Суперлига клублари матбуот котиблари учун семинар бўлиб ўтмоқда

Narzulla Saydullayev
8 фев 2018, 13:29
Бугун, 8 февраль куни Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида футбол бўйича Суперлига клублари матбуот котиблари учун семинар ташкил қилинди.

Ушбу семинарда клуб матбуот котиблари фаолияти, ОАВ билан ишлаш, ҳакамлик ва назоратчилик бўйича янги қоидалар билан таништириш, ОЧЛ баҳсларида ОАВ ходимлари билан ишлаш, маркетинг, матбуот котиблари вазифалари, ОАВ вакиллари учун аҳлоқий нормалар, талаблар каби масалалар юзасидан тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.

Семинарда Суперлига клубларининг матбуот котиблари иштирок этмоқдалар. Семинар якунида уларга махсус сертификатлар топширилади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›