Суперлига. "Локомотив" - "Бунёдкор" ўйинига оид маълумотлар
17 май 2019 12:17
Янгиликлар
Суперлига. "Локомотив" - "Бунёдкор" ўйинига оид маълумотлар
ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида кечадиган баҳс соат 18:45да бошланади. Муборак Рамазон ойи муносабати билан стадионга келадиган мухлислар учун "Локомотив" ПФК томонидан ифторлик ташкил этилади.
Қуйида ушбу ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.
"Локомотив"
- "Локомотив" турнир жадвалида 17 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Жамоа 5та ўйинда ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнаган ва бир марта мағлубиятга учради.
- "Локомотив" бугун ўз майдонида 6-ўйинини ўтказади. Бунгача "темимрйўлчилар" уйда 4та ғалабани қўлга киритишди. Шунингдек, битта ўйин дуранг билан якун топди. Тўплар нисбати 12-4.
- "Локомотив" охирги икки турда дуранг қайд этди. Жамоа Тошкентда "Қўқон-1912" ва Бекободда "Металлург" билан дуранг ўйнади.
- "Локомотив" шу пайтгача "Бунёдкор"га қарши 25 бор майдонга тушиб шундан 9тасида ғалаба қозонган.
- "Локомотив"нинг "Бунёдкор" устидан энг йирик ғалабаси 3:0 (2015 йил қайд этилган).
"Бунёдкор"
- "Бунёдкор" ортда қолган 8та турдан сўнг 13 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 4 марта ғалабага эришиб, уч бор мағлуб бўлди, шунингдек битта ўйинда дурангга эришди.
- Меҳмонда очко йиғиш бўйича "Бунёдкор" иккинчи ўринда боряпти. "Қалдирғочлар" бешта сафар ўйинида 7 очко тўплашди.
- 3-5 турлар орасида қаторасига учта ўйинда ғалаба қозонган "Бунёдкор" шундан сўнг яна учта ўйин ўтказиб, фақат биттасида ғалаба қозонди. Жамоа ўтган тур "Қўқон-1912"ни мағлуб этди.
- Айни пайтда "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов ҳисобланади ва бу мутахассис ўз пайтида "Локомотив"ни ҳам бошқарган.
- "Бунёдкор" бунгача "Локомотив"га қарши 25 ўйин ўтказган бўлиб, шундан 10тасида зафар қучган.
Охирги 5 ўйин
2018 йил. Иккинчи босқич. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1
2018 йил. Биринчи босқич. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:1
2017 йил. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:2
2016 йил. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0
2015 йил. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:0
"Локомотив" стадионида бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг 4тасида "темирйўлчилар"нинг қўли баланд келган. Яна битта учрашув 0:0 ҳисобида якун топган. Тўплар нисбати 11-4, "Локо" фойдасига. Охирги бешта ўйиннинг бирортасида "Бунёдкор" сафарда ғолиб чиқа олмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар