UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  4 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3

Суперлига. "Бунёдкор", "Машъал" ва "Андижон"нинг ғалабасиз серияси давом этади Янгиликлар

Суперлига. "Бунёдкор", "Машъал" ва "Андижон"нинг ғалабасиз серияси давом этади

Ўзбекистон Суперлигаси 21-турининг 2-кунги баҳслари ҳам ортда қолди.

"Машъал" 0:1 "Насаф"

"Андижон" 0:0 "Сўғдиёна"

"Бунёдкор" 1:1 АГМК

Эътиборлиси, ҳар уччала ўйинда мезбонлар учун омадсиз анъана давом этадиган бўлди.

Муборак аҳли дербидаги ғалабани соғиниб қолди

"Машъал" ва "Насаф" ўртасидаги баҳс тақдирини Шерзод Насруллаев ҳал қилганини биласиз. 23 ёшли фулбэк бу ҳаракати орқали уни терма жамоа йиғинига чақирмаган Сречко Катанец манзилига "салом" йўллаган бўлса, ажаб эмас. 

Хуллас, "Насаф"нинг мавсумдаги 11-ғалабаси "Машъал"нинг 11-мағлубиятига айланиб кетди. Шунингдек, Муборак клубининг Қашқадарё дербиларидаги муваффақиятсиз одими яна биттага кўпайди. "Машъал" футболчилари "Насаф" усидан сўнгги ғалабасини 2016 йилнинг 1 июлида қўлга киритишган эди ("газчилар"га Шаҳзод Шайманов голи 3 очко келтирган). Шундан кейин ўтказилган 7 ўйин 6 тасида "аждарлар"нинг "қанотлари" баланд келган бўлса, 1 та баҳс дуранг билан тугаган.

23.11.2016 "Насаф" 2:0 "Машъал"

18.05.2017 "Насаф" 1:0 "Машъал"

26.10.2017 "Машъал" 1:2 "Насаф"

21.06.2020 "Машъал" 0:0 "Насаф"

02.10.2020 "Насаф" 4:1 "Машъал"

09.07.2021 "Насаф" 1:0 "Машъал"

02.10.2021 "Машъал" 0:1 "Насаф"

5 йил

"Андижон" худди шунча вақтдан бери "Сўғдиёна"ни таслим қилиш йўлини топа билмаяпти

"Бургутлар"нинг Жиззах клуби устидан эришилган охирги ғалабаси 2016 йилнинг 23 апрелига тўғри келади (3:0). Ўшанда Неманья Йовановичнинг дубли ва Анвар Бердиев томонидан урилган гол водийликларга 3 очко келтирган. Шундан кейин ўтказилган 7 ўйининг 3 тасида "Сўғдиёна" зафар қучди, 4 ўйинда дўстлик.

5 ўйин

"Бунёдкор" Ўзбекистон чемпионатида қаторасига шунча ўйиндан бери Миржалол Қосимов жамоасини мағлуб қила билмаяпти.

"Қалдирғочлар" АГМКни охирги бор 2019 йилнинг 20 апрелида енгишган (Лутфулла Тўраевнинг жарима зарбасидан урган голи эвазига). Шундан кейин ўтказилган 5 ўйиннинг 4 тасида олмалиқликлар ғалаба қозонди, кечаги ўйинда эса кучлар тенг келди.

18.10.2019 "Бунёдкор" 0:2 АГМК

13.03.2020 АГМК 2:0 "Бунёдкор"

22.09.2020 "Бунёдкор"2:3 АГМК

14.05.2021 АГМК 3:1 "Бунёдкор"

02.10.2021 "Бунёдкор" 1:1 АГМК

Танташев барчадан қаттиққўл. "Пахтакор" 18, "Металлург" 3 йилдан кейин...

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика