасининг собиқ хўжайини Роман Абрамович Ўзбек клубларидан бирини сотиб олишни режалаштирмоқда Ўзбек ОАВ лари бу "Навбаҳор" жамоаси эканлигини айтишмоқда!
Qiyin masala
   
16 май 20:48:06
Avazbek Nasrullayev
Burxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ha oyinni bergan tepasida turumidin bervotganda sikvordilarinu negativ qidirb kotini qisb korlarin oyinni adminla bloklasen blokla ln zaybal uje faqat mingir mingir kamentla odam kirgisiyam kemayapti uje shu saytga himoyachi sirpanb yiqilsayam boldi oyinni bergan hisoblanadi
Oka qachondan beri futbol koʻrasiz boshqa klub xato qimayabdi Olimpik qilyatti yana shunaqa bitta ikkita klub qoʻshishsa shunaqa oʻzaro markazlashtrib superligani 2 2 oyda oʻtkazib yuborishsayam mayli
   
16 май 20:44:57
KhaDJii ФК “ПАХТАКОР”
SURXON FAQAT G'ALABA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Актёрлик махоратига 0 бахо Олимпик ҳимоячисининг... Стриптизлиганинг "ўйинлари" давом этади...
O'tgan turda Superliga o'yinlarini ko'rmima deb yozudz! Har br oynni qoldrmi korarkanszu)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика