UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  34 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Суперлига. Ғиёсовнинг бенефисига айланган баҳсда "Бунёдкор" "Динамо"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Ғиёсовнинг бенефисига айланган баҳсда "Бунёдкор" "Динамо"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 5-дақиқада Баҳодир Насимовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Тахминан 35 метрлардан жарима зарбаси белгиланди. Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг зарбасини Мурод Зуҳуров қайтарди.

8-дақиқада чап қанотдан узатилган тўпни Жавоҳир Қаҳрамонов боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.  

15-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг кучли зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди.  

16-дақиқада Насимовнинг зарбаси ҳимоячи қўлига тегди, аммо бош ҳакам бурчак зарбасини кўрсатди. Кейинги ҳужумда Ҳакимжон Аламхоновнинг бош билан йўллаган зарбасини Зуҳуров катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

26-дақиқада чап қанотдан Хуршид Ғиёсов узатган тўпни Миржаҳон Мираҳмадов дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 1:0.  

27-дақиқада Чумакнинг зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди.

40-дақиқада Хуршид Ғиёсов жамоасининг иккинчи голини урди - 2:0. 

43-дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов рақиб ҳимоячиларининг хатосидан сўнг гол урди - 2:1. 

45-дақиқада Миркомил Лоқаев ўз жарима майдони ичида Хуршид Ғиёсовни йиқитди ва бош ҳакам пенальти белгилади. Ғиёсовнинг ўзи 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 3:1. 


53-дақиқада Чумакнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон осонлик билан ушлаб олди.

56-дақиқада Ғиёсовинг тўп узатишидан сўнг яна Мираҳмадов гол урди - 4:1. 

69-дақиқада Хуршид Ғиёсов бирга бир вазиятдан ноаниқ зарба берди. 

71-дақиқада Ихтиёр Тошпўлатовнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

76-дақиқада Сафаровнинг чап қанотдан узатган тўпини Ихтиёр Тошпўлатов боши билан дарвозага йўллади - 4:2.

81-дақиқада Азимовнинг узатган тўпини Лоқаев боши билан дарвозага йўллади, Зуҳуров ажойиб сейв намойиш этди.

Ўйинда "Бунёдкор" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Хуршид Ғиёсов барча 4та голда ҳам иштирок этди. 



БУНЁДКОР — ДИНАМО 4:2
27 июль 2019 йил. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Н. Қосимов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Аҳмед Тиллаев

Голлар: 

Миржаҳон Мираҳмадов 26, - 1:0 (Хуршид Ғиёсов). 

Хуршид Ғиёсов 40, - 2:0 (Миржаҳон Мираҳмадов). 

Ихтиёр Тошпўлатов 43, - 2:1 (Миркомил Лоқаев). 

Хуршид Ғиёсов 45+1 пенальти, - 3:1. 

Миржаҳон Мираҳмадов 56, - 4:1 (Хуршид Ғиёсов).

Ихтиёр Тошпўлатов 76, - 4:2 (Амиржон Сафаров).

«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Жасурбек Жалолиддинов, 60), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Дмитрий Островский, 65), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов (Бобурбек Фарҳодов, 83), Евгений Чумак, Абдулла Абдуллаев.
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Владислав Нуриев, Санжар Рихсибоев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Фаррух Икромов.

«Динамо»: Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Баҳодир Насимов (Дамир Темиров, 67), Бобур Қосимов, Сардорбек Эминов (Амиржон Сафаров, 62), Ихтиёр Тошпўлатов, Обиджон Ҳакимов (Қадамбой Нурметов, 46), Шоҳруҳбек Абдураҳмонов.
‌Захира: Шоҳруҳжон Раимов, Низомжон Норов, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев, Жасурбек Ўринов, Комил Шарофуддинов.

Огоҳлантиришлар: Евгений Чумак 11, Жавоҳир Қаҳрамонов 23, Нурилло Тўхтасинов 32, Шоҳруҳ Абдураҳмонов 32, Жасур Азимов 90.


Бунёдкор

Миржаҳон Мираҳмадов - 26', Хуршид Ғиёсов - 40', Хуршид Ғиёсов - 45', Миржаҳон Мираҳмадов - 56'

Суперлига. 14-тур

27/07/2019, 18:00

2
:
4
Тугади

Динамо

Ихтиёр Тошпўлатов - 43', Ихтиёр Тошпўлатов - 76'

45'
90'
11'  Евгений Чумак
23'  Жавоҳир Қаҳрамонов
26'  Миржаҳон Мираҳмадов
32'  Нурилло Тўхтасинов
40'  Хуршид Ғиёсов
40'  Миржаҳон Мираҳмадов
45'  Хуршид Ғиёсов
56'  Миржаҳон Мираҳмадов
56'  Хуршид Ғиёсов
60'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Жасур Жалолиддинов)
65'  Миржаҳон Мираҳмадов (Дмитрий Островский)
83'  Нурилло Тўхтасинов (Бобур Фарҳодов)
32'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов
43'  Ихтиёр Тошпўлатов
43'  Миркомил Лоқаев
46'  Обид Ҳакимов (Қадамбой Нурметов)
62'  Сардор Эминов (Амиржон Сафаров)
67'  Баҳодир Насимов (Дамир Темиров)
76'  Ихтиёр Тошпўлатов
76'  Амиржон Сафаров
90'  Жасур Азимов


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика