UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  1 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  14 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  27 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  90 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Суперлига. АГМК сафардаги биринчи ғалабасини Андижонда қўлга киритди Янгиликлар

Суперлига. АГМК сафардаги биринчи ғалабасини Андижонда қўлга киритди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Андижон" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўйиннинг 4-дақиқасида мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди. Ойбек Қиличевнинг узатган тўпини Дилшод Раҳматуллаев ўта ноаниқ тарзда дарвоза томон йўллади.

6-дақиқада Зафар Полвонов бирга бир вазиятга чиқиб боришга уринди, унинг зарбаси кучсиз бўлди ва Мирний тўпни ушлаб олди.

15-дақиқада Миржамол Қосимов жарима тўпини амалга оширди, унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

18-дақиқада Жасур Умаровнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпни Зафар Полвонов боши билан дарвозага йўллади - 0:1.

20-дақиқада Полвоновнинг кучли зарбасини Мирний қайтаришга эришди. 

25-дақиқада Ойбек Қиличевнинг жаримадан ошириб берган тўпини Рўзимбой Аҳмедов боши билан рақиб дарвозаси томон йўллаганди, лекин Суҳроб Султонов эгаллаб олди.

28-дақиқада тиниб тинчимас Зафар Полвонов рақиб жарима майдонига кириб бориб зарба берди, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. 

32-дақиқада жарима тўпини Ойбек Қиличев амалга оширди, Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:1. 

44-дақиқада Шаҳзод Убайдуллаевнинг кучли зарбасини Султонов қийинчилик билан қайтарди.

45-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни Рўзимбой Аҳмедов дарвозага аниқ йўллади, бу сафар ҳам Султонов ажойиб сейв намойиш этди.

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди. 

47-дақиқада Фарҳод Мираҳматовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. 

66-дақиқада Норбеков бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

73-дақиқада Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан ҳаводан узатган тўпини Шаҳзодбек Нурматов боши билан дарвозага йўллади - 1:2. 

85-дақиқада Нурматов чап томондан тўпни жарима майдонига узатиб берди, Полвонов боши билан ноаниқ зарба берди.

Ўйинда АГМК 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

 

Суперлига, 12-тур
АНДИЖОН - АГМК - 1:2
22 июнь 2019 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 18:00.
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Иброҳим Исмоилов.
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Зафар Полвонов 18, - 0:1 (Жасур Умаров). Рўзимбой Аҳмедов 32, - 1:1 (Ойбек Қиличев). Шаҳзодбек Нурматов 73, - 1:2.

"Андижон": 77.Виталий Мирний, 4.Фарҳод Мараҳматов (17.Абдуллоҳ Олимов, 57), 7.Ойбек Қиличев, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 18.Дилшод Раҳматуллаев (8.Фарҳод Бекмуратов, 70), 21.Илдар Маматказин, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (24.Дониёр Исмоилов, 86), 34.Хушнудбек Авилов, 88.Аброр Ҳусинов, 89.Бобир Акбаров.
Захира: 1.Руслан Матниязов, 6.Иброҳим Отахонов, 9.Сардор Сулаймонов, 26.Радосав Алексич, 33.Дониёр Абдуманнопов, 75.Асрор Ғофуров.

АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 4.Миржамол Қосимов (99.Шаҳзодбек Нурматов, 73), 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шиҳов, 9.Зафар Полвонов, 17.Мурод Тошматов (10.Шоҳназар Норбеков, 46), 20.Мирғиёс Сулейманов (31.Сайдулло Раҳматов, 62), 23.Акмал Шораҳмедов, 30.Жасур Умаров, 33.Сардор Раҳмонов, 37.Шерзод Файзиев.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 15.Жасур Ҳакимов, 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 22.Миролюб Костич, 44.Бобурбек Юлдашев, 60.Камрон Саидазимов.

Огоҳлантиришлар: Шохназар Норбеков 66, Ойбек Қиличев 77, Аброр Хусинов 82, Шаҳзодбек Нурматов 88. 


Андижон

Рўзимбой Аҳмедов - 32'

Суперлига. 12-тур

22/06/2019, 18:00

2
:
1
Тугади

ОКМК

Зафар Полвонов - 19', Шаҳзодбек Нурматов - 73'

45'
90'
32'  Рўзимбой Аҳмедов
32'  Ойбек Қиличев
57'  Фарҳод Мираҳматов (Абдулло Олимов)
70'  Дилшод Раҳматуллаев (Фарҳод Бекмуродов )
77'  Ойбек Қиличев
82'  Аброр Хусинов
86'  Абдурахмон Абдулхақов (Дониёр Исмоилов)
19'  Зафар Полвонов
19'  Жасур Умаров
46'  Муроджон Тошматов (Шоҳназар Норбеков)
62'  Мирғиёс Сулаймонов (Саидулло Раҳматов)
66'  Шоҳназар Норбеков
73'  Шаҳзодбек Нурматов
73'  Акмал Шораҳмедов
73'  Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов)
88'  Шаҳзодбек Нурматов



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика