UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Суперлига. Шерзод Насруллаевнинг ягона голи "Насаф"га Муборакда "Машъал" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

Суперлига. Шерзод Насруллаевнинг ягона голи "Насаф"га Муборакда "Машъал" устидан ғалаба келтирди

Теглар :  МашъалНасаф
Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

2 октябрь, шанба

МАШЪАЛ – НАСАФ 0:1  (ТУГАДИ)

Муборак. "Баҳром Вафоев" стадиони. 15:30

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Давронбек Акмалов

Назоратчи: Арслон Хотамов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Шерзод Насруллаев 25, 0:1

"Машъал": 35. Достон Тўхтабоев, 2. Зафар Акрамов (18. Аббос Шодмонов, 75), 5. Нажмиддин Нормуродов, 9. Ойбек Нурматов ( 15. Муҳаммадали Алиқулов, 46), 10. Чика Оквара (99. Жаҳонгир Абдусаломов, 52), 11. Самуэль Чигози, 13. Шаҳзод Шайманов ( 20. Худоёр Сагдуллаев, 82) , 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 19. Қаҳрамон Баҳодиров ( 77. Иброхим Нўмонов, 75), 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукуриллаев

Захира: 1. Ботир Носиров, 27. Муҳаммад Юлдашев, 67. Зоир Турсунов, 88. Асадбек Жўрақулов, 

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 7. Дониёр Нарзуллаев ( 50. Шоҳмалик Комилов, 87), 8. Дилшод Саитов (15.Жўрабек Маннонов, 87), 18. Баҳром Абдураҳимов (70. Абубакир Ризо Турдалиев, 73) , 19. Ҳусаин Норчаев (99. Андрия Калудерович, 66), 20. Суҳроб Нуруллоев (5. Ғолиб Ғайбуллаев, 66), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 92. Умар Эшмуродов

Захира: 13. Азамат Соибов, 75. Шахзодбек Суюнов, 2. Алибек Давронов,  28. Сардор Садуллаев,

Огоҳлантириш: Жамолиддин Убайдуллаев ("Машъал") 11, Самандар Шукуриллаев ("Машъал"), 35, Зафар Акрамов ("Машъал") 58, Абубакр Ризо Турдалиев ("Насаф") 74, Нажмиддин Нормуродов ("Машъал") 90+1

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90+1. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Мащъал", Нажмиддин Нормуродов огоҳлантирилди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБАААААААА. Шоҳмалик Комиловнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Дониёр Нарзуллаев ўрнига Шоҳмалик Комилов, Дилшод Саитов ўрнига Жўрабек Маннонов майдонга тушди. 

82. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Шаҳзод Шайманов ўрнига Худоёрхон Сагдуллаев майдонга тушди.

75. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Зафар Акрамов ўрнига Аббос Шодмонов, Қаҳрамон Баҳодиров ўрнига Иброҳим Нўъмонов майдонга тушди. 

74. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Абубакр Ризо Турдалиевга сариқ карточка кўрсатилди. 

73. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов ўрнига Абубакр Ризо Турдалиев майдонга тушди. 

66. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ҳусайн Норчаев ўрнига Андрия Калудерович, Суҳроб Нуруллоев ўрнига Ғолиб Ғайбуллаев майдонга туширилди. 

63. ЗАРБААААААААА. УХХХХ. Дониёр Нарзуллаев тезкорлик билан марказдан ёриб кириб тўпни Норчаевга узатди. "Машъал" дарвозабони тўпга тўғри чиқиб келиб хавфни бартараф қилди. 

59. ЗАРБАААААААААААА. "Машъал" тезкор ҳужум уюштирди. Сирожиддин Қўзиевнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 

58. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Машъал", Зафар Акрамовга сариқ карточка кўрсатилди. 

52. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Чика Оквара ўрнига Жаҳонгир Абдусаломов майдонга тушди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Ойбек Нурматов ўрнига Муҳаммадали Алиқулов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+6. Устунлик "Насаф" томонида, 

45. Биринчи бўлимга  2 дақиқа қўшиб берилди. 

37. Суҳроб Нуруллоевнинг бурама зарбаси кескин кўриниш олди. 

35. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Машъал", Самандар Шукуриллаевга сариқ карточка кўрсатилди. 

32. Ҳусайн Норчаев тўпни ўзига тўғирлаб олиб зарба йўллади. Кучсиз зарбани мезбонлар посбони осонликча эгаллаб олди. 

29. Майдон эгалари ҳам ҳаракатларига тезлик қўшишди. "Насаф" ҳимоячилари ишончли ўйнамоқда. 




25. ГООООООООООООООЛ. "Насаф"нинг бирин кетин амалга оширган ҳужуми ниҳоят самара берди. Ойбек Бозоровнинг заргарона узатмасини қабул қилиб олган Насруллаев ажойиб зарба билан дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди. 

22. "Насаф" темпни оширди. Дониёр Нарзуллаевнинг ўнг қанотдан ошириб берилган тўпдан сўнг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

21. ЗАРБАААААААААА. Ўйиндаги илк хавфли вазият. Майдон марказидан ҳужум ташкил қилган "Насаф"нинг якуний зарбасини дарвозага Суҳроб Нуруллоев йўллаганди. Зарбани рақиб посбони бартараф этди.  

20. Ўйин майдон марказида кечмоқда. Ҳужумлар зарбагача бораётгани йўқ. 

13. Ҳусниддин Алиқуловдан келган тўпдан сўнг Акмал Мозговой дарвозага зарба йўллади. Зарба ноаниқ. 

11. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Машъал", Жамолиддин Убайдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув 15:30да бошланади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика