UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  1 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  0 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  71 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  3 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  6

Суперлига. "Металлург" – "Сурхон" учрашувига ташриф буюринг ва уйингизга қимматбаҳо совғалар билан қайтинг! Янгиликлар

Суперлига. "Металлург" – "Сурхон" учрашувига ташриф буюринг ва уйингизга қимматбаҳо совғалар билан қайтинг!

16 март куни Coca Cola Суперлигаси-2022да 3-турга старт берилади.

Турни Бекободда бўлиб ўтадиган "Металлург" – "Сурхон" баҳси бошлаб беради. Бекободликлар матбуот хизмати ушбу учрашувда ишқибозларни ажойиб қимматбаҳо совғалар кутаётганини маълум қилди.

Суперлига. 3-турни бошқарадиган ҳакамлар маълум, марказий ўйинда VAR йўқ

Учрашувига ташриф буюринг, "Металлург"нинг 12-ўйинчисига айланинг ва уйингизга қимматбаҳо совғалар билан қайтинг!

"Металлург" мавсумни муваффақиятли бошлади. Сиз азиз мухлисларнинг қўллаб-қувватлашингиз ҳамда ишончингиз туфайли 1-турда Тошкент вилояти дербисини ўз фойдасига ҳал этди. Кейин эса сафарда Ўзбекистон чемпионатларининг кўп карра совриндори "Насаф" билан дурангга имзо чекди. 3-турда эса Бекободга Термизнинг "Сурхон" жамоаси ташриф буюради. Мазкур учрашув бекободликлар учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Ўтган йили "Сурхон" сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига Бекободдан уч очко билан қайтганди.

Бу йилги ўйин қандай натижа билан якунланади. "Металлург" сўнгги мағлубият учун реванш оладими? Албатта, икки турдан кейин етакчилар қаторида бораётган жамоа йигитларининг шашти баланд. Улар "Сурхон"га қарши ўйинда ҳам фақат ва фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушишади. Бу ютуқнинг тўкис ва ишончли бўлиши йўлида эса Сиз азиз мухлисларнинг кўмагингиз зарур. Стадионни тўлдириб, футболчиларни олға чорлаб турсангиз, ҳар қандай рақибни таслим этиш "Металлург"нинг қўлидан келади.

16 март куни чиройли, ҳужумкор ҳамда муросасиз ўйиннинг шоҳиди бўлмоқчимисиз? Унда "Металлург" марказий стадионига ташриф буюринг. Жамоанинг ўн иккинчи ўйинчисига айланинг. Ҳа, дарвоқе клуб маркетинг хизмати стадионга келувчи ишқибозларни қўллаб-қувватлаш учун учрашув танаффусида пул-буюм лотереясини ташкил этади. Бу галги совғалар сони кўпайган. Уйга хуш кайфият ҳамда қўшимчасига совға билан қайтишни истасангиз, шошилинг. "Металлург" – "Сурхон" учрашувига чипталар сотуви бошланди", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.


Эслатиб ўтамиз, "Металлург" – "Сурхон" учрашуви 16 март – чоршанба оқшомида, соат 18:30 да бошланади. Фурсатни ва имкониятни қўлдан бой берманг!

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика