UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  18 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  1 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  8 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Суперлига. "Локомотив" "Қизилқум" билан ўйинда сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди Янгиликлар

Суперлига. "Локомотив" "Қизилқум" билан ўйинда сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди.

5. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! НЕМАНЬЯ ЙОВАНОВИЧ! Элгужа Григалашвили чап қанотдан очилиб бораётган Дониёр Усмоновни тўп билан таъминлади. Усмонов эса жарима майдончаси ичига кириб келаётган Неманья Йовановичга тўпни оширди, "Қизилқум" ҳужумчиси эса бу вазиятдан унумли фойдаланди. Неманья Йовановичнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан ўрин олди - 0:1.

8. "Қизилқум"нинг ҳужумлари анча хавфли кўриниш олмоқда. Артур Геворкян бу сафар Дониёр Усмоновни қулай вазиятга чиқариб юборганди. Аммо Усмонов тўпни Григалашвилига узатишда хатога йўл қўйди. Натижада эса хавфли ҳужум узилиб қолди. 

10. "Локомотив" катта куч билан олдинга ўтмоқда. Лекин "Қизилқум" мудофаа чизиғи ҳозирча анча ишончли ўйнамоқда.

15. Ўйин тизгини "Локо" қўлида. Аммо "Қизилқум" ҳимояда мустаҳкам туриб, қарши ҳужумда хавфли ўйнамоқда.

21. Ниҳоят "Локомотив" футболчилари Черемисин дарвоза томон аниқ зарба йўллашга муваффақ бўлишди. Зотеевнинг пасидан сўнг Бикмаев дарвозага зарба йўллади, аммо "Қизилқум" кипери ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

24. Икром Алибоевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

30. "Локомотив" ҳужумлари охирига етмасдан узилиб қоляпти.

36. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Локомотив"нинг ҳужуми гол билан якунланди. Садриддин Абдуллаевдан тўпни қабул қилиб олган Ҳусниддин Ғофуров яқин масофадан Черемисин қўриқлаётган дарвозани ишғол этди - 1:1.

40. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АРТУР ГЕВОРКЯН! "Қизилқум" яна тезда ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда. Артур Геворкян қийин вазиятда ҳаводан келаётган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллашга муваффақ бўлди - 1:2.

44. Биринчи бўлимнинг охирги дақиқалари тўлиқ меҳмонларнинг устунлиги остида ўтди. Элгужа Григалашвилининг кучли зарбасини Нестеров бу сафар қайтариб юборишга муваффақ бўлди. Акс ҳолда ҳисоб янада ўзгариб кетиши мумкин эди...

- Биринчи бўлим тугади.


46. Иккинчи тайм бошланди!

50. "Локомотив" стандарт вазиятига эга бўлди. Аммо бурчак зарбасидан мезбонлар унумли фойдалана олишмади.

52. "Локомотив" кетма-кет икки бор жуда хавфли ҳужум содир этди. Лекин бундан наф чиқмади. Ҳусниддин Ғофуров учрашувда ўз дублини расмийлаштиришга жуда яқин келганди.

Стандарт вазиятларида бугун мана шу икки футболчилар - Неманья Йованович ва Игорь Йелич жуда кўп қарама-қарши келишмоқда 

55. Игнатий Нестеровдан тўпга биринчи бўлиб етиб келган Эркин Бойдуллаев Артур Геворкянга пас узатди, Геворкян эса жарима майдончаси ичида Йовановични қидириб топди. Аммо Неманьянинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Акс ҳолда таблодаги ҳисоб яна "Қизилқум" фойдаси томонга ўзгарарди.

60. "Қизилқум"да бироз аввал ўзгариш бўлганди. Актамов Дониёр Усмоновни ўрнига Алишер Саноевни майдонга тушлаганди. Энди Фёдоров майдонга Сардор Рашидовни майдонга туширди. Рашидов Садриддин Абдуллаевни алмаштирди.

61. "Локомотив" катта куч билан олдинга бормоқда. Вақт ўтиб боряпти, "Локо" эса ҳисобни тенглаштириш учун шошилмоқда.

66. Ҳусниддин Ғофуровнинг кучли зарбасини Черемисин қайтариб юборишмоқда...

67. "Локомотив" бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтмоқда. Лекин "Қизилқум" ҳозирча ҳимояда анча ишончли ва тартибли ўйнамоқда.

68. Андрей Фёдоров ҳужумни кучайтириш мақсадида майдонга ҳужумчи Нивалдони туширди. Бразилиялик ҳужумчи Ҳусниддин Ғофуровни алмаштирди.

72. "Қизилқум" жуда ажойиб ҳужумни ташкиллаштирди. Неманья Йованович ажойиб ҳаракатлари билан ҳимоячиларни доғда қолдирди ва жарима майдончаси ичидаги Элгужага тўпни узатганди. Аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.  Иккинчи темпда давом этган ҳужумни эса Алишер Саноев зарбаси билан якунламоқчи бўлди. Нестеров кучсиз чиққан зарбани ушлаб олди.

75. Сардор Рашидовнинг жарима майдончаси ташқаридан йўллаган зарбасини Черемисин қайтариб юборди.

77. Алибоевнинг зарбаси кучли чиқмади, Черемисин ўз ўрнида.

78. "Локомотив"нинг ҳужумлари хавфли тус олмоқда. "Қизилқум" эса ишончли ҳимояланмоқда.

79. Нивалдонинг бош билан берган зарбаси жуда хавфли чиқди, аммо ноаниқ...

85. Икром Алибоев яна узоқдан ўз омадини синаб кўрди. Черемисин бу сафар ҳам тўпни эгаллаб олди.

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

90. Артур Геворкян ўрнига Андрей Сидоров тушди

90+2. Черемисининнг узатиб берган тўпини Сидоров тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Биро зарба ноаниқ бўлди.

90+3. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Рашидовнинг тўп узатишидан сўнг Санжар Шоаҳмедов ҳисобни тенглаштирди - 2:2.

90+4. Учрашув тугади. 


Локомотив

Ҳусниддин Ғофуров - 36', Санжар Шоаҳмедов - 90'

Суперлига. 12-тур

22/05/2018, 18:56

2
:
2
Тугади

Қизилқум

Неманья Йованович - 5', Артур Геворкян - 40'

45'
90'
36'  Ҳусниддин Ғофуров
36'  Садриддин Абдуллаев
60'  Садриддин Абдуллаев (Сардор Рашидов)
68'  Ҳусниддин Ғофуров (Нивалдо)
79'  Ислом Тухтахўжаев (Шуҳрат Муҳаммадиев)
80'  Игорь Йелич
90'  Санжар Шоаҳмедов
90'  Сардор Рашидов
5'  Неманья Йованович
5'  Дониёр Усмонов
40'  Артур Геворкян
54'  Дониёр Усмонов (Алишер Санаев)
77'  Муҳсин Убайдуллаев
80'  Неманья Йованович
86'  Миржалол Қосимов (Самандар Шодмонов)
87'  Евгений Черемисин
89'  Артур Геворкян (Андрей Сидоров)


18:56 - “Локомотив” – “Қизилқум” 2:2  
22 май 2018. Тошкент. "Локомотив" стадиони.
Ҳакамлар:
А.Рисқуллаев, Х.Шодмонов, А.Буров, Ф.Янсупов.
Назоратчи – Р.Серазетдинов.

Голлар: Ҳусниддин Ғофуров (36, ассист: Садриддин Абдуллаев), Санжар Шоаҳмедов (90+3, ассист - Сардор Рашидов) - Неманья Йованович (5, ассист: Дониёр Усмонов), Артур Геворкян (40)

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев (27.Сардор Рашидов, 60), 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 19.Ҳусниддин Ғофуров (6.Нивалдо, 68), 20.Ислом Тўхтахўжаев (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 79), 22.Санжар Шоаҳмедов, 33.Олег Зотеев, 88.Игорь Йелич.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобур Йўлдошев, 14.Азизбек Омонов, 18.Фарҳод Бекмуротов, 23.Идрис Бикмайкин, 77.Диёр Туропов.

"Қизилқум": 77.Евгений Черемисин, 4.Эркин Бойдуллаев, 5.Гиорги Квесеишвили, 11.Дониёр Усмонов (10.Алишер Саноев, 54), 14.Файзулла Қамбаров, 17.Артур Геворкян, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 30.Элгужа Григалашвили, 44.Миржалол Қосимов (18.Самандар Шодмонов, 86), 84.Неманья Йованович.
Захира: 1.Эркин Жабборов, 6.Суҳроб Ярашев, 8.Акмал Рустамов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 22.Артём Макосин, 45.Аббос Абдукаримов, 70.Андрей Сидоров.

Огоҳлантириш: Черемисин (87)

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика